RU

Последние новости

08:45Улуғбек Ҳошимов: "Кайфиятини туширмаймиз, чунки олдимизда Олимпиада турибди"  5 08:23Русланбек Жиянов: "Финалда ким кучли эканлигини ўйин бўйича кўрсатдик"  7 07:57Ҳусайн Норчаев: "Финалда мағлуб бўлганимиз алам қилди, лекин..."  13 07:25Суперлига қайтмоқда. Бугун "Андижон" "Бобур Арена"да "Сўғдиёна"ни қабул қилади   6 07:15АПЛ. "Лутон" - "Эвертон" 1:1   0 07:10Саудия чемпионати. "Ал Таавун" - "Ал Ҳилол" 0:3   0 07:05Туркия чемпионати. "Бешикташ" - "Ризеспор" 3:2   0 07:00U23 Осиё кубоги финал. Ўзбекистон - Япония 0:1  1 04:11Улар бу кубокка иккинчи бор жуда яқин келишганди...  17 02:03Лига 1. "Ланс" Абдуқодир Ҳусановсиз ҳам ғалаба қозонди  5 01:51УЕФА Евро-2024 қайдномасини 26 нафар ўйинчигача оширди  0 01:40Жасур Жалолиддинов: "Рақибдан кучлироқ эдик"  10 01:26Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман"  56 01:13БАА. Ҳожимат Эркинов "Ал Ваҳда" сафида ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди!  5 00:35Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0

"Турон" лойиҳаси давом этадими? (Бекзод Толибов блоги) Новости

"Турон" лойиҳаси давом этадими? (Бекзод Толибов блоги)

Узун хабарларни ўқишни ёқтирмайдиганлар учун бошиданоқ айтиб қўяман, ҳа, давом этади. "Турон" узоқ муддатга мўлжалланган лойиҳа.

Ҳозирда кўпчиликда шу савол пайдо бўла бошлади, "Турон"нинг кейинги тақдири нима бўлади? Клуб хусусий ҳисобланарди, эндиликда Суперлигадан тушиб кетса, таъсисчилар жамоани тугатиб қўйишмайдими?  Йўқ, тугатиб қўйишмайди. Агар Суперлигадан тушиб кетиши билан "Турон" тугатилиб юборилганида, бошиданоқ ташкил этилмаган бўларди. Бу борадаги саволлар сизни қийнаётган бўлса, хотиржам бўлаверинг, "Турон" лойиҳаси узоқ муддат давом этади. 

Суперлигадан тушиб кетиш – бу фожиа эмас. Дунё футболи амалиётида қанчадан-қанча клублар қуйи лигага тушиб кетади. Орадан маълум муддат ўтганидан сўнг янада кучлироқ бўлиб қайтади. Масалан, Туриннинг "Ювентус" клуби ҳам бир мавсумни қуйи лигада ўтказиб қайтганидан хабарингиз бор, тўғрими? Майли узоққа бормайлик, Тошкентнинг "Локомотив" клуби ҳам ўз вақтида қуйи лигага тушиб кетганди. Жамоа раҳбарияти клубни тугатиб юбормади, аксинча, янгича иштиёқ билан қайтган "темирйўлчилар" ушбу қайтиш асносида мамлакат чемпионлигини ҳам тантана қилиб улгуришди. Қайсидир жамоанинг қуйи лигага тушиб кетиши футболнинг ажралмас бир қисми, қайсидир маънода шуниси билан ҳам қизиқ, аслида. Чунки бу ҳаётда ҳамма нарса идеал бўлаверса, зерикиб ҳам қолади киши.

"Турон" лицензиялаш талабларини биринчилардан бўлиб бажарди. ЎзПФЛ томонидан эълон қилинган хабарга кўра, яйпанликлар айни вақтда ҳам ОФК, ҳам миллий лицензиялаш талабларини бажарган клублар қаторида турибди. Клуб стадионига боргансиз, балки суратларини кўргансиз ёки телеэкранларда жамоанинг ўйинларини томоша қилгансиз, майдон холати чиндан ҳам ҳавас қиларли даражада.

Аввалроқ, Яйпаннинг "Турон" клуби 2017 йил 5 май санасида ташкил топганини айтиб ўтгандим. Жамоа Фарғона вилояти 2-лигасида ўз иштирокини бошлаганида мақсад кун келиб Суперлигада иштирок этиш учун қўйилганди. Клуб мутасаддилари бу ҳақда ОАВ вакилларига маълумот берганида, кўпчилик бунга ишонмаганди, ҳатто кулишгача борганлар ҳам йўқ эмасди. Мақсад қўйилди, унинг учун ҳаракат қилинди ва вақти келиб бунга эришилди. Жамоа Суперлигада ўйнадими? Ўйнади, сиз ва биз кўрдик, гувоҳи бўлдик. Эндиликда клубнинг янги мақсадини сизга эълон қилайми? Эшитиб, балки устимдан куларсиз ҳам. Лекин мақсад қўйилса ва бунга астойдил ҳаракат қилинса, албатта, эришилади, амалга ошириш ўз қўлингизда. 

"Турон"нинг янги мақсади – клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиқиш. Ҳайратланарли мақсад, тўғрими? Лекин жамоа бунга эришиш йўлида интилса, ҳаракат қилса, ҳар қандай босқичлардан ўта олади. 2017 йилда ташкил этилган клуб спорт тамойилларига асосланган холда дастлаб 2-лига, кейинги мавсумда В Про-лига ва ўтган мавсумда Про-лигада ғолибликни қўлга киритиб, Суперлигага чиқди. Яъни, жамоа ташкил этилганида қўйилган мақсад йўлида ҳаракат қилди ва якунда бунга эришди. Энди клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ютмоқчи экан, нега бунинг иложи бўлмаслиги керак?

"Турон" яқин кунларда Осиёнинг номдор клубларидан бири билан хамкорлик борасида шартнома имзолашга яқин турибди. Шунингдек, клуб ўзининг Европа стандартлари асосида бунёд этилган замонавий базасини фойдаланишга топширади. Академия барпо этиш бўйича ҳам режаланган ишлар бирин-кетин амалга ошириб келинмоқда, тез орада бу борадаги янги хабарлар ҳам сизни кутмоқда. Хуллас, "Турон" ҳақида ҳали кўп эшитасиз ва лойиҳа узоқ муддат давом этади.

Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика