RU

Последние новости

21:15Филиппе Коутиньо расман "Васко да Гама" футболчисига айланди  0 21:00Суперлига. "Сурхон" - "Бухоро" (матнли трансляция)  3 21:00Суперлига. "Сўғдиёна" - "Қўқон-1912" 2:1 (матнли трансляция)  4 20:58"Манчестер Юнайтед"да янги тўлқин: беш футболчи клубни тарк этиш ниятида — Романо  1 19:49Аарон Рэмзи фаолиятини Мексикада давом эттиради  0 19:21Салоҳ: "Ҳеч қачон "Ливерпул"га қайтишдан бунчалик қўрқаман деб ўйламагандим. Диогунинг йўқлигига кўникиш ниҳоятда қийин"  1 18:58Хитой клуби рақибларини лаънатлагани учун жаримага тортилди  0 18:32Диогу Жотанинг ҳаётий ҳақиқатлари  1 18:14"Барселона" Уильямснинг трансфери барбод бўлгач, эътиборини "Ливерпуль" футболчисига қаратди  8 17:48"Арсенал" футболчиси билан шартномани муддатидан олдин бекор қилди  1 17:20"Бавария" собиқ ҳужумчиси Остон Ўрунов ўйнаётган жамоага бош мураббий бўлди  2 16:53"Ливерпуль" устози Слот Жота билан охирги суҳбати нима ҳақида бўлганини айтиб берди  0 16:27Расман: "Сўғдиёна" албаниялик ҳужумчи трансферини эълон қилди  13 16:10Дарвин Нуньес: "Табассумингни унутмайман"  1 15:44"Манчестер Сити" португалиялик дарвозабоннинг товон пулини тўлашга тайёр  0

U-20 Осиё кубоги яқин. Мусобақада порлаши кутилаётган ўзбекистонлик 5 юлдуз Новости

U-20 Осиё кубоги яқин. Мусобақада порлаши кутилаётган ўзбекистонлик 5 юлдуз

Мамлакатимиз мезбонлик қиладиган U-20 Осиё кубоги стартига ҳам тобора оз вақт қолмоқда.

Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги терма жамоамиз мусобақага тайёргарликнинг сўнгги  босқичини олиб бормоқда. Ўтган давр мобайнида ички чемпионат баҳсларида мазкур ёш тоифасида тўп тепадиган бир нечта футболчиларни кузатишга улгурдик. Айримлари аллақачон катта футбол ҳавосидан нафас олиб бўлган, легионерлик мақомини олган. Қуйида U-20 Осиё кубогида порлаши кутилаётган ёшларни тилга олишга ҳаракат қиламиз. 

Умарали Раҳмоналиев ("Рубин")

"Бунёдкор" ўринбосарлар сафида тўп тепиб келган Умарали Раҳмоналиев 2021 йил кузига келиб асосий жамоада дебют қилади. Суперлигадаги дебют мавсумидаёқ "Турон" дарвозасини ишғол қилганди. 2022 йилга келиб Раҳмоналиев "қалдирғочлар"нинг майдондаги муҳим фигурасига айланиб бўлди. Ўтган йили 21та учрашувда 6та гол урди. U-20 терма жамоамиз сардори қитъа турнирида ҳам ўзини кўрсатиши кутилмоқда. 


Умарали Раҳмоналиев -— "Рубин"га мослашиш жараёни, Алан Загоев ва Канте ҳақида



Аббос Файзуллаев ("Пахтакор")

Аббос Файзуллаев учун бу кетма-кет иккинчи Осиё кубоги ҳисобланади. Ярим ҳимоячи 2022 йил Ўзбекистон мезбонлик қилган U-23 Осиё кубогида Тимур Кападзе жамоаси таркибида кумуш медалларга эга чиққанди. Қолаверса, "Пахтакор" таркибида ОЧЛ, Суперлига ўйинларида ёрқин ҳаракатлари билан кўпчиликнинг эътиборини тортди. Максим Шацких келгач эса кўпроқ имконият берила бошлади. 2022 йилнинг "энг яхши ёш футболчиси" сифатида эътироф этилган Аббосда катта турнирларда ўйнаш кўникмаси шаклланган. Бу омил олдиндаги муҳим учрашувларда ўз сўзини айтса ҳеч гап эмас. 



Нодир Абдураззоқов (АГМК)

Нодир Абдураззоқов шу вақтгача турли ёш тоифаларидаги терма жамоаларда тўп тепиб келган. У илк бор 2019 йил Тошкентда ўтган U-16 Осиё кубоги саралаш босқичида кўзга ташланганди. Шундай футболчилар бўладики клубда эмас, терма жамоада кўпроқ потенциалини кўрсатади. Нодир ҳам шундай тоифадан. Фарҳод Нишонов (U-19) ва Равшан Ҳайдаров (U-20) жамоаларида Уругвай (гол, "SBS Cup"), Словакия, Аргентинага қарши баҳсларда муносиб ҳаракат қилиб эътибор қозонганди. У аллақачон хорижлик скаутлар эътиборига тушган. 


Футболчимизни уругвайликлар яхшигина таниб олган ёхуд унга Европадан таклифлар бор. Ўзи нималар деди?


Маҳмуд Маҳамаджонов ("Бунёдкор")

Чап қанотда порлаши кутилаётган яна бир иқтидор. Маҳмуд Маҳамаджонов 2022 йил Шуҳрат Мақсудов бошчилигида "Бунёдкор" асосий таркибида илк бор дебют қилди. Мураббий илк турда нисбатан кучли рақиб "Сўғдиёна"га қарши баҳсда қўрқмай майдонга туширди. Қолган баҳсларда ҳам имконият беришда давом этди. Орада маълум вақт захирада қолганига қарамай кейинчалик Бошкович қураётган "Бунёдкор"нинг асосий футболчиси сифатида 8та баҳсда қатнашди, "Навбаҳор" билан ўйинда Усмоналиевнинг голига ассистентлик қилди. 



Пўлатхўжа Холдорхонов ("Пахтакор")

"Пахтакор" ҳужумчиси катта футболдаги дебюти ва голи ОЧЛ баҳсларига тўғри келган. 2021 йил Питер Хюистра ОЧЛ гуруҳ босқичи сўнгги турида бир қатор ёшларни таркибга қўяди. Пўлат ўша баҳсда "Ал Завра" дарвозасини ишғол қилиб 1:0 ҳисобидаги ғалабани келтирганди. Ўтган мавсумни "Олимпик"да ижарада ўтказган форвард етарлича ўйин амалиётига эга бўлиб (20та ўйин, 4та гол) маълум бир тажрибани тўплади, дея оламиз. U-20 Осиё кубогида терма жамоамизнинг асосий ҳужумчиси бўлиши мумкинлиги тахмин қилинаётган Холдорхоновдан голлар шодасини кутиб қоламиз.


"Навбаҳор" ва бошқа жамоалар таклифи? Қадрдон жамоамга қайтдим" — ёхуд "Олимпик" ҳужумчисининг янги мавсумдаги режалари маълум


Юқоридаги номлар қаторига Азиз Холмуродов, Зафармурод Абдираҳматов, Саидафзалхон Аҳроров, Шаҳриёр Жабборов, Абдуқодир Ҳусанов каби футболчиларни ҳам киритишимиз мумкин. Балки мусобақа давомида кутилмаган янги номлар ҳам пайдо бўлиши эҳтимоли йўқ эмас. Шундай экан терма жамоа аъзоларига фақат омад тилаб қоламиз. 

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика