RU

Последние новости

02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  2 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  13 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  4 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  5 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  3 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  1 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  2 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

U-23 Осиё чемпионатида Ўзбекистондан қайси жамоа иштирок этади? Новости

U-23 Осиё чемпионатида Ўзбекистондан қайси жамоа иштирок этади?

Бугун, Тошкентда 2022 йилги U-23 Осиё чемпионатининг саралаш баҳсларига қуръа ташланди.

Мазкур тадбирда Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров ҳам иштирок этди. Биз саралаш баҳсларида қайси терма жамоа иштирок этиши ҳақида Равшан Ҳайдаровнинг фикрлари билан қизиқдик.

Мураббийнинг сайтимиз мухбирига маълум қилишича, ушбу масала ҳали аниқ эмас. "Бу масалалар иш жараёнида бўладиган ҳолат. Бу нарса кейинроқ маълум бўлади", — деди Равшан Ҳайдаров.

Унинг фикрича қўл остидаги футболчилар учун халқаро мусобақа зарур. Шу жиҳатдан U-23 терма жамоаси мазкур мусобақада қатнашгани маъқул.

Маълумот учун, аввалроқ ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев телеграм-каналида Тимур Кападзе бошқарувидаги "Олимпик" жамоаси нисбатан ёшроқ бўлса-да, саралаш баҳсларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиши кутилаётган эканлигини ёзган эди.

Сайтимиз мухбири изоҳ олиш учун Тимур Кападзе билан боғлана олмади.

Рейтинг: -24   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика