U-23 Осиё чемпионати. Иштирокчилар, таркиблар, стадионлар, чипталар, трансляция, барчаси ҳақида батафсил маълумот
28 мая 2022 10:44
Новости
U-23 Осиё чемпионати. Иштирокчилар, таркиблар, стадионлар, чипталар, трансляция, барчаси ҳақида батафсил маълумот
ТУРНИР ҲАҚИДА
Турнирда Осиёнинг 23 ёшгача бўлган айни дамдаги энг кучли 16 та жамоаси саралашдан босқичидан ўтган ҳолда беллашишади. Ҳар бир гуруҳда тўрттадан терма жамоа ўрин олади ҳамда дастлабки икки ўринни эгаллаган жамоа кейинги босқичга йўл олади. Плей-офф босқичи олимпия тизимида давом эттирилади.
Мусобақа ҳозиргача тўрт маротаба ўтказилган. Катта футбол сари дадил қадам қўйиш арафасида турган футболчилар ўртасидаги 2013-йилги дастлабки мусобақага Уммон мамлакати мезбонлик қилган (Қолганларидан фарқли ўлароқ, турнир U-22 ёш тоифасида ташкиллаштирилшган). Ушбу мусобақа U-20 ёш тоифасида 2013 йилги жаҳон чемпионатинида тўртинчи ўринни эгаллаган Ҳаким Шокир бошчилигидаги Ироқнинг муваффақиятли иштироки билан ёдда қолган. Қитъа биринчилигида ироқликлар ҳал қилувчи баҳсда саудиялик ёшларни 1:0 ҳисобида мағлуб этишади. 3-ўрин Иорданияга насиб этган. Ўзбекистон гуруҳ баҳсларида турнир финалчилари Ироқ ва Саудиядан сўнг 3-ўринни эгаллаб, иштирокини якунлаган.
Орадан уч йил ўтгач, Қатар турнирга мезбонлик қилади. Финал баҳсида Япония Жанубий Кореяни 3:2 ҳисобида енгади. Бронза медаллари учун кечган ўйинда эса Ироқ мезбонларни таслим этади. Ўзбекистон гуруҳ босқичида Корея ва Ироқдан кейинги 3-ўринни эгаллаб, ортга қайтишга мажбур бўлган.
2018 йилги Чин ўлкасидаги турнир ёдимиздан кўтарилмаган бўлса керак. Футболимиз учун ўзига хос саҳифа яратган мусобақа финалида Ўзбекистон ёшлари "қор жанги"да вьетнамлик тенгқурларини қўшимча вақтнинг сўнгги сонияларида Сидоровнинг киритган голи эвазига мағлубиятга учратганди. Гуруҳ босқида вакилларимизни мағлуб этган Қатар 3-ўринни банд этди.
2020 йил бошида Таиланд мезбонлигидаги Олимпиадага йўлланма берувчи мусобақада амалдаги чемпионлар гуруҳдан чиқишни уддалади. Чорак финалда БААни 5:1 ҳисобида енгди, бироқ ярим финалда Саудия ва 3-ўрин учун кечган баҳсда Австралияга 0:1 ҳисобларида имкониятни бой бериб, Токио Олимпиадасидан қуруқ қолди. Финалда эса биз билан бир гуруҳдан жой олиб, юз фоизлик натижа қайд этган Жанубий Корея Саудия устидан 1:0 ҳисобида зафар қучганди.
ИШТИРОКЧИЛАР
17 февраль куни Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида U-23 Осиё чемпионатига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Маросимда 23 ёшгача бўлган футболчилардан иборат 16 та терма жамоа 4 та гуруҳга сараланди. Унга кўра, гуруҳлар қуйидагича кўриниш олди:
"A" гуруҳи: Ўзбекистон, Эрон, Қатар, Туркманистон
"B" гуруҳи: Австралия, Иордания, Ироқ, Кувайт
"C" гуруҳи: Жанубий Корея, Таиланд, Вьетнам, Малайзия
"D" гуруҳи: Саудия Арабистони, БАА, Япония, Тожикистон
ҚАЙСИ СТАДИОНЛАРДА ЎЙИНЛАР ЎТКАЗИЛАДИ?
16 терма жамоа қатнашадиган мусобақада жами 32та ўйин ўтказилади. Учрашувларга тўртта стадион мезбонлик қилади: "Бунёдкор", "Пахтакор", "Локомотив" ҳамда Қарши "Марказий" стадиони.
"Бунёдкор" ва "Пахтакор" стадионлари 9тадан учрашувни қабул қилса, "Локомотив" ўйингоҳида 8та беллашув бўлиб ўтади. Қаршидаги "Марказий" стадион эса 6та ўйинга мезбонлик қилади.
U-23 Осиё чемпионати. Қайси стадионда қайси ўйинлар бўлади?
ЎЗБЕКИСТОН ТЕРМА ЖАМОАСИНИНГ ГУРУҲ БОСҚИЧИДАГИ ТАҚВИМИ
Ўзбекистон - Туркманистон
1-июнь, 20:00. "Пахтакор" стадиони
Қатар - Ўзбекистон
4-июнь, 20:00. "Пахтакор" стадиони
Ўзбекистон - Эрон
7 июнь, 22:00. Қаршидаги "Марказий" стадион
ҚАРШИ ШАҲРИГА ҚАНДАЙ БОРИШ МУМКИН?
Гувоҳи бўлганингиздек, Ўзбекистон U-23 терма жамоаси гуруҳдаги учинчи ўйинини Эронга қарши Қарши шаҳридаги "Марказий" стадионида ўтказади. Қашқадарёга пойтахтдан такси, поезд ҳамда самолёт орқали бориш мумкин. Енгил машиналар орқали сафарга чиқиш нархи ўртача 80-100 минг сўмни ташкил этади. Темирйўл орқали йўлга отланмоқчи бўлганлар учун "Шарқ" поезди чипталарининг нархи 89 минг сўмдан бошланади, "Афросиёб" тезюрар поезди чипталарининг нархи эса 141 минг сўмдан бошланади. Ҳаво йўллари орқали саёҳат қилмоқчи бўлганлар учун самолёт чипталари нархи 154 минг сўмдан бошланади.
ЧИПТАЛАРНИ ҚАНДАЙ ХАРИД ҚИЛИШ МУМКИН?
1 июнь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон ҳамда Туркманистон жамоалари ўртасидаги очилиш учрашувига кириш бепул этиб белгиланган. Қолган учрашувларга чипталарни iTicket.uz сайти орқали қўлга киритишингиз мумкин.
УЧРАШУВЛАРНИ ҚАЙСИ ТЕЛЕКАНАЛЛАР НАМОЙИШ ЭТАДИ?
Мусобақани "UzReportTV" ҳамда "FutbolTV" телеканаллари орқали томоша қилишингиз мумкин.
Ўзбекистон иштирок этаётган "А" гуруҳи ҳақида маълумот
Ўзбекистон
Қандай етиб келди: Мезбон сифатида
Турнирдаги иштироки: 4 марта
Энг яхши натижа: Чемпион (2018)
Бош мураббий: Тимур Кападзе
Саралаш босқичидаги иштироки: Саралаш босқичининг "D" гуруҳида иштирок этган жамоа уч ўйинда 7 очко тўплади, тўплар нисбати - 13:3.
Қизиқарли факт: Ўзбекистон охирги тўрт учрашувда Жанубий Корея билан биргаликда энг кўп гол урган (7 тадан) жамоа ҳисобланади.
Ўйинлар
Ўзбекистон - Туркманистон, 1 июнь;
Қатар - Ўзбекистон, 4 июнь;
Ўзбекистон - Эрон, 7 июнь.
Таркиб
Дарвозабонлар: Абдувоҳид Неъматов (1), Владимир Назаров (12), Ҳамидулло Абдунабиев (21).
Ҳимоячилар: Саидазамат Мирсаидов (2), Достонбек Турсунов (3), Абубакр Ризо Турдиалиев (4), Муҳаммадқодир Ҳамралиев (5), Иброҳиҳалил Йўлдошев (6), Элдорбек Бегимов (13), Одилбек Абдумажидов (15), Алибек Давронов (16), Абубакир Ашуров (18).
Ярим ҳимоячилар: Ҳожимат Эркинов (7), Иброҳим Ибрагимов (8), Улуғбек Ҳошимов (9), Жасурбек Жалолиддинов (10), Аббосбек Файзуллаев (14), Диёр Ҳолматов (17), Абдурауф Бўриев (23).
Ҳужумчилар: Отабек Жўрақўзиев (11), Русланбек Жиянов (19), Ҳусайн Норчаев (20), Алишер Одилов (22).
Эрон
Қандай етиб келди: "Б" гуруҳи ғолиби сифатида
Турнирдаги иштироки: 3 марта
Энг яхши натижа: Чорак финал (2016)
Бош мураббий: Меҳди Маҳдавакиа
Саралаш босқичидаги иштироки: Саралаш босқичининг "Б" гуруҳида иштирок этган жамоа уч ўйинда 9 очко тўплади, тўплар нисбати - 9:2
Қизиқарли факт: 2013 йилги турнирда ҳужумчи Каве Ризоий 5 та гол билан тўпурар бўлган
Ўйинлар
Эрон - Қатар, 1 июнь;
Туркманистон - Эрон, 4 июнь;
Ўзбекистон - Эрон, 7 июнь.
Таркиб
Дарвозабонлар: Ризо Каҳсаз (1), Паям Парса (12), Парса Жафари (22).
Ҳимоячилар: Меҳди Ҳошимнезҳад (2), Милад Кор (3), Саман Фаллаҳ (4), Амин Ҳазбави (5), Муҳаммадмаҳди Аҳмадий (13), Амир Жафарий Сегҳалоний (14), Муҳаммад Ғорбоний (16), Алиризо Худоий (18) ..
Ярим ҳимоячилар: Али Пиларам (6), Муҳаммад Худобандеҳло (7), Муҳаммадҳусайн Заввари (8), Ёсин Салмоний (10), Муҳаммадҳусайн Исломий (15), Ёдгор Рустамий (17), Билол Арази (19), Эрфан Шаҳриёрихаложи (21), Аря Юсуфий (23).
Ҳужумчилар: Амирали Садеги (9), Аҳмад Шариатзода (11), Али Калмарзи Собит (20).
Қатар
Қандай етиб келди: "А" гуруҳи ғолиби сифатида
Турнирдаги иштироки: 3 марта
Энг яхши натижа: 3-ўрин (2018)
Бош мураббий: Николас Кордова
Саралаш босқичидаги иштироки: Саралаш босқичининг "А" гуруҳида иштирок этган жамоа уч ўйинда 7 очко тўплади, тўплар нисбати - 9:1
Қизиқарли факт: Қизиқарли факт: Қатарлик Аҳмад Алаа ва Алмоез Али 2016 ва 2018 йилларда олтитадан гол уриб, мусобақанинг энг яхши тўпурарлари бўлишган.
Ўйинлар
Эрон - Қатар, 1 июнь;
Қатар - Ўзбекистон, 4 июнь;
Қатар - Туркманистон, 7 июнь.
Таркиб
Дарвозабонлар: Маҳмуд Иброҳим Абунада (1), Марван Шериф Бадрелдин (21), Салоҳ Закария (22).
Ҳимоячилар: Али Малолаҳ (2), Дияб Харун Таҳа (3), Муҳаммад Эмад Аиаш (4), Юсуф Айман Фароғат (5), Абдулла Исо Ал-Сулайти (12), Муҳаммад Холид (13), Жассем Габер Абдулсалом (15), Аҳмад Суҳайл (19).
Ярим ҳимоячилар: Макка Томбари (6), Мустафо Тариқ Машъал (8), Жассим Муҳаммад Ал-Меҳаири (11), Андри Сяҳпутра (14), Файсал Муҳаммад (16), Холид Валид Мансур (17), Аҳмад Алганехи (20), Жассем Муҳаммад Алшаршани (23).
Ҳужумчилар: Абдулрашид Умару (7), Юсуф Абдурисаг (9), Ҳошим Али (10), Макка Муҳсин (18).
Туркманистон
Қандай етиб келди: Энг яхши иккинчи ўринларнинг учинчиси
Турнирда илк бор иштирок этмоқда
Бош мураббий: Аҳмад Агамуродов
Саралаш босқичидаги иштироки: Саралаш босқичининг "F" гуруҳида иштирок этган жамоа икки ўйинда 3 очко тўплади, тўплар нисбати - 3:2
Ўйинлар
Ўзбекистон - Туркманистон, 1 июнь;
Туркманистон - Эрон, 4 июнь;
Қатар - Эрон, 7 июнь.
Таркиб
Дарвозабонлар: Ботир Гайлиев (1), Рустем Аҳаллиев (16), Расул Чариев (22).
Ҳимоячилар: Ихлас Тойжанов (2), Даянч Мередов (17), Теймур Чариев (14).
Ярим ҳимоячилар: Велмират Баллаков (23), Мирза Бекназаров (8), Арзувгули Сапаргулйев (19), Довран Бердиев (15), Роман Галкин (6).
Ҳужумчилар: Шамаммет Ҳадйров (11), Бегенчмират Мирадов (9), Раҳман Миратбердиев (7), Мейлис Диниев (10).
Комментарии