RU

Последние новости

08:22"Андижон" Украина терма жамоаси собиқ футболчиси билан шартнома тузди  0 07:56Гвардиола Ҳусановни жароҳат олганини тасдиқлади  2 07:10Эксперт фикри. Камолиддин Мурзоев: "Навбаҳор"нинг натижаси аянчли, лекин кимнидир ерга уриш ёки кўтариш ноўрин"  1 01:56Ла Лига. "Барселона" "Хетафе"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Торрес дубл қайд этди  9 01:53А Серия. "Рома", "Аталанта" ва "Интер"да ғалаба  0 01:29Эрон Про лигаси. "Трактор" меҳмонда "Сепахон"ни мағлуб этди, Ҳамробеков захирадан тушди  2 00:20"Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади. "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда "Қизилқум" устидан ғалаба қозонди  1 00:10АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 1:1  0 00:05COPE: Бускетс МЛС мавсуми сўнггида фаолиятини якунлайди  0 23:30Акмал Рустамов: "Ҳакам қоида бузилишини атайин кутди"  26 23:03Максим Шацких: "Биринчи таймда шунча вазият яратиб, гол ура олмасликни қандай изоҳлаш мумкин, билмадим"  8 22:48Рўзиқул Бердиев: "Бизга бугун уч очко жуда зарур эди"  21 22:34АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди, Ҳусанов жароҳат сабаб бир тайм ўйнади  59 22:14Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор"  1 21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  3

U-20 ЖЧ. Ўзбекистон 90+7 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва мусобақа билан хайрлашди Новости

U-20 ЖЧ. Ўзбекистон 90+7 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва мусобақа билан хайрлашди

U-20 жаҳон чемпионати нимчорак финали доирасида ўйин якунланди.

Ўзбекистон U-20 - Исроил U-20 0:1

Гол: 0:1 — 90+7, Анан Халаили.

Ўзбекистон U-20: 12.Асрорбек Кенжаев, 3.Абдуқодир Ҳусанов, 4.Абубакир Ашуров, 6.Жаҳонгир Ўрозов, 8.Беҳрузбек Асқаров (17.Нодирбек Абдураззоқов, 68), 9. Шаҳзод Неъматжонов (7.Пўлатхўжа Холдорхонов, 59), 11.Шерзод Эсанов, 13.Зафармурод Абдираҳматов, 14.Аббос Файзуллаев, 15.Диёрбек Ортиқбоев, 18.Саидафзалхон Аҳроров (20.Маҳмуджон Маҳамаджонов, 68)

Захира: 1.Эдем Неманов, 21.Отабек Боймуродов, 2.Иззатилло Пўлатов, 5.Рустам Турдимуродов, 16.Шаҳзод Раҳматуллаев, 19.Шаҳзод Акрамов

Исроил U-20: 1.Томер Зарфати, 2.Илай Феинголд, 3.Ор Исраэлов, 4.Став Лемкин, 8.Илаи Мадмун, 9.Дор Тургеман, 10.Ариел Лугасси (11.Ҳамза Шибили, 46), 12.Рой Ревиво, 14.Рой Нави, 15.Тай Абед, 17.Омер Сениор

Захира: 18.Офек Мелика, 21.Нитаи Греис, 5.Шон Эдри, 6.Эл Ям Кансеполски, 7.Анан Халаили, 13.Ноам Бен Ҳарош, 19.Ҳадар Фукс, 20.Аҳмад Иброҳим, 16.Ран Бинямин

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси нимчорак финалда ўз иштирокини якунланди.

90+7. Жарима майдончамиз ёнида хавфли стандарт. Афсуски, гол ўтказиб юбордик.

90+5. Футболчиларимиз жудаям толиқишган кўринади. Уларга бироз дам керак. Рақиб ҳужумлари эса кескинлашмоқда.

90. Иккинчи бўлимга 8 дақиқа қўшиб берилди.

90. Хайрият! Рақиб футболчиси деярли бўш дарвозамизга тўп кирита олмади. Ўйиндан кейин ўрик шарбати ичмасам бўлмайди. 

84. Кетма-кет икки зарба қабул қилиб олдик. Эҳтиёт бўлиш керак.

82. Хавфли вазият! Муздек бассейнга сакрагандай бўлдим. Рақиб зарбаси ноаниқ кетди.

80. Рақиб жамоа таркибида ўзгариш: Тай Абед ўрнига Аҳмад Иброҳим майдонга туширилди.

10492 нафар томошабин бугунги учрашувга ташриф буюрибди.

74. Дарвозамиз томон хавфли жарима зарбаси белгиланди. Келинг, кўзларимизни юмиб, нима бўлишини томоша қиламиз.

70. Майдонда тўрт нафар футболчи йиқилиб ётибди.

68. Ўзбекистон таркибида икки ўзгариш: Беҳруз Асқаров ва Саидафзалхон Аҳроров ўрнига Нодир Абдураззоқов ва Маҳмуд Маҳамаджонов майдонга туширилди.

66. Абдуқодир Ҳусанов шунақанги югуриб рақибига етиб олдики, рақиб ҳужумчисиниям оғзи очилиб қолди.

65. Ҳужумимизда тўп исроиллик футболчининг қўлига тегди. Файзуллаевнинг қўлига ҳам тегибди.

62. Иккала жамоа футболчилари тўқнашиб кетишди. Уларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Исроил ўйинчиси думалаган ҳолда салкам яриммайдонни айланиб чиқди. 

61. Рақиб жамоа футболчиси хавфли зарба йўллади. Аммо у физика дарсида партага бошни қўймасдан, яхши ўқиши керак эди.

59. Терма жамоамиз таркибида ўзгариш: Шаҳзод Неъматжонов ўрнига Пўлатхўжа Холдорхонов майдонга туширилди.

58. Меҳмонлар ўзаро тўп узатишда хатога йўл қўйди, натижада бурчак зарбаси ишлаб олдик.

56. Исроилликлар таркибида ўзгаришлар: Рой Нави ва Омер Сениор ўрнига Эл Ям Кансеполски ва Анан Халаили майдонга туширилди.

54. Асқаровнинг жаримадан йўллаган зарбасини рақиб посбони иккинчи уринишда эгаллаб олди.

53. Абдираҳматовни шунчаки тўхтатишга қурби етмаслигини сезган рақиб футболчилари қўполлик билан тўхтатишди.

51. Неъматжонов тўпни тўхтишда бироз хатоликка йўл қўйди ва зарба йўллашга кечикди.

50. Файзуллаев... унинг чап оёқда йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади. Устунлик бизда.

48. Неъматжоновнинг зарбасига аниқлик етишмади. Қолаверса, у ўйиндан ташқари ҳолатда экан.

46. Иккинчи бўлим бошланди. Рақибда ўзгариш: Ариел Лугасси ўрнига Ҳамза Шибили майдонга туширилди.

Биринчи бўлим статистикаси

Хавфли вазият яратиш: 8-2

Аниқ зарба: 1-0

Қоида бузиш: 7-6

Бурчак зарбаси: 2-1

Офсайд: 0-3

Тўп назорати: 36%-23%-41%

Биринчи бўлим якунланди. Устунлик бизнинг футболчиларда. Иккинчи бўлимда улар ўзларини кўрсатишади. Рақиб биздан чўчишни бошлади. Сиз ҳам қўллаб-қувватлашда давом этинг. 

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

43. Рақиб дарвозаси томон жарима зарбаси белгиланди. Ашуровнинг зарбаси ноаниқ кўриниш олди.

39. Рақиб футболчиси яна ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди. Нима бало, булар офсайдда туғилганми дейман.

38. ЗАРБА! Абдираҳматовнинг "пушка" зарбасини рақиб посбони қайтарди.

34. Исроилликларнинг навбатдаги ҳужуми ўхшамади. Ўхшамайдиям-да.

32. Файзуллаевнинг чап оёқда йўллаган зарбаси ўхшамади. Бироқ Аббос зарба бераётган паллада у алдаб ўтган икки исроиллик футболчи ярим ҳимоячимизни қидириш билан банд эди.

27. Ортиқбоевнинг зарбаси кўнгилдагидек чиқмади.

24. Хавфли вазият! Тургеманнинг бош билан йўллаган зарбаси аниқ чиқмади.

20. Файзуллаевнинг пасидан сўнг Эсановнинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди!

18. Бироз аввал Файзуллаевни чап қанотда кўргандик, кейин марказда кўрдик, ҳозир эса ўнг қанотда пайдо бўлди. Майдонда 11 та Аббос ўйнаяптими?

16. Асрорбек Кенжаев рақиб ҳужумларини бартараф этишда дадиллик намойиш этмоқда.

13. Ўйиндан ҳисоб очилишига бир баҳя қолди. Абеднинг бош билан йўллаган зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди.

8. Эсанов рақиб дарвозасини ишғол қилди, аммо гол инобатга олинмади. Неъматжонов ҳужум чоғида рақиб посбонига нисбатан қўполлик ишлатди деб топилди.

5. Учрашувдаги дастлабки ҳужум вакилларимиз томонидан содир этилганди, кейинчалик рақиб жамоа ҳам дарвозамиз олдида хавф яратишга уриниб кўришди.

Бугун юртдошларимиз оқ, исроилликлар эса мовий рангли либосларда ҳаракат қилишади.

1. Ўйин бошланди. Барчангиз яхши ният ила дуо қилиб туринг. Кўпчиликнинг дуоси рўёбга чиқишига ишонамиз. 


Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Мадҳиялар ижро этилди. Энди эса эътиборимизни учрашувга қаратамиз.


Аргентинада қуёш ҳали ўз навбатчилигини ойга топшириб кетгани йўқ. Шунга қарамасдан, уни тополмаётганимиз учун куртка кийиб ўтирибмиз. 


U-20 ЖЧ. Ёшларимизнинг ўйинолди машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ

Мазкур баҳсда бош ҳакам сифатида Фалкон Яел (Аргентина) ишлайди. Унга қанотларда ҳамюртлари Дел Ессо Максимилиано ва Родригес Факундо ёрдам беради. 4-расмий ҳакам вазифаси эса Лопез Кастельяносга (Гватемала) топширилган.  


Рақиб жамоа ҳақида мана бу саҳифа орқали қисқа маълумотга эга бўлишингиз мумкин.


Футболчиларимиз ўйинолди чигалёзди машғулотларини бошлаб юборишди. Улар дарвозага зарбаларни аниқ йўлламоқда. Йигитлардан ўйин давомида ҳам худди шу уринишларнинг copy-paste'сини кутиб қоламиз. Лекин дарвозабонимиздан аксини кутамиз.


Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! Бугун ёшлар терма жамоамиз иштирокида яна бир тарихий учрашув гувоҳига айланамиз. Гарчанд терма жамоамиздан олисда бўлсангиз-да, сизларнинг дуоларингиз Аргентинага етиб келган. Умид қиламизки, бугун ҳам барча юртдошимиз истаган натижага эришамиз.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика