RU

Последние новости

00:40"Фламенго" Европадан яна бир юлдузни ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 00:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси "Чертаново" билан дуранг ўйнади  6 23:57"Реал" Конатени нишонга олди  2 23:28"Пахтакор" бугун Камолиддин Тожиевни бош мураббий этиб тайинлади, аммо унда Про лицензияси йўқ  1 23:14Расман: "Арсенал" Гёкерешни 63,5+10 млн еврога сотиб олди  2 22:58Гёкереш тиббий кўрикдан ўтди ва "Арсенал" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  2 22:35Назорат ўйини. "Нефтчи" ФарДУни аяб ўтирмади, Нимели ва Марушичдан дубль  5 22:17Александар Митрович - "Манчестер Юнайтед"нинг янги мақсади  0 21:45Назорат учрашуви. "Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  8 21:22"Тоттенхэм" Родриго учун курашга киришди  1 20:47"Манчестер Сити" Эдерсонни сотишга тайёр  2 20:20Ўртоқлик ўйини. "Сурхон" "Бухоро"дан устун келди  6 19:58"Ливерпуль" Англия терма жамоаси вингерини нишонга олди  3 19:00Ўртоқлик ўйини. "Милан" Гонконгда "Ливерпул"ни мағлуб этди  4 18:40"Реал" "Арсенал" билан учрашув учун делегация тайёрламоқда  9

U-20 Осиё кубоги. Ироқ 10 киши бўлиб Индонезияни мағлуб этди Новости

U-20 Осиё кубоги. Ироқ 10 киши бўлиб Индонезияни мағлуб этди

U-20 Осиё кубогининг "А" гуруҳидан ўрин олган Индонезия — Ироқ учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувдаги ҳисоб 28-дақиқада ироқлик Ҳайдар Абдулкарим томонидан очилди. Ҳимоячининг хатосидан кейин Абдулкарим жарима майдони ичидан гол урди - 0:1. Биринчи тайм охирида ироқлик Чербел Шамун қўполлиги учун майдондан четлатилди ва Ироқ 10 киши бўлиб қолди. 

Иккинчи таймнинг ўрталарида, аниқроғи 74-дақиқада бош ҳакам Индонезия дарвозаси томон пенальти белгилади. Ироқ жамоаси сардори Абдул Раззоқ Қосим 11 метрли жарима тўпини ноаниқ амалга оширди. 

Баҳсда бошқа гол урилмади ва Ироқ 1-турда қийин ғалабага эришди.


Индонезия U-20 — Ироқ U-20 - 0:2

1 март 2023 йил. Тошкент. "Локомотив" стадиони. 17:00

Голлар: Ҳайдар Абдулкарим 28, - 0:1. Муҳаммад Жамил 90+6.

Голга айланмаган пенальти: Абдул Раззоқ Қосим 74 (ноаниқ).

Индонезия U-20: 22. Даффа Фасё Сумавижая, 2. Султан Заки Прамана (11.Адития, 40), 4. Ферарри, 5. Каканг Рудианто, 8. Архан Фикри (21.Самир, 70), 10. Роналдо Жойбера (19.Тасним, 66), 12. Ахмад Маулана Сяриф (20.Рамадхани, 66), 16.Дони Памунгкас (17.Мисса, 71), 18. Алфриянто Нико, 9. Ҳокки Карака Бриллиант

Ироқ U-20: 22.Ҳуссайн Ҳассан, 4.Кадим Раад Хотам, 6.Адам Толиб, 17.Мислим Мусса, 5.Абдул Раззоқ Қосим (15.Аббос Манеа, 90+5), 13.Аббос Мажид (18.Али Содиқ, 70), 16.Али Жассим (7.Муҳаммад Жамил, 90), 21.Ҳайдар Абдулкарим (29.Мустафо Қобил, 51), 14.Аббос Фадҳил (10.Абдул Қодир Жамил 53), 19.Сажжад Муҳаммад, 20.Чарбел Шамун

Огоҳлантиришлар: Ҳокки Карака Бриллиант 23, Мустафо Қобил 53, Самир 70, Адития 90+4.

Четлатиш: Чарбел Шамун 45+1.




Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика