RU

Последние новости

12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  2 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  3 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   3 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  16 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  3 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  6 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  24

U-19 ОЧ: Ўзбекистон БАА билан ўйиндан олдинги машғулотларини ўтказди Новости

U-19 ОЧ: Ўзбекистон БАА билан ўйиндан олдинги машғулотларини ўтказди

Мьянмада давом этаётган U-19 ёшлар ўртасидаги Осиё Чемпионати 2-туридан олдин Ўзбекистон терма жамоаси бугун Янгонда навбатдаги машғулотларини ўтказди.
Кечаги машғулотларда Индонезияга қарши ўйинда жароҳат олиб майдонни тарк этган ҳимоячи Одил Ҳамробеков, ҳамда кичик жароҳати бўлган терма жамоа сардори Жавоҳир Соҳибовлар иштирок этишмади.

Бугун Равшан Ҳайдаров шогирдлари Тошкент вақти билан 17:00да (маҳаллий вақт билан 18:30да) БАА терма жамоасига қарши майдонга тушишади. Индонезия ёшлар терма жамоаси эса, 2-турда Австралия билан куч синашади

Эслатиб ўтамиз, илк турда Ўзбекистон ёшлари Индонезия устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган бўлсалар, Австралия ва БАА ўртасидаги ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилган.

Кеча, мусобақанинг «A» ва «C» гуруҳларида 2-тур ўйинлари ўтказилди. Жумладан «А» гуруҳида дастлабки ўйинда Таиландга мағлуб бўлган Эрон бу сафар Яман терма жамоасига ҳам мағлуб бўлди - 0:1 ва мусобақадан муддатидан олдин чиқиб кетди. Даслтабки турда Эронни мағлубиятга учратган Таиланд эса, мезбон - Мьянма ёшларига йирик 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди.

Мусобақанинг «C» гуруҳида ҳам кеча икки учрашув бўлиб ўтди. Дастлабки турда Японияни мағлуб этган Хитой ёшлари Жанубий Корея билан ўйинда 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаган бўлса, Япония Вьетнамни мағлубиятга учратди - 3:1.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика