RU

Последние новости

14:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради  3 14:18Жоан Лапорта: "Месси эндиликда “Барселона”га футболчи сифатида қайтмайди"  1 13:21"Реал" Эндрикни қўйиб юборишга рози бўлди  1 12:59Рубен Диаш: “Ман Сити”да янги ўйинчилар пайдо бўлди, лекин сифат ўзгармаган"  1 12:17Уэйн Руни: “МЮнинг ўтган ёзгача бўлган трансфер сиёсати даҳшатли эди"  1 11:53Ўзбекистон U-23 терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  5 11:37Рауль Кумар: "Қатарга узоққа бориш мақсадида ташриф буюрганмиз ва биздан шуни кутишмоқда"  6 11:10Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"  21 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди  1 10:24АПЛ клуби Родриго трансфери бўйича "Реал" билан музокараларни бошлади  0 09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  1 09:28"Ливерпуль" январда ПСЖ етакчиси учун 130 миллион евро тўлаши мумкин  4 08:59Месси: "Мен бутун умримни "Барса"да ўйнаб ўтказаман, деб ўйлагандим"  5 08:31"Челси" "Реал" тарбияланувчисини сотиб олмоқчи  3 08:03Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум  27

"Турон" устози Денис Бушуев: "Мен жамоаларни Биринчи, Про ёки Суперлига вакили деб ажратмайман" Новости

"Турон" устози Денис Бушуев: "Мен жамоаларни Биринчи, Про ёки Суперлига вакили деб ажратмайман"

"Пахтакор"дан учралган мағлубиятдан сўнг (0:1) "Турон" устози Денис Бушуев матбуот анжуманида иштирок этди.

Денис Бушуев: "Бугунги ўйин ҳақида бир нима дейиш қийин. Пенальтидан гол урганимизда баҳс бошқача якунланиши мумкин эди. Биринчи бўлимда рақиб ўйинни назорат қилди. Майда паслар туфайли ҳимоядан чиқишга қийналдик. Иккинчи бўлимда оддийроқ ўйнаб, узун паслар орқали ҳаракат қилдик. Иккинчи таймни яхши ўтказдик. Мағлубиятга учраган бўлсакда, йигитларга раҳмат айтаман. Машғулотлардаги меҳнат эртами, кечми, ўз сўзини айтади ва очколар тўплашни бошлаймиз.

- Нега ёш Абега Энянг Нгуни майдонга туширмадингиз?

- Бугун ҳимоя қанотларида икки ёш футболчи ҳаракат қилди. Ҳаммани бирданига майдонга тушириб юборишнинг иложи йўқ. Ушбу баҳсга қилган режам асосида футболчиларни майдонга туширдим.

- Шоҳназар Норбеков нега бугунги ўйин қайдномасига киритилмади?

- Қайдномага 19 нафар футболчини киритса бўлади, бу баҳсга бошқаларни танладим. Лекин бу Норбеков жамоамизда ортиқча дегани эмас, ўйинлар кўп. Кейинги баҳсларда уни асосий таркибда кўришимиз мумкин.

- Кейинги баҳс Про Лига вакили "Шўртан"га қарши бўлиб ўтади.

- Мен жамоаларни ажратмайман. Биринчи, Про ёки Суперлигами ҳар бир рақибга қарши ўйин оғир ўтади. "Пахтакор" юқорида, биз эса пастда эдик, аммо ўйинни кўриб, бундай демаган бўлардингиз. "Шўртан"га қарши баҳс енгил кечмайд ва уни ўз фойдамизга якунлашга уриниб кўрамиз.


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика