Тухель "Бавария" ҳимоячисининг ҳаракатларидан қониқмаяпти
14 сен 2023 16:06
Новости
"Бавария" бош мураббийи Томас Тухель ҳимоячи Маттейс де Лигтнинг ўйинидан норози, деб хабар берди TZ.
Мутахассисга ўйинчининг тўпни секин ҳаракатлантириши, қанотдан қанотга жуда кўп пас бериши ва вертикал пасларни кам узатиши ёқмаяпти.
Де Лигт ҳозирда Тухелнинг учинчи ҳимоячиси саналади. У майдондаги жой учун курашда Дайо Упамекано ва Ким Мин Жэдан ортда қолмоқда.
Бироқ нидерландиялик мураббийнинг танқидини қабул қилди ва ўз устида ишлайди. "Бавария" раҳбарияти футболчини характери ва майдондаги фидойилиги учун қадрлайди.
Де Лигт Мюнхен клубидаги иккинчи мавсумини ўтказмоқда. 24 ёшли марказий ҳимоячи ушбу мавсум Бундеслигада жами 32 дақиқа ўйнади.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Комментарии