RU

Последние новости

14:01Гвардиола: "Силва — мен учратган энг ақлли футболчилардан бири"  0 13:29Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин  9 13:12Арне Слот ҳакамлардан норози: "Лайнсмен байроқни кўтариш учун 13 сония вақт сарфлади"  0 12:45Фердинанд МЮ натижасига катта ҳисса қўшаётган 3 футболчини ажратиб кўрсатди  1 12:07"Челси" "Реал" ортга қайтаришни хоҳлаётган истеъдодга эътибор қаратди  2 11:40Нагельсманн Германиянинг ноябрь ойидаги йиғинидан тажриба майдони сифатида фойдаланиш ниятида эмас  0 10:49АПЛнинг ўртамиёна жамоаси "Барселона" футболчисига 80 миллион евро беришга тайёр  4 10:00Стивен Жеррард Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  2 09:32"Реал" Винисиусга нарх қўйди  14 09:07Лионель Месси: "Умид қиламанки, қачондир қайтаман"  4 08:41Италия МТЖ собиқ мураббийи "Ал Садд" бош мураббийи бўлади (Фабрицио Романо)  2 08:16Футзал. Бугун бронза учун майдонга тушамиз  0 07:50U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёнинг иккита жамоаси плей-оффда. Кечаги кун натижалари билан танишинг  1 07:18U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун бизни гуруҳдаги ҳал қилувчи учрашув кутиб турибди  14 01:19МЛС клублари лигага Неймар келишини хоҳлашмаяпти, улар бразилияликни "бош оғриғи" сифатида кўришмоқда  9

U-21 Биринчилиги. "Нефтчи" – "Бунёдкор" учрашувида мезбон жамоага техник мағлубият ёзилди Новости

U-21 Биринчилиги. "Нефтчи" – "Бунёдкор" учрашувида мезбон жамоага техник мағлубият ёзилди

U-21 чемпионати 10-тур учрашувлари доирасидаги "Нефтчи" – "Бунёдкор" баҳси ўтказилмайдиган бўлди.

"Суперлига ва Про лига регламенти" 4.1-бандига кўра, мусобақа доирасидаги учрашувлар "Лицензиялаш регламенти" асосида ишлаб чиқиладиган "Стадионлар тўғрисидаги низом"га мувофиқ Лига томонидан рухсат этилган стадионларда ўтказилади.

4.3-бандга асосан форс-мажор ҳолатида учрашувни ўтказиш учун стадионни ўзгартиришга тўғри келса, мезбон футбол клубига Лига билан уч томонлама келишувга эришган бошқа стадионлардан биридагина расмий учрашувни ўтказиш учун рухсат берилади. Аммо Қиргулидаги "Нефтчи" спорт мажмуаси ҳамон Лиганинг минимал талабларига тўла тайёр бўлганича йўқ. Лига мутахассисининг мавжуд камчиликларни бартараф этиш борасида берган кўрсатмалари ҳозирга қадар бажарилмади. Шунингдек, мазкур учрашувни кўчириш учун талаб даражасидаги бошқа бўш стадион тақдим этилмади. 

Шуни инобатга олиб, U-21 чемпионати 10-тур учрашувлари доирасидаги "Нефтчи" – "Бунёдкор" учрашуви ўтказилмайдиган бўлди. Регламентнинг 10.11-бандига мувофиқ мезбон клубга 0:3 ҳисобидаги техник мағлубият, рақиб жамоага эса 3:0 ҳисобидаги техник ғалаба ёзилди.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика