RU

Последние новости

09:25Ўзбекистон кубоги. Бугун ярим финалнинг дастлабки учрашувлари бўлиб ўтади  0 08:52Мавсумдаги 4-“Эл Классико“да ғалаба қозонган Флик кеча нималар деди?  17 08:21Францияда мавсумнинг энг яхшилари аниқланди. Рамзий термадан 9 нафар ПСЖ футболчиси жой олди  1 07:51Мбаппе "Реал"нинг барча даврларидаги рекордини янгилади  9 07:22Анчелотти кечаги мағлубият сабабларини маълум қилди  23 07:00Суперлига. "Сўғдиёна"ни Қобилов, "Машъал"ни эса Муртазоев мағлубиятдан қутқарди, "Навбаҳор" эса битта гол билан ғалабага эришди  0 02:12Сергей Лушан: "Битта голдан сўнг футболчиларни яна ҳужум қилишга мажбурлай олмаяпмиз"  5 01:57Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Файҳа" меҳмонда "Ал Иттиҳод"дан йирик мағлубият қабул қилиб олди, Бензема дубль қайд этди, Шукуров тўлиқ ўйнади  3 01:52А Серия. "Интер" Туринда ғалабага эришди, "Наполи" ўз уйида "Женоа"ни мағлуб этолмади — икки тур қолганда орадаги фарқ бир очко  3 00:07Ҳаким Фузайлов: "Бугун "Навбаҳор"га мағлуб бўлдик, аммо ортда қолган ҳеч бир беллашувда ўйин борасида рақибга ютқазмадик"  1 23:45РПЛ. "Рубин" 90-дақиқадаги гол эвазига ғалабага эришди, Ашурматов эса...  0 22:47Никола Лазаревич: "Иккинчи бўлимда кўпроқ гол уришимиз мумкин эди"  2 22:44АПЛ. "Арсенал" тўртта тўп киритилган "Ливерпуль"га қарши ўйинда ирода қайд этди  13 22:34Асрор Алиқулов: "Рақиблардан чўчиётганимиз йўқ"  1 22:20Суперлига. "Сўғдиёна" "Шўртан" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди  10

U-20 ЖЧ. ФИФА футболчиларнинг ҳақиқий ёшини аниқлаш усулини татбиқ этмоқчи Новости

U-20 ЖЧ. ФИФА футболчиларнинг ҳақиқий ёшини аниқлаш усулини татбиқ этмоқчи

Африкадан келган футболчилар ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ёрқин ўйин намойиш этишади, лекин кейинчалик уларни Абу-Сахийдан ҳам топа олмайсиз. Бу эса уларнинг ёшига нисбатан шубҳа уйғотади.

Африка мамлакатларидаги логистика ва инфратузилма муаммолари туфайли аҳолини рўйхатга олиш ва уларни гувоҳнома билан таъминлаш долзарб муаммолардан бири бўлиб турибди, бу ҳолат бир неча марта исботини топган. Шу боис, Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) томонидан ўтказилаётган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатларида кўриниши ва жуссасидан отахон, йўқ, сал оширвордим, акахонларга ўхшайдиган йигитларга майдонга тушишади.

Эндиликда ФИФА томонидан қўлланиладиган илмий усул ёрдамида Африка футболчиларининг ёшига оид шубҳаларга чек қўйиш имконияти пайдо бўлади.

Бу спорт учун қулайлик тақдим этадими?

"17 ёшдан ошган ўйинчиларда биологик текширувлар ўтказишдан мақсадимиз ёмон эмас. Баъзи мамлакатларда фуқароларнинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасида ноаниқликлар мавжуд ёки гувоҳноманинг ўзи мавжуд эмас. Бунда футболчи ҳам, ўша давлат ассоциацияси ҳам айдбор ҳисобланмайди", дейди ФИФА ва Африка футбол конфедерацияси Тиббий қўмитаси вакили Ясин Зергуини.

Муаммо шундаки, мазкур қитъада аслида катта ёшли бўлган "вояга етмаган"лар билан боғлиқ кўплаб ҳолат қайд этилган ва тасдиқланган. Айтилишича, туғилишни ўз вақтида қайд этишдаги муаммолар ана шундай "хатолар" юзага келишига сабаб бўлмоқда. Шуниси аниқки, куёвбола бўлиш ёшига етган ва тўлиқ шаклланган йигитлар 17 ёшли футболчилар ўртасидаги турнирда иштирок этса, уларни жамлаган жамоа катта устунликка эга бўлади. Бунга Гана ва Нигерия мисолида гувоҳ бўлганмиз.

ФИФАда ҳақиқий ёшни аниқловчи усул мавжуд

Футболдаги "спортчилик маҳорати"ни, содда тил билан айтганда, "шпионлик"га қарши илм-фан курашади. ФИФА ёшлар тоифасидаги халқаро мусобақаларда иштирок этадиган футболчилар билан IRM тадқиқотини ўтказишга қарор қилди. Ушбу жараёнда уларнинг чап билаги магнит-резонанс томографиядан ўтказилади.

Маълумки, тананинг ушбу қисмидаги мушаклар, тоғай қисми ва суяклар тана ўсиши билан бирга ривожланишда давом этади. Жараён инсон балоғатга етганида қайд этилади. Эркакларда бу жараён 20-21 ёш атрофида содир бўлади.

Шу орқали халқаро майдондаги мусобақаларда маҳалласидаги ёш болаларга қарши ўйнаётгандай ҳаракат қилаётган айрим "ўсмир"ларнинг ҳақиқий ёшини аниқлаш осонлашади.

Келинг, биргина Нигериянинг турли ёш тоифасидаги жамоалари иштирокида қўлга киритган ютуқларини кўриб чиқамиз. 

— 23 ёшгача: 1996 йилги Атланта Олимпиадаси чемпиони, шунигдек, ушбу мусобақада кумуш ва бронза медаль соҳиби;

— 20 ёшгача: икки карра финалчи;

— ушбу ёш тоифасида 7 карра Африка Миллатлар кубоги ғолиби;

— 17 ёшгача: 5 марта чемпион ва уч марта кумуш медаль эгаси; шунингдек, ушбу ёш тоифасида икки карра Африка кубоги соҳиби, икки карра финалчи ва бир маротаба бронза медал совриндори бўлган.

Юқоридаги таъриф Бразилия ёки Германия эмас, айнан Нигериянинг турли ёш тоифаларида эришган натижалари саналади. Аммо миллий терма жамоа олти маротаба жаҳон чемпионатида иштирок этиб, уларнинг учтасида гуруҳ босқичидан ў тишга муваффақ бўлган ва ҳар доим нимчорак финалдан ортга қайтган.

Хўш, юқори натижаларга эришган ёш футболчилар нега буни катталар турнирида такрорлай олмаяпти?

Магнит-резонанс томография тизимини қўллаш туфайли кўплаб "вояга етмаган"лар халқаро мусобақалардан четлатилмоқда. Фақат Нигерия ёки Африкадан эмас, Мексикада ҳам шундай ҳолат кузатилди. Аммо энг кўп ҳолат барибир "қора қитъа"да содир бўлади.

Нигерия 2000 йилда "акахон" ўйинчиларга эга бўлгани учун ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати мезбонлигидан маҳрум қилинганди. Шунингдек, Камерун футбол федерацияси президенти Самуэль Это'О мамлакатда футбол имижини ўзгартирмоқчи. У ҳар бир ёш тоифасида белгиланган чегарадан ошиб кетган 32 нафар "ёш" ўйинчини четлатди.

ФИФА турли ёш тоифасидаги халқаро мусобақаларда IRM усулини доимий қўлламоқчи. Яқинда Нигерия ёшлар терма жамоаси сардори Даниэль Байеми билан боғлиқ хабарлар тарқалганди. Ҳужжатларда унинг сақич номига ўхшаш — "Юм-Юм" клубида ўйнаши айтилганди. Аслида эса ушбу клуб мавжуд эмаслиги аниқланди. Шунингдек, ушбу футболчи 17 ёш сифатида қайд этилгани ҳам кишини шубҳалантиради.

Барча шубҳаларга эса тадқиқот орқали ойдинлик киритилиши кутилмоқда.

Айтганча, Нигерия ёшлари бугун мусобақа мезбони — Аргентинани мусобақадан чиқариб юборди ва чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика