U-23 Осиё чемпионати-2018. Тор-мор этилган грандлар, Японияга ёрдам беролмаган Хави Алонсо, "қор жанги" ҳамда тарихий чемпионликни ёдга оламиз
14 апр 14:16
Новости
U-23 Осиё чемпионати-2018. Тор-мор этилган грандлар, Японияга ёрдам беролмаган Хави Алонсо, "қор жанги" ҳамда тарихий чемпионликни ёдга оламиз
2018 йилги 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатига (ҳозирги Осиё кубоги) 9–27 январь кунлари Хитой мезбонлик қилди. Финал босқичида 16 мамлакат вакиллари иштирок этди.
Қуръа натижаларига кўра, гуруҳлар қуйидагича кўриниш олди:
"А" гуруҳи
Хитой
Қатар
Ўзбекистон
Ўмон
"B" гуруҳи
Япония
Шимолий Корея
Таиланд
Фаластин
"C" гуруҳи
Ироқ
Иордания
Саудия Арабистони
Малайзия
"D" гуруҳи
Жанубий Корея
Австралия
Сурия
Вьетнам
Хитойга йўл олган Ўзбекистон Олимпия терма жамоасини Равшан Ҳайдаров бошқарган.
Дарвозабонлар: 1.Ботирали Эргешев ("Пахтакор"), 12.Дилшод Ҳамроев ("Навбаҳор"), 21.Раҳимжон Давронов ("Машъал").
Ҳимоячилар: 2.Рустам Ашурматов ("Бунёдкор"), 3.Ҳожиакбар Алижонов ("Пахтакор"), 4.Акром Комилов ("Бунёдкор"), 5.Аббос Отахонов ("Навбаҳор"), 13.Ислом Қобилов ("Бунёдкор"), 16.Дониёр Нарзуллаев ("Насаф"), 18.Ҳусниддин Ғофуров ("Нефтчи"), 20.Достон Турсунов ("Нефтчи").
Ярим ҳимоячилар: 6.Азиз Ғаниев ("Насаф"), 7.Одил Ҳамробеков ("Насаф"), 8.Жасур Яхшибоев ("Пахтакор"), 10.Жавоҳир Сидиқов ("Қўқон-1912"), 14.Абдужамол Исроилов ("Нефтчи"), 15.Ойбек Рустамов ("Қўқон-1912"), 17.Достон Ҳамдамов ("Бунёдкор"), 19.Отабек Шукуров ("Шаржа", Бирлашган Араб Амирликлари), 23.Суҳроб Нуруллоев ("Пахтакор").
Ҳужумчилар: 9.Забиҳилло Ўринбоев ("Пахтакор"), 11.Андрей Сидоров ("Қўқон-1912"), 22.Бобир Абдихолиқов ("Насаф").
Мусобақа бошланишидан аввалги матбуот анжуманида Равшан Ҳайдаров жамоаси чемпионликни мақсад қилганини таъкидлади:
"Саралашдаги муваффақиятни мусобақанинг финал босқичида ҳам давом эттиришни хоҳлаймиз. Бизнинг мақсад фақат ижобий натижа билан уйга қайтишдир. Саралашдан бери жамоа анча ўсди ва буни ўйинлар орқали кўрсатмоқчимиз.
Биринчи ўйин ҳар доим муҳим бўлиб келган. Қатар ўзига яраша шаклланган жамоа, лекин биз ҳам қараб турмаймиз. Ўйлайманки, бу ўйинда ғалаба биз томонда бўлади. Мураббий сифатида ушбу мусобақада ғолиб чиқа олишимизни сезяпман ва бунинг учун бор кучни ишга соламиз".
Турнир Ўзбекистон учун муваффақиятсиз бошланди: Қатарга 0:1 ҳисобида имконият бой берилди. Ўйин тақдирини ҳал қилган гол иккинчи бўлим бошида қатарликлар томонидан урилди. 55-дақиқада ўнг қанотдан уюштирилган ҳужумни Алмоез Али самарали якунлади.
Қатар U-23 - Ўзбекистон U-23 - 1:0
Гол: Алмоез Али 55, - 1:0.
Қатар U-23: 22.Муҳаммад Ал Бакари, 2.Тариқ Салмон, 5.Тамим Ал Муҳаза, 6.Абдуллоҳ Ал Аҳрак (23.Холид Муҳаммад, 72), 8.Аҳмад Моеин, 10.Акром Афиф, 13.Султон Ал Браке, 15.Бассам Ал Рави, 16.Ҳишам Али (9.Мешал Ал Шаммари, 85), 19.Алмоез Али, 20.Салим Ал Хажри.
Ўзбекистон U-23: 12.Дилшод Ҳамроев, 13.Исломжон Қобилов, 2.Рустамжон Ашурматов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 4.Акромжон Комилов (16.Дониёр Нарзуллаев, 52), 6.Азизжон Ғаниев (11.Андрей Сидоров, 84), 7.Одилжон Ҳамробеков, 8.Жасур Яхшибоев, 17.Достонбек Ҳамдамов (22.Бобур Абдихолиқов, 75), 10.Жавоҳир Сиддиқов, 9.Забиҳилло Ўринбоев.
Огоҳлантиришлар: Достонбек Ҳамдамов 29, Абдуллоҳ Ал Аҳрак 45, Муҳаммад Ал Бакари 73, Бассам Ал Рави 77.
Иккинчи турда Ўзбекистон Хитойни Ҳожиакбар Алижонов томонидан урилган гол эвазига мағлуб этган.
Ўзбекистон U-23 - Хитой U-23 - 1:0
Гол: Хожиакбар Алижонов 14, - 1:0.
Ўзбекистон U-23 - 1.Ботирали Эргашев, 2.Рустамжон Ашурматов, 3.Хожиакбар Алижонов, 5.Аббосжон Отахонов, 6.Азизжон Ғаниев, 7.Одилжон Ҳамробеков, 9.Забиҳилло Ўринбоев, 10.Жавоҳир Сидиқов (8.Жасур Яхшибоев, 66), 16.Дониёржон Нарзуллаев (22.Бобур Абдихолиқов, 90+2), 17.Достонбек Ҳамдамов (15.Ойбек Рустамов, 72), 20.Достонбек Турсунов
Хитой U-23 - 12.Зоу Ючен, 3.Ли Ксиаоминг, 5.Гао Зунйи, 6.Яо Жуншенг (10.Танг Ши, 46), 7.Веи Шихао, 8.Хе Чао, 13.Ли Хаилонг, 16.Ли Шуаи, 17.Янг Лийю, 19.Лиу Йиминг, 22.Ба Дун (9.Жанг Юнинг, 76)
Огоҳлантиришлар: Ли Шуаи 18, Рустамжон Ашурматов 57, Аббосжон Отахонов 68.
3-турда эса ҳамюртларимиз Ўмонни минимал ҳисобда мағлуб этди.
Ўзбекистон U-23 - Ўмон U-23 1:0
Гол: Д.Турсунов 37
Ўзбекистон U-23: 1.Ботирали Эргашев ("Пахтакор"), 5.Аббос Отахонов ("Навбаҳор"), 2.Рустам Ашурматов ("Бунёдкор"), 20.Достон Турсунов ("Нефтчи"), 3.Ҳожиакбар Алижонов (13.Исломжон Қобилов, 90), 7.Одилбек Ҳамробеков ("Насаф"), 6.Азизжон Ғаниев ("Насаф"), 22.Бобир Абдиҳолиқов (17.Достон Ҳамдамов, 81), 10.Жавоҳир Сидиқов (15.Ойбек Рустамов, 90+3), 16.Дониёр Нарзуллаев ("Насаф"), 9.Забихилло Ўринбоев ("Пахтакор").
Ўмон U-23: 1.Иброҳим Ал Муҳайни, 2.Матаз Солиҳ, 5.Тани Ал Рушайди, 6.Абдуллоҳ Фаваз, 7.Ал Мандар Ал Алави, 9.Марван Вади ( 20.Юсаиф, 59), 14.Мадҳ Ал Ҳалди (17.Самир Ал Алави, 87), 15.Аҳмад Ал Кааби, 16.Аҳмад Ал Матроуши, 19.Зоҳир ал Акбари, 21.Абдулазиз Ал Геилани.
Шу тариқа, учала ўйинда ғалаба қозонган Қатар пешқадами сифатида чорак финал йўлланмасига эга чиқди. Ўзбекистон ҳам иккинчи ўрин билан кейинги босқичга йўл олди.
"B" гуруҳида Япония ва Фаластин 1/4 финал сари қадам ташлади. Шимолий Корея ва Таиланд мусобақа билан хайрлашди.
"C" гуруҳида Ироқ ва Малайзия плей-оффда юришини давом эттирди. Иордания ва Саудия Арабистони сингари кучли жамоалар илк босқичдаёқ "қоқилишди".
"D" гуруҳида Жанубий Корея ва Вьетнам пешқадамлар сафидан ўрин олди. Австралия ва Сурия ўз мамлакатларига қайтиб кетишди.
Чорак финалда Ўзбекистон мусобақа фаворитларидан бири Япония дарвозасига жавобсиз тўртта тўп киритди.
Учрашувнинг 32-дақиқасида Рустамжон Ашурматовнинг пасидан сўнг Жавоҳир Сидиқов жарима майдони ташқарисидан чап оёғида жуда чиройли гол урди - 0:1. Орадан 3 дақиқа ўтгач Достонбек Ҳамдамов рақиб ҳимоясидаги хатодан унумли фойдаланиб гол урди - 0:2.
Баҳснинг 39-дақиқасида Азизжон Ғаниевнинг ажойиб пасидан сўнг Яхшибоев тўпни эгаллаб олди ва уч марта рақиб ҳимоячисини алдаб дарвозанинг узоқ юқори бурчагини аниқ нишонга олди - 0:3.
Иккинчи бўлим бошида Ғаниевнинг ажойиб пасидан сўнг Яхшибоев дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб бориб гол урди.
Япония - Ўзбекистон 0:4 (0:3)
Голлар: Жавоҳир Сидиқов 31, - 0:1. Достонбек Ҳамдамов 34, - 0:2. Жасурбек Яхшибоев 39, - 0:3. Жасурбек Яхшибоев 47, - 0:4.
Япония - 1.Рйосуке Кожима, 2.Со Фужитани, 7.Теруки Хара, 9.Кйосуке Тагава, 11.Кейта Эндо, 13.Юто Ивасаки (18.Даизен Маеда, 46), 14.Такаги Акито (10.Кожи Мийоши, 46) , 16.Шион Иноуе (21.Хироки Ито, 68), 17.Юта Камия, 20.Таийо Кога, 22.Юго Татсута.
Ўзбекистон - 1.Ботирали Эргашев, 2.Рустамжон Ашурматов, 4.Акромжон Комилов, 5.Аббосжон Отахонов, 6.Азизжон Ғаниев, 7.Одилжон Ҳамробеков (14.Абдужамол Исроилов, 86), 8.Жасурбек Яхшибоев, 9.Забиҳилло Ўринбоев (16.Дониёр Нарзуллаев, 82), 10.Жавоҳир Сидиқов (22.Бобур Абдихолиқов, 75), 17.Достонбек Ҳамдамов, 20.Достонбек Турсунов
Турнир аввалида ҳозирда "Байер" бош мураббийлигида фаолият олиб бораётган испаниялик мутахассис Хави Алонсо Япониядаги ўтказилган футбол тадбирлари доирасида мамлакат пойтахти Токио шаҳрига таклиф этилди. Ташриф давомида Алонсо Осиё кубогига жўнаб кетишга ҳозирлик кўраётган Олимпия терма жамоаси бош мураббийи Хажиме Морису билан суҳбатлашди. Бироқ таниқли мутахассиснинг тавсиялари ҳам Япония ёшларига Ўзбекистонга қарши ўйинда ёрдам бера олмади.
Чорак финал
Япония — Ўзбекистон 0:4
Қатар — Фаластин 3:2
Жанубий Корея — Малайзия 2:1
Ироқ — Вьетнам 3:3 (пен. 3:5)
Ўзбекистон ярим финалда Жанубий Корея ҳам дарвозасига тўртта гол уришни уддалади.
Учрашувнинг 33-дақиқасида Жавоҳир Сидиқовнинг ажойиб пасидан сўнг Забиҳилло Ўринбоев бирга бир вазиятдан гол уриб ҳисобни очди - 1:0. Баҳснинг 58-дақиқасида Хванг Хюн Су боши билан ҳисобни тенглаштирди - 1:1.
Қўшимча таймларда Азизжон Ғаниев супергол урди ва Ўзбекистонни олдинга олиб чиқди - 2:1. Жасурбек Яхшибоев қарши ҳужумдан сўнг гол урди - 3:1. Акромжон Комилов ўткир бурчакдан ажойиб гол урди - 4:1.
Ўзбекистон - Жанубий Корея 4:1
Голлар: Забиҳилло Ўринбоев 33, - 1:0. Хванг Хюн Су 58, - 1:1. Азизжон Ғаниев 99, - 2:1. Жасурбек Яхшибоев 110, - 3:1. Акромжон Комилов 120, - 4:1.
Ўзбекистон - 1.Ботирали Эргашев, 2.Рустамжон Ашурматов, 4.Акромжон Комилов, 5.Аббосжон Отахонов (16.Дониёр Нарзуллаев, 91), 6.Азизжон Ғаниев (15.Ойбек Рустамов, 109), 7.Одилжон Ҳамробеков, 8.Жасурбек Яхшибоев, 9.Забиҳилло Ўринбоев, 10.Жавоҳир Сидиқов (Бобур Абдухолиқов, 112), 17.Достонбек Ҳамдамов, 20.Достонбек Турсунов
Жанубий Корея: 1.Канг Хён Му, 2.Парк Жаэ Ву, 3.Ли Гун, 5.Хванг Хюн Су, 8.Хан Сеунг Гйю, 9.Ли Кун Хо, 10.Юн Сеунг Вун, 11.Чо Юнг Вук, 15.Чои Жаэ Хун (), 16.Жанг Юн Хо, 22.Ли Санг Мин
Огоҳлантиришлар: Жанг Юн Хо 50, Ли Кун Хо 75 - Аббосжон Отахонов 58
Четлатиш: Жанг Юн Хо 75 (2СК).
Ярим финалнинг иккинчи ўйинида Қатар ва Вьетнам асосий ва қўшимқа бўлимлар давомиаҳда 2:2 ҳисобидаги дурангга имзо чекишди. Пенаьтилар сериясида эса чорак финалда бўлгани сингари Жанубий-Шарқий Осиё вакиллари устун келишди.
Ҳал қилувчи босқич чиптасидан қуруқ қолган Қатар учинчи ўрин учун кечган баҳсда Жанубий Кореяни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.
Қатар U23 - Жанубий Корея U23 1:0
Гол: Акрам Афиф 39.
Финал куни Хитойнинг Чангзоу шаҳрида ноқулай об-ҳаво ҳукм суриб, кучли қор ёғди. Ҳал қилувчи баҳс ўтказиладиган стадион қор билан қопланди. Шунга қарамай, ўйин қолдирилмади.
Шунингдек, ҳал қилувчи беллашувга ҳакамлик тайинлаш масаласи ҳам баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Финалдан олдин ОФК хитойлик ҳакам Ма Нингни ушбу учрашувга тайинлаган эди. Аммо ўйинга бир неча соат қолганда тўқнашувни Ма ўрнига уммонлик рефери Аҳмад Ал Каф бошқариб бориши маълум бўлди. ОФК ушбу қарорнинг сабабларини маълум қилмади, бироқ бу мезбон расмийлар ва ОФК ўртасидаги ҳакамлик борасидаги келишмовчиликлар туфайли бўлгани тахмин қилинмоқда.
Учрашувнинг 8-дақиқасида Достонбек Ҳамдамовнинг бурчакдан оширган тўпини Ашурматов боши билан дарвозага йўллади. 41-дақиқада эса Вьетнамнинг ушбу мусобақадаги энг яхши ўйинчиси бўлиб турган 19-рақамдаги Нгуен Хаи жарима зарбасидан Ботирали Эргашев дарвозасини ишғол қилди.
Биринчи бўлим якунлангандан сўнг ОФК майдонни қордан тозалашни сўради ва ўйин давом эттирилиши учун тахминан бир соатга яқин вақт кетди.
Қизиқ томони, Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси тўқнашувни икки хил либосда ўтказди. Дастлабки бўлимда ҳамюртларимиз кийган оқ форма оппоқ қорда барчага бирдек ноқулайлик туғдиргани сабабли иккинчи бўлимдан кўк рангли либосда ҳаракат қилди.
Ўйиннинг 90 дақиқасида кучлар тенг келди. Қўшимча бўлимлар якунланиб, барча пенальтилар сериясига тайёргарлик кўратганди. 118-дақиқада Равшан Ҳайдаров Жавоҳир Сидиқов ўрнига Андрей Сидоровни майдонга туширди. Айнан у бир дақиқа ўтар-ўтмас бурчакдан узатилган тўп томон олға бориб, тўпни рақиб дарвозасига жойлаб қўйди.
"Гол урган пайтим ўзимни жудаям бахтиёр ҳис қилдим. Учрашув қийин руҳда ўтди. Ғалаба қозонганимиздан хурсандман. Мен ўйинга бунчалик ўтказаман деб ўйламагандим. Тўп жарима майдонига оширилганда, мен ўз вазифамни бажардим. Дастлаб дарвоза тўрига кирганига ишонмадим. Чемпионлик жуда кўп нарсани англатади. Қай даражада хурсанд эканлигимни тасвирлаб бера олмайман. Юртдошларимизга қувонч олиб келганимдан мамнунман. Бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларга миннатдорчилик билдираман", — деди финал қаҳрамони учрашувдан кейин берган интервьюсида.
Шу тариқа, Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси ўз тарихида илк маротаба ушбу ёш тоифасида чемпионга айланди.
U-23 Осиё чемпионати
Финал
27.01.2018
Чангзоу, Хитой
Вьетнам U-23 - Ўзбекистон U-23 1:2
Голлар: Нгуен Куанг Хаи 41 - Рустамжон Ашурматов 8, Андрей Сидоров 119,
Вьетнам U-23: 1.Буи Тиен Дунг, 2.Пхам Хуан Ман, 4.Буи Тиен Дунг, 6.Луонг Хуан Труонг, 8.Хпам Дук Хуй (Ха Дук Чин, 57), 10.Нгуен Конг Пхуонг (20.Буи Тиен Дунг, 80), 11.До Дуй Ман, 14.Пхан Ван Дук (7.Нгуен Хонг Дуй, 109), 17.Ву Ван Тан, 19.Нгуен Куанг Хаи, 21.Тран Дин Тронг.
Ўзбекистон U-23: 1.Ботирали Эргашев, 2.Рустамжон Ашурматов, 4.Акромжон Комилов, 5.Аббосжон Отахонов (22.Бобур Абдихолиқов, 103), 6.Азизжон Ғаниев, 7.Одилжон Ҳамробеков, 8.Жасурбек Яхшибоев (16.Дониёр Нарзулаев, 46), 9.Забиҳилло Ўринбоев, 10.Жавоҳир Сидиқов (11.Андрей Сидоров, 118), 17.Достонбек Ҳамдамов, 20.Достонбек Турсунов.
Огоҳлантиришлар: Жасурбек Яхшибоев 10, Одилжон Ҳамробеков 34, 20.Буи Тиен Дунг 101, Достонбек Турсунов 110, До Дуй Ман 110.
Энг яхши тўпурар: Алмоез Али (Қатар) — 6 та гол;
Энг яхши футболчи: Одил Ҳамробеков (Ўзбекистон);
Фейр-плей: Вьетнам.
Стадион қор билан қоплангани ва турнир давомида финал учрашувига 6200 нафар томошабин ташриф буюрди ва бу пайтга қадар мусобақа финаллари орасидаги энг яхши кўрсаткич бўлди.
Чемпионлик катта тантаналарга сабаб бўлди. Мамлакат Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси аъзоларини ғолиблик билан қутлади.
Шу билан бирга, ғолибларга “Малибу” автомашиналари топширилди.
Гарчи мағлубиятга учраган бўлишига қарамай, Вьетнам аъзолари ҳам мамлакатида катта тантаналар билан кутиб олинди.
Бироқ самолёт ичида ярим-яланғоч ҳолда кийинган раққосаларнинг чиқиши ижтиомий тармоқларда вьетнамликларнинг танқидларига сабаб бўлди. Кейинчалик ушбу ҳодисага алоқадор ходимларга нисбатан интизомий чоралар кўрилган.
VietjetAir хусусий авиакомпанияси бош директори Лу Дук Хан финал олдидан агар жамоа чемпионликни қўлга киритса, бош мураббий ва футболчилар суратини самолёт корпусига чиздиришини маълум қилган. Бироқ 200 минг АҚШ доллари маблағ талаб этиладиган ушбу иш амалга ошмай қолди.
Оқил Абдубарноев тайёрлади.
Комментарии