RU

Последние новости

01:50Гвардиола: "Чемпионлик учун ҳақиқий кураш энди бошланмоқда"  0 01:17Рубен Аморим: "Бизда ўсиш бор"  1 00:46Инглиз футболида қизиқ ҳолат: клуб бир ҳафта учун дарвозабон ижарага олди  2 00:26Луис Диас ЕЧЛда дисквалификация қилинди  2 00:09Артета ҳимоячисининг жароҳатига изоҳ берди  1 23:50Флик: "Нега Мессининг мураббийи бўлишни истамас эканман?"  1 23:30 Суперлига. "Андижон" – "Хоразм" 3:2   0 23:26БАА. "Бани Яс" "починни очди", "Дибба" пешқадамлардан биридан очко тортиб олди  0 23:10U-17 Жаҳон чемпионатида барча чорак финал якунланди ва ярим финал жуфтликлари аниқ бўлди  5 22:56Вадим Абрамов: "Бир қанча муаммолар бўлишини билардик, лекин муаммолар бунчалик кўп бўлишини кутмагандик"  4 22:38Баҳром Ҳайдаров: "Динамо" майдонида дуранг ўйнаш биз учун ғалабага тенг"  2 22:13Акмал Шораҳмедов: "Натижадан қониқдим, лекин ўйиндан эмас"  10 21:54"Милан" собиқ "қария"сини қайтармоқчи  2 21:19Ҳаким Фузайлов: "Учала голни ҳам ўзимизга ўзимиз олиб келдик"  2 21:16Суперлига. "Машъал" – "Навбаҳор" 0:0  3

U-20 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон Камбоджани ўта йирик ҳисобда таслим қилди Новости

U-20 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон Камбоджани ўта йирик ҳисобда таслим қилди

Хитой Тайпейида U-20 Осиё кубоги саралаш босқичи давом этмоқда.

Фарҳод Нишонов бошчилигидаги Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Камбоджа термаси билан беллашди ва йирик ғалабага эришди.   

Учрашувнинг 13-дақиқасида чап қанотдан Ўринбоев узатган тўпни Азизбек Тўлқинбеков жуда чиройли тарзда дарвозага йўллади - 0:1. ГОЛНИ КЎРИШ

42-дақиқада яна Ўринбоевнинг ошириб берган тўпини бу сафар Дилшод Абдуллаев боши билан рақиб дарвозасига йўллади - 0:2. ГОЛНИ КЎРИШ

45+2-дақиқада Азизбек Тўлқинбеков дублга эришди - 0:3. Унга тўпни Асилбек Жумаев етказиб берди. ГОЛНИ КЎРИШ

55-дақиқада Муҳаммадали Ўринбоев жарима майдони ичидан чап оёғи билан чиройли гол урди - 0:4. ГОЛНИ КЎРИШ

67-дақиқада яна Ўринбоевдан пас ва захирадан майдонга тушган Лазизбек Мирзаев гол урди - 0:5. ГОЛНИ КЎРИШ

84-дақиқада Духсановнинг қанотдан узатган тўпи Саидовга тегиб йўналишини ўзгартирди ва Саидумархон Саиднуруллаев уни дарвозага йўллади - 0:6. ГОЛНИ КЎРИШ

90+2-дақиқада Тўлқинбековнинг тўп узатишидан кейин Саиднуруллаев дублга эришди - 0:7. ГОЛНИ КЎРИШ

Учрашувда Ўзбекистон 7:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Энди Ўзбекистон кейинги учрашувни 25 сентябрь куни Непалга қарши ўтказади.

 

Камбоджа U-20 - Ўзбекистон U-20 - 0:7

Голлар: Азизбек Тўлқинбеков 13, - 0:1 (Ўринбоев пас). Дилшод Абдуллаев 42, - 0:2 (Ўринбоев пас). Азизбек Тўлқинбеков 45+2, - 0:3 (Жумаев пас). Муҳаммадали Ўринбоев 55, - 0:4 (Аҳмаджонов пас). Лазизбек Мирзаев 67, - 0:5 (Ўринбоев пас). Саидумархон Саиднуруллаев 85, - 0:6. Саидумархон Саидунуруллаев 90+2, - 0:7 (Тўлқинбеков пас)

Камбоджа U-20: 22.Чонгмиенг Рон, 4.Чумсидет Эм, 5.Ти Хан, 8.Сони Ит, 11.Сокеа Сренг, 12.Ватана Леом, 14.Веннин Чин, 17.Макара Соун, 18.Меан Чанрит, 19.Девин Ук, 20.Даро Тач.

Ўзбекистон U-20: 12.Муҳаммадюсуф Собиров, 4.Ғиёсжон Ризақулов, 5.Азизбек Тўлқинбеков, 6.Равшан Хайруллаев, 7.Далер Туҳсанов, 10.Муҳаммадали Ўринбоев (9.Саидумархон Саиднуруллаев, 78), 15.Асилбек Жумаев (22.Лазизбек Мирзаев, 65), 18.Наримон Аҳмаджонов (13.Беҳруз Жуматов, 65), 19.Рустамбек Фомин (16.Муҳаммадали Реимов, 78), 20.Дилшод Абдуллаев, 23.Абдуғафур Ҳайдаров (8.Амирбек Саидов, 78)
Захира: 1.Ҳуниддин Неъматов, 21.Самандар Муратбаев, 2.Саидхон Ҳамидов, 3.Мейирбек Режабалиев, 11.Муроджон Комилов, 14.Нурлан Ибраимов, 17.Оллоберган Каримов.


ЎЙИННИ ТОМОША ҚИЛИШ

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика