RU

Последние новости

19:55Тебас "Реал"нинг Ла Лигадаги биринчи ўйинини кўчирилмаслигини айтди  1 19:24"Ювентус" футболчиси Дуглас Луис фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 18:59"Арсенал" "Барселона" ярим ҳимоячиси учун курашга қўшилди  2 18:52"Навбаҳор", "Динамо", "Бухоро"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари  7 18:29Эшитдик-да! Жамшид "Нефтчи"дан "Навбаҳор"га қайтмоқда  12 18:15"Арсенал" мухлислари Мадуэке трансферига қарши чиқишмоқда  3 17:46Абрамов, Алибоев, Неъматов ва Сергеев — Суперлигада 1-давранинг энг яхшилари  2 17:20Месси "Барселона" учун хайрлашув учрашувини янгиланган "Камп Ноу"да ўтказади  5 16:52Пенальтилар статистикаси: Биринчи даврада ким кўп пенальти тепди ёки умуман нуқтага ҳам яқинлашмади?  0 16:24Пулишич Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  3 15:57Ресан, Ратиньо, Цигер... Суперлиганинг 1-давра легионерлар рамзий терма жамоаси  4 15:42"Байер" ақшлик футболчини 35 млн еврога харид қилди  0 15:17Расман: Пиоли янги жамоасини қабул қилиб олди  0 14:29Сергеев, Дориев, Мозговой... Суперлиганинг 1-давра рамзий терма жамоаси  8 14:16Шойқулов "Андижон"дан кетди  2

U-19 ёшлар ўртасидаги Осиё Чемпионати тақвими тасдиқланди Новости

U-19 ёшлар ўртасидаги Осиё Чемпионати тақвими тасдиқланди

Осиё Футбол Конфедерацияси 13-30 октябрь кунлари Баҳрайнда бўлиб ўтадиган U-19 ёшлар ўртасидаги Осиё Чемпионати тақвимини тасдиқлади.

Баҳрайн мезбонлик қиладиган мазкур Осиё Чемпионати баҳслари 13 октябрь куни "A" гуруҳидаги икки учрашув билан старт олади. Унда, мезбон – Баҳрайн ёшлар терма жамоаси Саудия Арабистони ёшларига қарши майдонга тушса, яна бир учрашувда Таиланд Жанубий Кореяга қарши ўйнайди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур Осиё чемпионатида Жасур Абдураимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси иштирок этади. Саралаш баҳсларини муваффақиятли ўтказиб, Осиё Чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси қуръага кўра мусобақанинг "D" гуруҳидан жой олган. Жасур Абдураимов жамоаси турнирдаги иштирокини гуруҳ босқичнинг илк турида 15 октябрь куни Тожикистон ёшлар терма жамоасига қарши ўйин билан бошлайди. Иккинчи турда Ўзбекистон ёшлари Австралияга қарши майдонга тушишса, гуруҳ босқичи сўнгги турида Хитойга қарши ўйнайди.

Маълумот ўрнида, мусобақа ўйинлари "Khalifa Sport City Stadium" ҳамда "Bahrain National Stadium" стадионларида бўлиб ўтади. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси гуруҳ босқичи учрашувларини "Khalifa Sport City Stadium"да ўйнайди.

U-19 ёшлар ўртасида Осиё Чемпионати.
13-30 октябрь. Баҳрайн.

"D" гуруҳи.
1-тур.
15 октябрь.

Ўзбекистон – Тожикистон (Тошкент вақти билан соат 18:30)
Хитой – Австралия (соат 21:30)

2-тур.
18 октябрь.

Тожикистон – Хитой (18:30)
Австралия – Ўзбекистон (21:30)

3-тур.
21 октябрь.

Ўзбекистон – Хитой (21:30)
Австралия – Тожикистон (21:30).

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика