RU

Последние новости

19:03САфарда "Навбаҳор" – "Актобе" учрашувида. Нани нега майдонга тушмади?   0 18:41Норчаев Италияга жўнаб кетди  3 18:20"Эвертон" Грилишни "Манчестер Сити"дан сотиб олмоқчи  1 17:56Абдурауф Бўриев: "Ўртоқлик учрашувида ҳам майдонга ғалаба учун чиқиш керак"  0 17:32Кэррик — АПЛда январь ойининг энг яхши мураббийи  9 17:15"Брентфорд" форварди АПЛда январь ойининг энг яхши футболчиси деб топилди  2 17:01Эшитдик-да! "Ғазалкент" Лазизбек Мирзаевни 70 минг еврога сотиб олди ва ижарага берди   12 16:43Достон Ҳамдамов: "Суперлиганинг янги мавсуми осон ўтади"  7 16:07Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин бошлади  1 15:44Абдуқодир Ҳусанов "Setanta Sports"га интервью берди  11 15:22Капелло Жаҳон чемпионати арафасида Тухелни огоҳлантирди  2 14:54ФИФА "Атлетик" клубига 2028 йилгача трансфер тақиқи қўйди  5 14:33САфарда: "Пахтакор" бир соат фарқи билан икки украин клубига қарши ўйнади. Бўриев ва Ҳамдамовдан интервью!   4 14:13Расман: Владимир Бубаня — "Металлург" футболчиси  7 13:55"Ливерпуль" дарвозабони Премьер-лигада муҳим кўрсаткичга эришди  1

Баҳром Ҳайдаров: "30 сонияда барчаси ўзгариб кетди" Новости

Баҳром Ҳайдаров: "30 сонияда барчаси ўзгариб кетди"

Суперлиганинг 9-турида ОКМКга қарши ўйиндан кейин "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров матбуот анжуманида қатнашди.

Ўйин ҳақида

- Ютқазган ўйинни тахлил қилиб, кейин гапириш керак. Ўйин давомида ташаббус ОКМК томонда эди, биз эса иккинчи рақамли бўлиб ўйнашга ҳаракат қилдик ва бунинг уддасидан чиқаётгандик. Бундай жамоага қарши ҳимояланиш қийин. Вазиятлар яратишнинг уддасидан чиқдик. Режа қилинган ҳужумларни уюштириб, буни голга ҳам айлантирдик. Футболчиларим бугун жуда катта меҳнат қилишди, улар ўйинга паст назар билан қарашмади, бор кучини бериб ўйнади. "Бунёдкор"га қарши ўйинда ҳам ҳимоядаги қўпол хато сабабли гол ўтказиб юборгандик. Бундай ҳолатлар футболчининг ўйинга руҳий тайёр эмаслиги ёки хатолари устида ишламаётганлигини англатади. Бироқ фақатгина бир вазият ҳақида гапириш яхши эмас. Ҳисоб 1:0 пайтида биз яхши қарши ҳужумга эга бўлгандик. Ҳисобни 2:0га етказганимизда бу ерда ҳозир умуман бошқача фикрлар, бошқача натижа бўларди. Футбол шунақа, 30 сония ичида ўйин, жамоа ҳақидаги фикрлар ўзгариб кетди. Бу табиий ҳолат. Бу биз, мураббийлар штаби, футболчиларга фойдали бўлиши мумкин. Шу орқали футболчилар ўз хатоларини кўриши, ўзларига бўлган фикрларини ўзгаришига туртки бўлади. Ўз уйимизда ютқаздик, гарчи биринчи ўриндаги жамоага мағлуб бўлган бўлсак ҳам бу аламли бўлди. Чунки бугун ютишимиз ҳам мумкин эди.

- Бугун Егорь Кондратюк ва Иқбол маликжоновнинг захирада қолдирилгани барчани ҳайрон қолдирди. Уларнинг жароҳати бормиди?

- Йўқ, ундай муаммолар йўқ эди. У кучли жамоаларга қарши ўйинларда Жасур Холтўраевнинг ўрнига майдонга тушганида янада фойдали футболчи эканлигини кўрдик. Шу сабабли биз шундай қарорга келгандик. Иқбол Маликжоновга келсак, у учта ўйинда қатнашмади. Жамоада рақобат жуда катта. Ўтган ўйинларда унинг нуқтасида ўйнаган футболчиларни олиб ташлаш адолатсизлик бўларди. Чунки улар ҳам яхши ўйин намойиш қилишганди. Натижа бўлмаганидан кейин Иқбол Маликжонов ёки Шота Гвазава бўлганида бошқача бўлиши мумкин эди дейиши мумкин. 30 сонияда барчаси ўзгариб кетди. Ҳозир жамоада ким ўйинга тайёр бўлса, ўшани майдонга туширяпмиз. Барчаси рақобат сабаб.

- Аслиддин Тоштемировнинг жароҳати қандай? У "Насаф"га қарши ўйнайдими?

- Ҳозирни ўзида аниқ гап айтиш қийин. У оёқ мушакларини тортиб олди. Эртага уни тиббий кўрикдан ўтказамиз ва барчаси аниқ бўлади. 

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика