RU

Последние новости

00:36Клаудио Раньери "Рома"га келаётганини тасдиқлади. Тез орада клуб мураббийни таништиради  1 23:52Машарипов ва Турғунбоев сафга қайтди. Ўзбекистон МТЖ Қатарга қарши муҳим ўйин олдидан расмий машғулот ўтказди  1 23:29Ўзбекистон терма жамоаси Қатарга қарши муҳим ўйин олдидан расмий машғулот ўтказди  1 22:54Флик "Барселона"га "Байер" ҳимоячисини олиб келмоқчи  1 22:30Умар Эшмуродов ФИФА сайтига интервью берди  3 22:02Тебас: "Мбаппе "Реал"га келганда, энди уларни мағлуб қилиб бўлмайди дейишганди. Футбол математика эмас"  7 21:35Қатар термаси бош мураббийи Маркес Лопес: "Ўзбекистоннинг кучли ва заиф томонларини алоҳида ўргандик"  11 20:57Ансу Фати яна жароҳат олди. Футболчи бу сафар қанча муддатга сафдан чиқди?  6 20:30"Рома" Туркия бош мураббийи билан алоқага чиқди  3 20:02Бентанкур корейслар ҳақидаги хазили туфайли 7 ўйинга четлатилиши мумкин  0 19:41Киммих "Бавария"дан кетадими? Футболчи жавоб берди  0 19:14Тедеско бош мураббий экан Куртуа Бельгия термасига қайтмайди  2 18:38Ўзбекистон терма жамоасининг Қатарга қарши ўйин олди матбуот анжумани (тўлиқ)  54 18:09Мойес Англия Премьер-Лигасига қайтиши мумкин  0 17:45Сульшер қайси жамоа учун мураббийликка қайтишини айтди  1

U-18 мусобақаси чемпиони бўлган "Насаф" ҳақида Новости

U-18 мусобақаси чемпиони бўлган "Насаф" ҳақида

Биринчи бор ПФЛ томонидан ташкил этилган U-18 чемпионатида "Насаф" тарбияланувчилари ғолибликни қўлга киритди.

Айтиш мумкинки, ушбу мусобақани ташкил этиб ПФЛ жуда тўғри йўл тутди. Бу фикрни кўплаб клублар вакиллари ҳам тасдиқлашди. Негаки бу ёшдаги болаларнинг баъзилари ўринбосарлар таркибига ўтиб, аксарияти шунчаки ўйин амалиётисиз қолиб кетаётганди. Мана энди Суперлига клублари тарбияланувчилари ўртасида U-18 чемпионати йўлга қўйилиб кўплаб ёшлар ўйин амалиётига эга бўлишди. 

Мусобақанинг яна бир қизиқ томони ўйинлар ҳаммамизга тушунарли форматда ўтказилди. 12та жамоа бир-бирига қарши икки даврали тизимда баҳс олиб борди. Бир томондан 22та ўйин етарли бўлди. Қолаверса, энди 18 ёшга кирадиган футболчилар учун чемпионат тартибида ўйнаш ҳозирдан уларга мактаб вазифасини ўтайди ва шу орқали катта ўйинларга тайёргарлик бошланади. 

Шундай қилиб илк бор ташкил қилинган U-18 мусобақасида "Насаф" футбол мактаби тарбияланувчилари чемпионликни қўлга киритишди. Қаршиликлар ўтказилган 22та учрашувнинг 16тасида зафар қучиб, икки бор дуранг ўйнаб жами 50 очко тўплаган ҳолда биринчи бўлишди. Жамоа фақат тўртта ўйинда мағлубиятга учради. Тўплар нисбати ҳам бошқа жамоаларга қараганда энг яхши кўриниш олди: 75-20.

Албатта, бу мусобақада "Пахтакор" ёки "Бунёдкор"нинг чемпион бўлиши тахмин қилинганди, зеро ҳар иккала клуб ҳам ўзининг яхши тарбияланувчиларига эга. Аммо "Насаф" футболчилари ҳам қараб туришмади, қолаверса бош мураббий Валентин Поддубний ҳар бир ўйинга шогирдларини муносиб тайёрлай олди. 

Шу ўринда бироз рақамларга эътибор қаратсак. "Насаф" 22та ўйиндан 16тасида зафар қучганини айтиб ўтдик. Қизиғи, 16та ғалабадан нақд 10таси йирик кўриниш олди. Ҳисоблар орасида 4:0, 5:0дан ташқари ҳатто 8:0, 10:0 ҳам бор. Қуйида йирик натижалар қайд этилган ўйинларни келтириб ўтамиз. 

2-тур. 26 май
"Насаф" – "Бухоро" 3:0 
3-тур. 2 июнь
"Қизилқум"  – "Насаф" 0:3
4-тур. 9 июнь
"Насаф" – "Металлург" 3:0
9-тур. 18 август
"Насаф" – "Сўғдиёна" 4:0
12-тур. 15 сентябрь
"Насаф" – "Нефтчи" 10:0
14-тур. 29 сентябрь
"Насаф" – "Қизилқум" 8:0
16-тур. 13 октябрь
"Насаф" – "Навбаҳор" 5:0 
18-тур. 27 октябрь
"Насаф" – "Қўқон-1912" 8:0
19-тур. 3 ноябрь
"Насаф" – "АГМК" 5:0
21-тур. 17 ноябрь
"Насаф" – "Бунёдкор" 4:0

Кўриб турганингиздек, йирик ҳисобларнинг бирортасида "Насаф" гол ўтказиб юбормаган. Бу эса нафақат ҳужумчилар, балки дарвозабон билан ҳимоячилар ҳам яхши ҳаракат қилганини кўрсатади. ПФЛ томонидан U-18 чемпионати ўтказилиши эълон қилингач, "Насаф"нинг бу ёшдаги футболчиларига дастлаб Нурали Султонов бош мураббий этиб тайинланди. 

Унга косонлик собиқ футболчи Насим Шойимов ёрдам бера бошлади. Нурали Султонов 1-турдан 6-тургача жамоани бошқарди. Шундан сўнг Қарши шаҳрида ташкил этилган ЎФА академиясига директорликка ўтиб кетгач, жамоани Валентин Поддубний қабул қилиб олди. Катта стажга эга мухлислар Валентин Поддубнийни яхши билишади. У ўз вақтида "Нефтчи" таркибида Ўзбекистон чемпиони бўлган. Шунингдек, "Насаф"да ҳам ўйнаган.

7-турдан жамоа бош мураббийлигини қўлга олган Поддубний буёғига йигитларни яна олға бошлади. Поддубнийнинг илк ўйини сафарда "Қўқон-1912" билан баҳсга тўғри келди ва бунда қаршилик "аждарлар" 3:2 ҳисобида зафар қучишди. Нурали Султонов қўл остида жамоа учта ўйинда йирик ғалаба қайд этганди, Поддубний бошлигида бу кўрсаткич 7та йирик ғалабани ташкил этди. 

Энг даҳшати Қаршида "Нефтчи" билан кечган баҳсда рўй берди. Бунда "Насаф" 10:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Шунингдек, Қаршида кечган ўйинларда майдон эгалари "Қизилқум" билан "Қўқон-1912" бир хил 8:0 ҳисобида мағлуб этилди. Бу нимадан дарак беради? Бу қайси клуб ўз тарбияланувчиларига қандай эътибор қараётганини кўрсатиб берди. Футболда ўта йирик ҳисоблар ўз-ўзидан бўлиб қолмайди. Қолаверса, U-18 мусобақаси ёш болалар чемпионати эмас. Бу ёшдаги футболчилар очколи тизим нималигини жуда яхши билишади.

"Насаф" фақат икки марта дуранг ўйнади (ҳар бир даврада биттадан): ўз майдонида "Пахтакор" ва сафарда "Сўғдиёна" билан. Шунингдек, тўртта учрашувда имкониятни бой берди. Мағлубиятлар фақат сафардаги баҳсларда юз берди. "Насаф" футболчилари Фарғонада "Нефтчи", Наманганда "Навбаҳор", Бекободда "Металлург" ҳамда Тошкентда "Пахтакор"га қарши баҳсларда ютқазиб қўйишди. Аммо қўлга киритилган ғалабалар "Насаф"нинг чемпион бўлиши учун етарли бўлди.

Юқорида айтиб ўтганимиздек, ПФЛ U-18 мусобақасини ташкил қилиб жуда яхши ишни амалга оширди. Агар бу чемпионат мунтазам давом этса бундан ҳар томонлама фойда. Чунки шу орқали ёшлар тажриба тўплаб боради. Қолаверса, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси мураббийлари учун ҳам футболчи танлаб олишда қулай бўлади. "Насаф"нинг чемпион бўлгани эса бежизга эмас ва бу натижа тўсатдан рўй бериб қолгани йўқ. Бу Қаршида клуб академияси яхши ишлаётганини билдиради.

Академиянинг яхши ҳолатга келишига эса бугунги кунда клуб бош менежри бўлиб ишлаётган Сергей Кучеренконинг қўшган ҳиссаси катта. Чунки ўз вақтида академияни оёққа турғазган асосий инсонлардан бири шу киши бўлади. Бугунги кунда "Насаф"нинг асосий таркибида бир нечта ўз тарбияланувчилари ҳаракат қилмоқда. Эрта бир кун U-18 мусобақасида ғолиб чиққан йигитлардан ҳам кимнидир "Насаф" либосида Суперлига ўйинларида кўриб қолсак ажаб эмас.

Автор : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика