RU

Последние новости

19:48Гвардиола "Манчестер Сити" футболчисининг "Реал"га ўтишига тўсқинлик қилган  0 19:20ЎФА нега жим?  1 19:04Суперлига. "Сўғдиёна" - "Нефтчи" 0:1 (матнли трансляция)  14 19:00Суперлига. "Машъал" – "Бухоро" (матнли трансляция)  12 18:58Максим Шацких: "Ҳужумда қулай имкониятларимиз бўлишига ишончим комил"  5 18:36Фабрицио Романо: Ўзбекистон Фабио Каннаваро билан боғланди  12 18:23Деку "Барселона"нинг Нико Уильямсга бўлган қизиқишини рад этди  3 17:55Ҳиндистон клуби ОЧЛ 2 мусобақасидан четлаштирилди  1 17:35"Қайрат"нинг португалиялик легионери: "Тарихга кириш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  1 17:14Факт. "Бухоро" 23 йилдан буён "Машъал"ни сафарда ютолмаяпти  2 16:56Факт. Виталий Левченко Жиззахда "Сўғдиёна"га мағлуб бўлмаган  5 16:35Қозоғистон терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий тайинланди  1 16:13Дракслер етакчилигидаги "Ал Аҳли" Андижонда!  9 15:55Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эрон терма жамоаси собиқ устозига жиддий қизиқмоқда  46 15:20"Валенсия" Винисиус ҳақидаги ҳужжатли фильм туфайли Netflix'ни судга берди  15

U-20 жаҳон чемпионати. Осиё 8та ўйинда 7 очко йиғди Новости

U-20 жаҳон чемпионати. Осиё 8та ўйинда 7 очко йиғди

Польшада бўлиб ўтаётган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 2-тур баҳсларига якун ясалди.

Бугундан 3-тур беллашувлари старт олади. Маълумки, ушбу мусобақада Осиёдан тўртта жамоа қатнашяпти: Япония, Қатар, Саудия Арабистони ва Жанубий Корея. 

Ўтган икки турда Япония 4 очко тўплади. Японлар Эквадор билан дуранг ўйнаб, кейин Мексикани йирик ҳисобда мағлуб этишди. Жанубий Кореяда ҳозирча 3 очко бор. Ғарбий Осиё вакили Қатар билан Саудия Арабистони эса ҳозирча ғалаба тугул дурангга ҳам эриша олгани йўқ. 

Кеча Саудия Арабистони Мали билан ўйинда 2:0 ҳисобида олдинда бораётиб, якунда 3:4 ҳисобида мағлуб бўлди. Бундан кўриниб турибдики, саудияликларга характер етишмаяпти. Қатар эса Украинага қарши тенгма-тенг кураш олиб бориб (ҳатто баъзи вазиятларда устунлик қилиб), якунда 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйди. 

Дастлабки икки турда Осиё жамоалари қайд этган натижалар 

Япония - Эквадор 1:1

Мексика - Япония 0:3 


Қатар - Нигерия 0:4 

Қатар - Украина 0:1


Франция - Саудия Арабистони 2:0

Саудия Арабистони - Мали 3:4 


Португалия - Жанубий Корея 1:0 

ЖАР - Жанубий Корея 0:1 

Кўриниб турибдики, ҳеч бир жаҳон чемпионати Осиё жамоалари учун осон ўтмайди. Бу хоҳ мундиал бўлсин, хоҳ ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги мусобақалар бўлсин. Ҳозирги пайтда фақат Япониядан нимадир умид қилиш мумкин. Саудия Арабистони билан Қатар мусобақа билан хайрлашиб бўлди. 

Жанубий Кореянинг бор умиди 3-турга қолган. Гуруҳдаги охирги ўйинни кореяликлар 31 май куни Аргентинага қарши ўтказишади. Лекин Японияни ҳам гуруҳдан чиқди дейишга ҳали эрта. Бугун бўлиб ўтадиган Италияга қарши баҳс ҳаммасига ойдинлик киритади. Дарвоқе, мазкур учрашув бизнинг вақт билан 21:00да бошланади.

Автор : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика