RU

Последние новости

21:58"Тоттенхэм" "Бавария" ўйинчисининг ижараси учун 10 млн евро тўлайди ва уни ёзда 60 млн еврога сотиб олиши мумкин бўлади  0 21:48Элит ОЧЛ. "Ал Гарафа" - "Пахтакор" 1:0 (МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ)  96 21:31Виллиан АПЛ клубига эркин агент мақомида ўтади  0 21:13Мбаппе ва Беллингем Кубок доирасида "Леганес" билан ўйнамайди. "Реал" ўйинчиларга "Атлетико" ва "Ман Сити" билан ўйинлар олдидан таътил берди  11 20:58Назорат ўйини. "Сурхон" ва Россиянинг "Рубин" жамоалари ўртасидаги ўйинда 4та гол урилди  5 20:41Расман: "Милан" Феликсни "Челси"дан мавсум сўнггига қадар ижарага олди  4 20:35Назорат ўйини. "Навбаҳор" Дубайда Арманистон жамоасига мағлуб бўлди  17 19:57МЮ энг яхши ҳужумчисини қўйиб юборди – уларнинг ҳужуми "Чемпионшип" даражасида. Зиркзе клубга муносиб эмас, Гарначо ҳам яхши ҳолатда эмас, Хойлунд – тўпурармас"  3 19:21U-17 Осиё кубоги учрашувларини қабул қилувчи стадионлар маълум  0 18:56Трент Александер-Арнолднинг жароҳат даражаси маълум бўлди  2 18:28"Хоразм" янги мавсумга Туркияда тайёргарлик кўради  0 17:55Элдор Шомуродов янги мавсумда Карло Анчелотти билан бирга ишлаши мумкин  8 17:04Расман: Рустам Турдимуродов янги мавсумни ҳам "Андижон"да ўтказади  2 16:32Роналду: "Бернабеу"дан кўра, "Камп Ноу"да гол уришни кўпроқ ёқтирардим"  34 15:50Ўртоқлик учрашуви. "Қизилқум" - "Арал" 3:3  2

"Турон", "Янгиер" ва "Ғиждувон" Про лигада қатнашмайди — ЎзПФЛ Новости

"Турон", "Янгиер" ва "Ғиждувон" Про лигада қатнашмайди — ЎзПФЛ

Ассоциация ҳамда Лига раҳбарлари иштирокида ўтказилган йиғилишда Про лиганинг 2024 йилги мавсумида иштирок этувчи клублар масаласи кўриб чиқилди.

Бунда жамоаларнинг 2023 йилги мавсумдаги иштироки тўлиқ таҳил қилинди. Шунингдек, профессионал футбол клубларининг январь ойидан бошланган ОФК лицензиялаш жараёни учун ҳолати муҳокама қилинди.

Сир эмаски, Лига 2022 йилги мавсум якунида мусобақалар ўтказиш регламентини икки қисмга ажратганди:

•  Суперлига ва Пролига регламенти;

•  Биринчи лига регламенти.

Бугунга келиб нафақат Суперлига, балки Пролига клублари ҳам ОФК лицензиясига эга чиқа олади. Режага кўра, Суперлига ва Пролига ўртасидаги фарқ фақатгина U-21 жамоаси фаолияти билангина фарқланиши лозим. Лицензиялаш талабларидан келиб чиқиб, Лига Про лиганинг айрим жамоаларини сўнгги икки мавсумдан буён мусобақага шартли равишда қўшиб келади. Бироқ мавсум якунида берилган имкониятдан оқилона фойдалана олмаган жамоа Про лига билан хайрлашади. Жумладан, 2023 йилги мавсум олдидан "Зомин" ҳамда "Янгиер" жамоалари шундай сабаб билан Про лигадан тушиб қолганди. Жорий мавсумда "Турон", "Навбаҳор-фарм", "Юниред", "Ғиждувон" жамоалари лицензиялаш талабларини бажара олмади. Спорт принципларига кўра Биринчиликни пешқадам сифатида якунлаган "Янгиер" эса худди аввалги мавсумда бўлгани каби камчиликларга йўл қўйди ва қаторасига иккинчи йил ҳам Пролига иштирокчилари сафига қўшила олмади.

 

"Янгиер қурувчи"

"Янгиер қурувчи" 2023 йилги мавсумни Про лигада ўтказиши лозим эди. Бироқ лицензиялаш талабларини ўз вақтида бажара олмаганидан келиб чиқиб, жамоа Биринчи лигага туширилди. Лига қўйган талабга кўра, "Янгиер" мавсум давомида йўл қўйилган камчиликларини бартараф этиб бориши ҳамда Про лига учун муносиб эканлигини исботлаши керак эди. Аммо "Янгиер қурувчи" фақатгина спорт принципига кўра Про лига йўлланмасини қўлга киритди. Бироқ лицензиялаш талабларини лозим даражада бажара олмади.

"Биринчи лига регламенти”нинг 9.2, 9.3, 9.4 ва 9.5-бандлари билан танишиб чиқиш орқали "Янгиер" жамоасининг нима сабабдан Про лигага қўйилмаётганини тушуниш мумкин. "Янгиер қурувчи" жамоасининг Про лигада иштирок этишдан бирламчи мақсади профессионал футбол клуби мақомига эга чиқиш эканлиги Лигага маълум. Яъни, клуб таъсисчилари профессионал футбол клуби учун берилган имтиёздан фойдаланишни бирламчи мақсад қилгани ҳолда, футбол инфратузилмаси ва фаолиятини белгиланган талаблар асосида шакллантириш масаласига эътибор қаратмайди.

Шунингдек, "Янгиер қурувчи" собиқ футболчиси Секуба Диатта олдидаги қарздорлик оқибатида ФИФА томонидан қўйилган санкция юзасидан ҳозирга қадар бирор амалий иш амалга оширмади. Бу каби жамоанинг Про лигада иштирок этишига йўл қўйилмайди.


"Ғиждувон"

Жамоа 2023 йилги мавсумни Про лигада шартли равишда ўтказиши белгиланган эди. Аммо жамоа лицензиялаш талабларини бажариш устида ишламади. Клуб Ассоциациянинг жорий йил 10 январь санасига қадар барча қарздорликни бартараф этиш юзасидан қўйган талабига беписанд муносабатда бўлди ҳамда Лигага ҳеч қандай ҳужжат тақдим этмади. Шунингдек:

•  Лига юридик органи хулосасига кўра, "Ғиждувон" жамоаси таъсис ҳужжатларига ўзгариш киритилган, бироқ "Суперлига ва Про лига регламенти" талабидан келиб чиқиб, Лига бундан хабардор қилинмаган;

•  Лига мусобақалар ўтказиш бўлими хулосасига кўра, "Ғиждувон" MyLeague онлайн платформаси билан ишлаш ва талаб этилган ҳужжатларни тақдим этиш масаласи билан ҳозирга қадар шуғулланмаган;

•  Лига лицензиялаш бўлими хулосасига кўра, "Ғиждувон" жамоаси маъмурий бошқарув тизими талабга мутлақо жавоб бермайди;

•  Лиганинг стадионлар билан ишлаш мутахассислари хулосасига кўра, "Ғиждувон" жамоаси моддий-техник базани ривожлантириш масаласига эътибор қаратмаган ва жамоанинг бу борада бир неча йиллик режаси мавжуд эмас.

"Ғиждувон" билан боғлиқ эътиборга молик яна бир масала мавжуд бўлиб, Лига барча тафсилотлар тўлиқ ўрганиб чиқилгунига қадар бу ҳақда маълумот тақдим этмайди. Юқорида саналган ҳолатларнинг ўзи жамоанинг Про лигада иштирок этишига йўл қўймаслик учун етарлича ҳисобланади.


"Юниред"

"Юниред" жамоаси болалар футболига эътибор қаратаётгани, ўз футбол мактабига эга экани, футбол мактаби учун сунъий қопламали майдон барпо қилаётгани, клуб таъсисчилари ўз ҳамкорлари билан хусусий халқаро университет ташкил қилиб, келажакда ўз талабалари билан Лига мусобақаларида иштирок этишни назарда тутадиган беш йиллик режа асосида фаолият олиб бораётгани сабаб шартли равишда Про лига иштирокчисига айланганди. Бироқ клуб кутилмаганда молиявий қийинчиликлар сабаб ўз фаолиятини давом эттира олмаслигини маълум қилди. 

Маълумот учун, футболга боғлиқ бўлмаган ҳолат туфайли Unired Redbridge университетни ташкил этиш масаласи ортга сурилди ва ўз-ўзидан талаба ёшларни футболга жалб этиш режаси ишдан чиқди. Болалар футболи учун хизмат қилиши кўзда тутилган сунъий майдон эса Самарқанд шаҳрида ишга туширилди. Унда клуб таъсисчилари эгалик қилувчи хусусий мактаб тарбияланувчилари футбол билан шуғулланишда давом этади.


"Турон"

"Турон" клубда юзага келган молиявий қийинчиликлар сабаб Про лигада иштирок эта олмаслигини, бироқ Фарғона вилоят ҳокимлиги кўмаги билан Биринчи лигада тўп суришини маълум қилди. Айни вақтда "Турон" футбол клуби ўтган давр давомида барпо қилган инфратузилмани сақлаб қолиш асосий вазифа ҳисобланади. Вилоят футбол ассоциацияси раҳбариятига мазкур вазифа топширилган.


"Навбаҳор фарм"

"Навбаҳор фарм" жамоаси бир йил аввал спорт принциплари асосида Про лига йўлланмасини қўлга киритганди. Бироқ клуб раҳбарияти томонидан фарм жамоа юзасидан берилган кафолат бажарилмади. "Суперлига ва Про лига регламенти"нинг 14.9-бандидан келиб чиқиб, "Навбаҳор фарм" жамоаси Про лига иштирокчилари сафидан чиқарилди. Яъни, "Навбаҳор" футбол клубининг бошқа ташкилотлар ҳамда ўз расмийлари олдида мавжуд бўлган қарздорлиги бунга сабаб бўлди. Мазкур қарор янада тушунарли бўлиши учун мазкур ҳаволага ўтиш тавсия этилади.

Про лига қатнашчилари ва мусобақа формати бир неча дақиқадан кейин тақдим этилади.


Аввалроқ Про лигада 8 та жамоа иштирок этиши ҳақида хабар берган эдик. 

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика