RU

U-16 Осиё чемпионати саралаши. Миржалол Қосимов ғалаба келтирди! Новости

U-16 Осиё чемпионати саралаши. Миржалол Қосимов ғалаба келтирди!

Бугун Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Саудия Арабистонида Баҳрайнга қарши ўйин билан Осиё чемпионати саралашини бошлади.

Қувонарлиси учрашувда Дилшод Нуралиев бошчилигидаги Ўзбекистон 1:0 ҳисобида зафар қучди. Ягона голга захирадан майдонга тушган Миржалол Қосимов муаллифлик қилди. Ўйин 41 даража иссиқ остида бўлиб ўтганини қайд этиш лозим.

Ўзбекистон кейинги учрашувни 20 сентябрь куни Шри-Ланкага қарши ўтказади.

Баҳрайн U-16 - Ўзбекистон U-16 - 0:1
Гол:
Миржалол Қосимов 89
Баҳрайн U-16: Абдулла Ал Анбар, Ҳусайин Ал Саирафи, Абдулраҳмон Муҳаммад, Аббос Ал Асфур, Аммар Абдулнаби, Аҳмад Абдулла, АЛи Бақер (Носир Иброҳим Эйд, 62), Иса Абдулла Али (Али Ҳусайин, 79), Солиҳ Бадир Хайе (Абдулраҳмон Ал Ажми, 87), Сайид Ал Ави, Холид Ал Шероқи.
Ўзбекистон U-16: Мўминмирзо Қодиров, Абдурауф Бўриев (Миржалол Қосимов, 83), Хуршидбек Убайдуллаев, Жасурбек Абдулбеков, Жалолиддин Содиқов, Жасурбек Жалолиддинов, Руслан Розиев (Темур Мамасидиқов, 58), Дониёр Собиров, Мироншох Сатторов, Игорь Чикризов (Бобурбек Собиров, 34), Бобурмирзо Эргашев  
Огоҳлантиришлар: Холид Ал Шероқи 25, Аҳмад Абдулла 30 - Мироншох Сатторов 83. 



Рейтинг: +34   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика