RU

Последние новости

15:40Ана холос! Boxing Day'да фақат битта ўйин бўлади  0 15:15Рубен Аморим: "МЮ "Ливерпуль"дан тепада бўладими, менга фарқи йўқ"  1 14:50Терри "Тоттенхэм" собиқ футболчисининг "Челси" ҳақидаги гапига жавоб қайтарди  0 14:33Мбаппе "Реал" ва ПСЖни солиштирди  7 14:10Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди  1 13:50Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди  0 13:29Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар)  1 12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  1 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  1 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  3 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  4 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  13

U-20 Осиё кубоги. Тожикистон бош мураббийи Олег Кубарев: "Бундай машғулот майдонида жароҳат олиш ҳеч гап эмас" Новости

U-20 Осиё кубоги. Тожикистон бош мураббийи Олег Кубарев: "Бундай машғулот майдонида жароҳат олиш ҳеч гап эмас"

U-20 Осиё кубоги доирасидаги Тожикистон - Иордания учрашувидан олдинги матбуот анжуманида Тожикистон бош мураббийи Олег Кубарев иштирок этди.

- Тожикистон терма жамоасининг тайёргарлик жараёни қандай ўтди?
- Биринчи учрашувга 5 кундан бери тайёргарлик кўраяпмиз ва рақиблар ҳакида етарлича маълумотга эгамиз, олдинроқ услуби бизга ўхшаш жамоага билан назорат учрашувини ўтказган эдик. Эртага асосий имтиҳонимиз бор, ўша ўйинда турнирга қай даражада тайёр эканлигимизни билиб оламиз.

- Жамоа плей-оффга чиқишига ишонасизми ва мундиалга чиқиш имконияти қандай?

- Мен бошқа бир давлатдаги ҳамкасбим билан суҳбатлашган эдим, у ҳам йўлланмани қўлга киритиш ниятида, вазифа осон эмас. Фаворитларни ҳисобга олмаганда қолган битта йўлланма учун 12та жамоа кураш олиб боради.




- Тошкентнинг турнирга қай даражада тайёргарлик кўргани, яратилган шароитлар ҳақида гапирсангиз?

- Мен Тошкентга биринчи маротаба келдим, шаҳар менга ёқди, марказда ажойиб биноларни кўрдим. Стадионлар яхши, лекин тўғриси машғулот майдонлари яхши холатда эмас. Бу майдонлар биринчи навбатда талабга жавоб бермайди ва энг ёмони футболчиларга жароҳат етказиши мумкин ва менинг фикримча бундай майдонлар билан турнирга тайёрланиб бўлмайди. Танқидимни тўғри тушунасиз деган умиддаман. Масалан, матбуот анжуманига етиб келиш учун ярим соат вақтимни сарфладим ва ҳозир стол устига ҳатто сув қўйилмапти.

- Жамоаингизнинг турнирга тайёргарлигини қандай баҳолайсиз. Ўйинчиларингиз қандай ҳолатда?

- Йигитлар яхши формада, мақсадимиз эса барча сингари гуруҳдан чиқиб, ярим финалгача етиб бориш. Менинмча бундай вазифа барча жамоада бор.




- Эртанги рақибингиз ҳақида гапириб ўтсангиз?

- Илк турда Иорданияни фаворит деб ўйлайман ва улар биринчи рақамли жамоа бўлиб ҳаракатланса керак. Рақиб кўп прессинг қилишини кутяпман.

- Турнирда "порлаб" чиқадиган ўйинчиларингиз борми?

- Бизнинг кўп ўйинчилар эркин агент ва биз уларни оммага танитишга ҳаракат қиламиз. Ўйинчиларим турнирда ўзини яхши намойиш этишга умид қиламан.




Абдулвосит Бектемиров 

Фото: Жаҳонгир Файзуллаев

Рейтинг: -12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика