RU

U-23 Осиё чемпионати. Япония мусобақа билан хайрлашган навбатдаги жамоа. “B” квартетидаги вазият (жадвал) Новости

U-23 Осиё чемпионати. Япония мусобақа билан хайрлашган навбатдаги жамоа. “B” квартетидаги вазият (жадвал)

Таиландда давом этаётган 23 ёшгача футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати “B” гуруҳидан ўрин олган 2 тур баҳслари ўз якунига етди.

Саудия Арабистони – Қатар учрашувида нурсиз дуранг (0:0) қайд этилган бўлса, Сурия олимпиячилари Японияни 2:1 натижаси билан таслим этишди. Шу тариқа, кун чиқар юрт вакиллари мусобақа билан хайрлашган иккинчи жамоага (Хитой ОТЖ кейин) айланди. Японияликлар ўтган турда Саудияга (1:2) ҳам енгилганди. 

Саудия Арабистони – Қатар 0:0

Сурия – Япония 2:1

Гуруҳдаги вазият эса қуйидаги кўринишда: 

"B" квартетидаги охирги тур беллашувлари 15 январь куни бир вақтда старт олади:

18:15, Қатар – Япония

18:15, Саудия Арабистони – Сурия

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика