RU

Последние новости

18:55Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари билан беллашмоқда (онлайн ҳисоб)  0 18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  0 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  0 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  7 16:59Мбаппе Анрига етиб олди  3 16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   3 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  10 15:53Эмилиано Мартинеснинг акаси дарвозабон нима учун "Манчестер Юнайтед"га ўта олмаганини тушунтириб берди  1 15:25Breaking! Зидан Туркия клуби таклифини тинглашга қарор қилди  11 14:43Флик "Райо Вальекано" билан ўйиндан кейин "Барселона" футболчиларини кийиниш хонасига қамаб қўйди  4 14:15"Барселона" Рэшфордни МЮга қайтариш ҳақида ўйлаб қолди  8 13:46Суарес "Сиэтл" ходимига тупургани учун 6 ўйинга дисквалификация қилинди  12 13:19"Ал Иттиҳод" португалиялик ёш футболчини 30 млн евродан ошиққа харид қилди  2 12:51"Челси" собиқ футболчиси "Гремио"га ўтди  1 12:22Бразилияда ғавғо: "Фламенго" юлдузи пул тикканликда айбланиб дисквалификация қилинди  1

U-20 Осиё кубоги рамзий терма жамоаси Новости

U-20 Осиё кубоги рамзий терма жамоаси

Биз учун охири эртак мисоли яхшилик билан поёнига етган Осиё кубогида ўз иқтидорини намоён эта олган футболчилардан иборат рамзий терма жамоани шакллантиришга ҳаракат қилиб кўрдик.

ДАРВОЗАБОН

Отабек Боймуродов (Ўзбекистон)

Ушбу позицияда пенальтилар ва хавфли ҳужумларни қайтаришда репетиторлик қила оладиган Ўзбекистон терма жамоаси посбони ҳеч қандай ортиқча гап-сўзларсиз ушбу ўринга муносиб. Отабек фақатгина чемпион бўлгани учун эмас, балки математик рақамлардан иборат сонларга кўз югуртирсангиз ҳам буни тасдиғини топишингиз мумкин. Ёшлар терма жамоаси посбони нақ бешта учрашувда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қола олди. Фақатгина Австралияга қарши баҳсда меҳмонларни хафа қилмаслик мақсадида биттагина тўп қабул қилиб олди. Боймуродов ҳатто ҳал қилувчи учрашувнинг ҳам энг яхшиси бўлишга даъвогарлик қила олади, чунки у бир неча муқаррар вазиятларда жамоасини қутқариб қолди. "Пахтакор" голкипери турнир давомида жами 15 та сейв амалга оширди. Жингалаксоч посбонга келгусида ҳам шу зайлда давом этишини тилаб қоламиз.

ҲИМОЯЧИЛАР

Толиб Абдулхолиқ (Ироқ)

Ироқлик ҳимоячи жамоасининг финалга қадар етиб келишида ўз ҳиссасини қўша олди. Ҳатто финалда самарали ҳаракат қилди ва тўп учун яккакурашдаги тўртта вазиятнинг учтасида ғолиб чиқди. Умуман олганда, Толиб вазиятларни бартараф этиш борасида энг яхши кўрсаткичга эга бўлди — 36 та. Устига-устак, Абдулхолиқ ҳали энди 17 ёшни қарши олган экан, келгуси ёшлар мусобақасида эса унинг яна-да кўпроқ кучга тўлган ҳолда қайтиши шубҳасиз.

Ҳаофан Лиу (Хитой)

19 ёшли ҳимоячи жамоаси билан чорак финалдаёқ мусобақани тарк этган бўлса-да, ҳимоядаги шериги Йихуан Жанг билан ажойиб тандем ҳосил қила олди. Биламизки, Чин мамлакати вакиллари ҳужумкор етакчи жамоалардан саналмайди, шу боис рақибга қарши ўйинларда орқа чизиқ вакилларига катта масъулият юкланади. Ҳаофан бошчилигидаги хитойлик ҳимоячилар эса кўпгина вазиятларни чиппакка чиқаришга муваффақ бўлишди. Лиу эса турнир давомида 34 та вазиятни бартараф этиб, бу борада иккинчи кўрсаткичга эга бўлди.

Абдуқодир Ҳусанов (Ўзбекистон)

Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг турнир давомида ўз дарвозасидан атиги битта тўп ўтказиб юборишида дарвозабондан ташқари Абдуқодир Ҳусанов етакчилигидаги ҳимоя қўрғонининг ҳам ўрни беқиёс. Уч марказий ҳимоячининг асосий скелети вазифасини бажарган Ҳусанов жамоа посбонига ҳар доим ҳам иш қолдиравермади. Абдуқодир мусобақа давомида 33 та вазиятни йўққа чиқариб, бу кўрсаткич бўйича энг яхши учинчи натижани қайд этди. Айниқса, плей-офф босқичида унинг хизматлари улкан бўлди. "Бунёдкор" тарбияланувчиси бўлган "Энергетик-БГУ" клуби ҳимоячиси ўтган йили жаҳоннинг келажаги энг порлоқ 250 нафар футболчиси сафидан ўрин олганди.

Чои Сеок Ҳюн (Жанубий Корея)

20 ёшли ҳимоячи нафақат рақиб ҳужумларини бузишда, балки ҳужумларни ташкил этиш ҳамда боғлиқ вазифасини ўташда ҳам катта ҳажмдаги ишни бажарди. Чои Сеок турнир давомида 24 та вазиятни бартараф этган, бундан ташқари, яккакурашларда ҳам фаол иштирокчи саналади. Қолаверса, ҳимоячи мусобақада энг кўп пас берган футболчи ҳисобланади — 347 та.

ЯРИМ ҲИМОЯЧИЛАР

Аббос Файзуллаев (Ўзбекистон)

Мусобақанинг энг футболчиси, турнир давомида энг кўп зарба берган футболчи (14 та), энг кўп вазият яратган футболчи (21 та), энг кўп қанотдан узатма амалга оширган футболчи (58 та), энг чиройли голлардан бирининг муаллифи, энг кўп томошабинлар меҳрини қозонган футболчилардан бири, қисқаси, рекордлар дафтарини йиғиштириб олган, дарвозага турғазиб, қўлига қўлқоп кийдириб қўйсангиз, энг кўп сейв қилишдан ҳам қайтмайдиган Файзуллаев том маънода турнирни ўзиники қилди. Сурияга қарши ўйиндаги жарима зарбасидан бошланган мастер-класслар Ироққа қарши қарши баҳсда пенальти ишлаш билан якунланди. "Пахтакор"да ҳам асосий ўйинчилардан бирига айланаётган йигитчага тез орада хориж клубларидан "ёғли" таклифлар кела бошласа, ажабмас.

Али Жасим (Ироқ)

Ироқлик ярим ҳимоячи марказда ҳам, қанотларда ҳам фаол ҳаракати билан рақибларига бошоғриқ бўла олди. 19 ёшли футболчи Эрон ва Японияга қарши баҳсларда муҳим голларни урди, қолаверса, зарба бериш (10 та), вазиятлар яратиш (14 та), қанотдан узатмалар амалга ошириш (22 та) каби кўрсаткичлар бўйича Файзуллаев сингари турли жабҳалар бўйича энг яхши футболчилар қаторига киритилди.

Умарали Раҳмоналиев (Ўзбекистон)

Ёшлар терма жамоасининг сардори қатъиятлилиги ва лидерлик қобилиятини ўйинлар давомида исботлай олди. Марказий ярим ҳимоячи ҳужумлар ташкил этиш ва рақиб ҳужумларини бузишда роса тер тўкди. Қолаверса, мамлакат раҳбари ташриф буюрган ҳамда мухлислар билан лиқ тўлган финал баҳсида жасорат билан пенальтини аниқ амалга оширди. Раҳмоналиев бошқа жиҳатлари билан ҳам таҳсинга сазовор бўлди. Зарба йўллаш (10 та), вазиятлар яратиш (12 та) борасида ҳам энг яхшилар сафидан жой эгаллади. "Рубин" футболчиси жаҳон чемпионатида ҳам ўз иқтидорини намоён эта олишига ишонамиз.

ҲУЖУМЧИЛАР

Курю Матсуки (Япония)

Япония ёшлари финалга қадар етиб бора олмаган бўлсалар-да, яна бир қанча серқирра футболчиларини кашф эта олди. Айниқса, ҳужум чизиғи вакиллари мусобақа кашфиётларига айланишди. Шулардан бири Курю Матсуки саналади. "Токио" клуби ҳужумчиси турнир давомида 2 та гол уришдан ташқари, битта ассистни опз ҳисобига ёздириб қўйди, қолаверса, вазиятлар яратиш (11 та) ва зарба бериш (9 та) борасида ҳам илғорлар қаторидан ўрин олди. Матсукини рамзий жамоага киритганимиз бежиз эмас. Англиянинг "Вулверҳемптон" клуби ушбу футболчини 8 млн еврога сотиб оладиган бўлди.

Жин Янг (Жанубий Корея)

19 ёшли бўйдор ҳужумчи турнир давомида 3 та тўп киритишга муваффақ бўлди. Шунингдек, у зарба йўллаш (11 та), ҳаводаги курашлар бобида ҳам мақтовга лойиқ ҳаракат қилди.

Наоки Кумата (Япония)

Япониялик ҳужумчи турнир давомида  маротаба рақиб посбонларини  қошларини чимиришга мажбур қилиб, мусобақа тўпурарига айланди. 18 ёшли олдинги чизиқ вакили Хитойга қарши баҳсда дубль қайд этган бўлса, Қирғиз Республикаси, Иордания ва Ироқ дарвозасига ҳам йўл топишни уддалади. Кумата интеллект ўйинчи саналади, у ҳужумларни ташкил этишда ҳамда зарбалар йўллашда фаол бўлмаса-да, имкониятлардан максимал равишда фойдалана олади.

Рейтинг: +20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика