Учта қизил кўрсатилган ўйинда Рашидов ўз дубли билан “Ал-Жайиш”га ғалаба келтирди
10 янв 2017 00:50
Новости
Учта қизил кўрсатилган ўйинда Рашидов ўз дубли билан “Ал-Жайиш”га ғалаба келтирди
Терма жамоамиз ярим ҳимоячиси Сардор Рашидов тўп тепаётган “Ал-Жайиш” клуби ўз майдонида “Ал-Араби”ни қабул қилиб, 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди.
Қувонарлиси, ҳамюртимиз учрашувда дубл муаллифига айланди. Ўйинда тўлиқ ҳаракат қилган Рашидов 78-чи ва ҳакам томонидан қўшиб берилган иккинчи дақиқада рақиб дарвозасини ишғол қилди.
“Ал-Жайиш”нинг қолган икки голи Ромариньо ва Мендес ҳисобига ёзилди.

Ўйинни бошқариб борган ҳакам бир йўла уч нафар футболчига қизил карточка кўрсатди. “Ал-Жайиш”дан Али Санад (45+3)ва Ал Жабри (90+4), меҳмонлардан Асси Коува (64) майдондан четлатилди.
“Ал-Жайиш” 15-турдан сўнг турнир жадвалида 33 очко билан 3-ўринни эгаллаб турибди. Мағлубиятсиз одимлаётган “Леҳвия” клуби 39 очко билан пешқадамлик қилаётган бўлса, 2-ўриндаги “Ал-Садд” ҳисобида 37 очко бор.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Комментарии