RU

Последние новости

12:29Расман: "Комо" ироқлик иқтидор билан шартнома имзолади  0 12:04"Андижон" янги аъзоси Абинур Нуримбет: "Келажакда Қозоғистон миллий терма жамоаси либосида майдонга тушишни истайман"  2 11:39ПСЖ Франция терма жамоаси дарвозабонига қизиқмоқда  2 11:16Хаби Алонсо Арда Гюлерни "Байер"да кўрмоқчи  2 10:50Лапорта: «Барселона» катта трансферларни амалга оширишга тайёр»  3 10:16«Акрон» Шерзод Эсановни қанчага сотиб олгани маълум  7 09:50Жоау Феликс фаолиятини АПЛда давом эттиради  4 09:47Мўъжиза рўй бермади, аммо ҳали барчаси олдинда. Ўзбекистон – Испания ўйинидан хулосалар  17 09:21Александр Хомяков: «Ёзги йиғинни қандай ўтказганимизни иккинчи давра ўйинлари кўрсатиб беради»  3 08:48«Фулад» Ўткир Юсуповни қанчага сотиб олди?  25 08:20"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 12 ёшли Арслан Шакиров  0 07:55Мадрид «отмен». Артём Довбик фаолиятини Италияда давом эттиради  4 07:29Расман. "Бунёдкор" хорватиялик ҳужумчи билан шартнома тузди  3 00:49"Интер" Депайга таклиф юборди  4 00:22Дуглас Коста "Флуминенсе"ни тарк этди  4

U-20 Жаҳон чемпионати. Мексика, Панама, АҚШ ва Гондурас йўлланмага эга бўлди Новости

U-20 Жаҳон чемпионати. Мексика, Панама, АҚШ ва Гондурас йўлланмага эга бўлди

Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ёзда ёшлар ўртасидаги U-20 Жаҳон чемпионатида иштирок этади.
2015 йилги ёшлар ўртасидаги мундиалга Янги Зеландия мезбонлик қилади. ЖЧ 30 май куни бошланиб 20 июнь куни ўз якунига етади.

Мусобақа ўйинлари Янги Зеландиянинг 7та шаҳрида бўлиб ўтади. Мезбон шаҳарлар: Окленд, Кристчурч, Дунедин, Хамилтон, Нью Плюмоут, Вангареи, Веллингтон.

Унда жами 24та жамоа иштирок этади.

Мезбон Янги Зеландия тўғридан-тўғри йўлланмага эга бўлганини тушунитириб ўтириш шарт эмас.

Океания минтақасида бўлиб ўтган саралашда Фижи ёшлари чемпион бўлди ва ушбу мундиалда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Ўтган йил ёзда Венгрияда бўлиб ўтган Европа чемпионатида иштирок этган 8та жамоанинг 6таси Янги Зеландиядаги Жаҳон чемпионатига йўлланма олди: Германия, Португалия, Сербия, Австрия, Украина ва Венгрия.

Осиё қитъасидан ушбу мусобақага борадиган тўртта жамоа номи маълум бўлган: Ўзбекистондан ташқари Мьянма, КХДР ва Қатар ёшлар терма жамоалари мундиалда иштирок этишади.

Шимолий Америкадаги саралаш 9-24 январь кунлари ташкил этилди. Ямайкада бўлиб ўтган мусобақада Мексика, Панама, АҚШ ва Гондурас терма жамоалари мундиалга йўлланмани қўлга киритишди.

Африка ва Жанубий Америкадан тўрттадан жамоа Янги Зеландияга боради. Ҳозирча бу қитъаларда саралаш баҳслари бўлиб ўтмаган. Яъни 8та жамоа номи ҳозирча номаълум.

Африкадаги чемпионат 2015 йилнинг 8-22 март кунлари бўлиб ўтади. Жанубий Америкада эса ЖЧ йўлланмалари 14 январь - 7 февраль кунлари оралиғида ўйналади.

U-20 Жаҳон чемпионатига 2015 йилнинг 10 февраль санасида қуръа ташланади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика