RU

Последние новости

00:29Арбелоа Трентни машғулотга кечиккани учун "Атлетико"га қарши дербида захирада қолдирди  4 00:20МЛС. "Интер Майами" "Нью-Йорк Сити"ни мағлубиятга учратди. Месси 901-голини урди  2 00:15Англия Лига кубоги. "Арсенал" – "Манчестер Сити" 0:2  3 00:01Ла Лига. "Реал Мадрид" – "Атлетико". Бошланғич таркиблар аниқ!  14 23:25Англия Лига кубоги. "Манчестер Сити" "Арсенал"ни мағлуб этди, Ҳусанов Англиядаги илк совринини ютди!  66 22:57Тудор АПЛдаги шармандали мағлубиятдан сўнг матбуот анжуманига кирмади  3 22:31"Яйпан" Қирғизистон клуби билан ўйнади. Икки жамоа икки хил натижа эълон қилди  1 21:55"Тоттенхэм" АПЛда ўтган йилдан буён ғалаба қозона олмаяпти  1 21:34АПЛ. "Тоттенхэм" "Ноттингем"га йирик ҳисобда енгилди, "Астон Вилла" ғалаба қозонди  0 21:09"Ғазалкент" назорат ўйинида "Оқ-тепа"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 20:50Флик Гвардиоланинг рекордини такрорлади  3 20:33Лига кубоги финали. "Арсенал" – "Манчестер Сити". Абдуқодир Ҳусанов бошланғич таркибда  16 20:01ЛаЛига. Араухонинг голи "Барселона"га уч очко келтирди  70 20:00Ника Качарава: "Суперлигадаги футболчилар жисмоний жиҳатдан кучли экан"  2 19:49Ўзбекистон кубоги. 1-босқичдан кейин мураббийларнинг фикрлари  0

U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади Новости

U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади

Ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати 1/8 финалидан ўрин олган Италия – Ўзбекистон учрашуви якунланди.

U-17 Жаҳон чемпионати. 1/8 финал

Италия – Ўзбекистон 3:2

Доҳа. "Эспайр" академияси. 8-майдон

Ҳакамлар: Иво Мендес, Сааведра Эдвар, Антелло Жезус (барчаси – Боливия), Пауло Зановелли (Бразилия)

Голлар: 1:0 – 19, Томас Кампаньелло, 1:1 – 56, Амирхон Муродов, 2:1 – 68, Томас Кампаньелло, 3:1 – 70, Дауда Иддриса, 3:2 – 90+4, Азизбек Эримбетов

Италия: 12.Алессандро Лонгони, 2.Дауда Иддриса, 4.Винченцо Приско (8.Алессио Баралла, 72), 6.Лука Режани, 9.Томас Кампаньелло (16.Бенит Борасио, 83), 10.Самуэле Инасио, 11.Дестини Элимогале (20.Симоне Лонтани, 59), 13.Давид Марини (3.Жан Мамбуку, 59), 15.Кристиано Де Паоли, 17.Валерио Маккарони (7.Андреа Луонго, 59), 18.Федерико Стеффанони.

Захира: 1.Франческо Цересер, 21.Себастьяно Нава, 5.Леонардо Бовио, 14.Фабио Пандолфи, 19.Антонио Арена

Ўзбекистон: 1.Иброҳим Шокиров, 4.Мўминхон Баходирхонов, 5.Амирхон Муродов, 7.Садриддин Ҳасанов, 9.Нурбек Сарсенбаев (20.Асилбек Алиев, 66), 11.Сайфиддин Содиқов (17.Жамшидбек Рустамов, 74), 13.Абдулмалик Анваров (14.Беҳруз Саидмуродов, 74), 15.Муҳаммадали Мусахонов (6.Миразиз Абдукаримов, 83), 16.Азизбек Абдумўминов (10.Муҳаммад Ҳабибуллаев, 46), 18.Абубакир Шукуруллаев, 19.Азизбек Эримбетов.

Захира: 12.Баҳодир Избосканов, 21.Неъматуллоҳ Рустамжонов, 2.Қаҳрамон Турғунов, 8.Абдусамад Саидов

Огоҳлантиришлар: Абубакир Шукуруллаев (25), Азизбек Абдумўминов (40)

Четлатиш: Асилбек Алиев (89)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди. Ўзбекистон мусобақадаги иштирокини якунлади.

90+4. ГОООООЛ!!! Эримбетов ҳисобни қисқартирди!

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди.

89. Алиев рақибга нисбатан носпортча ҳаракат қилгани учун майдондан четлатилди. 

87. Алиев рақиб дарвозабони билан тўқнашди. Ҳакам ВАР орқали вазиятни кўриб, пенальти белгиламади.

86. Ўзбекистонликларнинг кетма-кет зарбаларига аниқлик етишмади.

83. Икки жамоада биттадан ўзгариш.

83. Италияликларнинг хавфли ҳужуми офсайд билан якунланди.

80. Зарба! Кампаньелло деярли бирга-бир вазиятда зарба йўллади, Шокиров оёқлари билан тўпни қайтарди.

74. Ўзбекистонда икки ўзгариш.

72. Италияда ўзгариш.

70. Афсус, қисқа вақт ичида кетма-кет яна бир кўнгилсиз ҳодиса рўй берди. Коммунал тўловлар ошишини назарда тутмаяпман, Дауда Иддриса ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

68. ГОЛ! Кампаньелло бурчакдан узатилган тўпни бош билан Ўзбекистон дарвозасига аниқ йўллади.

66. Ўзбекистонда ўзгариш.

61. Инасионинг чап оёқда йўллаган зарбасини Шокиров эгаллади.

59. Италия биратўла уч ўзгаришга қўл урди.

56. ГОООООЛ!!! Ўзбекистон Италия дарвозасига тўп киритди! Йўқ, мен PlayStation ҳақида гапирмаяпман. Муродовни яхши ҳимоячи деб ҳисобламаслигингиз мумкин, лекин ундан яхши ҳужумчи чиқаркан.

53. Содиқовнинг зарбаси ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди.

52. Ҳабибуллаевнинг зарбаси ҳимоячига тегиб, дарвозабонга борди.

51. Исми таом номига ўхшайдиган футболчи офсайдда эди.

46. Иккинчи бўлим бошланди. Ўзбекистонда ўзгариш.

Тайм якунланди.

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди.

42. Зарба! Стандарт вазиятдан сўнг Маккаронининг зарбасига бироз аниқлик етишмади.

40. Ўзбекистон жарима майдони яқинида Инасиони йиқитган Азизбек Абдумўминов огоҳлантирилди. У кейинги ўйинни ўтказиб юборади.

37. Маккаронининг зарбасини Шокиров эгаллади.

34. Абдумўминовнинш зарбасини Италия дарвозабони қайтарди.

30. Пенальти белгиланмади. Баҳодиров елка билан ўйнаган бўлиб чиқди.

28. Иддриса рақиб жарима майдонида йиқилди, ҳакам вазиятни ВАР орқали кўриб чиқмоқда.

25. Абубакир Шукуруллаев огоҳлантирилди.

24. Мусахонов ўйин қоидасини бузди.

22. Сарсенбев рақиб жарима майдонида йиқилди. Ҳакам дастлаб пенальти белгилади, сўнгра ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этди.

19. ГОЛ! Томас Кампаньелло дарвозабондан қайтган тўпни Ўзбекистон дарвозасига йўллаб, ҳисобни очди.

15. Ҳасанов яхши зарба берди, бироқ энди тўп йўналиши мобил ўйиндаги сингари бошқа томонни кўрсатиб юборди.

12. Инасионинг зарбасидан сўнг Ўзбекистон дарвозабони тўпга нисбатан университетларда кечиккан талабаларни кутиб оладиган декан ўринбосарига ўхшаш муносабатда бўлди.

9. Абдумўминовнинг жарима майдонидан йўллаган зарбаси тўпга оёғини қўйишидан олдин қўрқинчли туюлди.

7. Ҳасановнинг жаримадан тепган тўпи узатмами ёки зарбами – заковат беллашувлари учун тайёр саволга айланди.

4. Ўзбекистонликларнинг зарбаси рақиб ҳимоячисидан майдонни тарк этди.

1. Ўйин бошланди. Албатта, бугун ҳамюртларимиз Ўзбекистон терма жамоасини қўллаб-қувватлаши шубҳасиз. Бироқ мен Италия учун қайғураман. Сабаби, бир неча кундан сўнг Туринда халқаро кинофестиваль бошланади. Шу боис, мазкур мамлакат аъзолари ватанига ўз вақтида қайтиб, ажойиб фильмлардан бебаҳра қолмаслигини чин дилдан истайман.


Жамоалар майдонга чиқишди. Италия кўк, Ўзбекистон оқ либосларда ҳаракат қилади.

Рейтинг: +40   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика