RU

Последние новости

01:53Суперлига. "Насаф" - ОКМК 2:1  0 01:48Мактомини ва Лукаку "Наполи"ни чемпионга айлантирди!  16 01:29Озарбайжон. "Сумқайит" мавсумни йирик ғалаба билан якунлади, Абдихолиқовдан ассист  0 01:16"Бавария" "Брайтон" ва "Милан" юлдузларига кўз тиккан  0 00:43"Sky Sports" АПЛда мавсумнинг энг яхшиларини аниқлади  4 00:21Миржалол Қосимов: "Ютсак ҳаммамиз зўрмиз, ютқазсак барчамиз айбдормиз"  2 23:52Максим Шацких: "Суперкубок финалига яхши кайфиятда борадиган бўлдик. Танаффусда ўйинни ўзгартириб юборишга келишиб олдик, акс ҳолда "Ультрас" бизни кечирмас эди"  4 23:32Рўзиқул Бердиев: "Шуҳрат Муҳаммадиев 36 ёшида ёш футболчилардан ҳам тез югуради"  0 22:39Февзи Давлетов: "Дуранг бўлиши мумкин эди, аммо мағлубият эмас"  3 22:26Суперлига. "Андижон" - "Сурхон" 2:1. Мезбонлардан супер голлар!  2 22:15Месси ва "Интер Майами" музокараларни давом эттирмоқда  1 21:59Суперлига. "Насаф" тур марказий баҳсида ОКМКни ютиб, жадвалдаги етакчиликни тортиб олди  74 21:23Аморим жамоага тезкор футболчиларни олиб келмоқчи  1 20:54Суперлига. "Андижон" "Бобур Арена"да "Сурхон"ни енгиб ғалабасиз сериясига барҳам берди  52 20:19"Реал" Модричга ўринбосар топди  3

U-21 Биринчилиги. Ортиқхўжаев ва Шацких келган ўйинда "Пахтакор" чемпион бўлди Новости

U-21 Биринчилиги. Ортиқхўжаев ва Шацких келган ўйинда "Пахтакор" чемпион бўлди

Бугун U-21 Биринчилигида ҳам мавсум якунига етди.

Сўнгги тур олдидан чемпионлик учун "Пахтакор" ва "Олимпик" клубларида имконият сақланиб қолганди. Ёш "Шерлар" "Олимпик"дан бир очко кўп тўплашганди.

26-турда "Олимпик" "Металлург" билан беллашди ва дастлаб гол ўтказиб юборганига қарамай, якунда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Таъкидлаш лозимки, "Олимпик" баҳсни 9 киши бўлиб тугатди. Риан Исламов ва Алишер Одилов қизил карточка олиб майдонни тарк этишди.

Эътиборлиси "Пахтакор" ҳам худди "Олимпик" сингари "Бунёдкор" билан баҳсда биринчи бўлиб гол ўтказиб юборди. Аммо якунда иродали тарзда ғалабани қўлга киритган "Пахтакор" U-21 чемпионликка эришди.

Мазкур баҳсни кўриш учун "Пахтакор" клуби президенти Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва клуб бош мураббийи Максим Шацких ҳам стадионга келишди. Ўйин тугагач Ортиқхўжаев жамоа кийим алмаштириш хонасига кирди ва ёш футболчиларни чемпионлик билан табриклади.

U-21 Биринчилигида "Олимпик" икинчи, "Насаф" ёшлари эса учинчи ўринни эгаллашди. Охирги поғоналарни "Навбаҳор", "Андижон" ва "Сўғдиёна" жамоалари эгаллашди. Айтганча, сўнгги тур ўйинига Яйпаннинг "Турон" жамоаси келмади ва "Қизилқум"га техник ғалаба ёзилди.




Рейтинг: +10   

Похожие новости

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика