RU

Последние новости

23:10Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0  6 23:01Миср 8 ой деганда илк марта ютқазди  14 22:53Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз  403 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0 22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  3 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  2 21:40Луис де ла Фуэнте: "Ямал борасида ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади"  0 21:20Вернер қаерга боради?  0 20:58Карло Анчелотти 40 ёшли Модричнинг "Милан"да ўйнаётгани ҳақида гапирди  0 20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  2 19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  5 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  2 17:55Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди  2

Ўртоқлик учрашуви. "Турон" Қозонда "Рубин"га йирик ҳисобда ютқазди Новости

Ўртоқлик учрашуви. "Турон" Қозонда "Рубин"га йирик ҳисобда ютқазди

Россияда "Рубин" ва "Турон" ўртасидаги ўртоқлик учрашувида 3:0 ҳисоби қайд этилди.

Учрашув ёпиқ тарзда ўтказилмоқда. Умарали Раҳмоналиев асосий таркибда, Рустам Ашурматов эса захирада.

"Рубин" – "Турон" 3:0

Голлар: Фамайе, Даку (дубль)

"Турон": Раҳимжон Давронов, Абубакир Ашуров, Аслиддин Тоштемиров, Хуршидбек Мухторов, Адуғани Камолов, Абдулазизхон Абдурашидов, Шахзодбек Рахматуллаев, Нодирбек Мукаров, Файзуллобек Жуманқўзиев, Шоҳмалик Комилов, Азизбек Холмуродов.

"Рубин" асосий таркиби:

- Учрушув якунланди.

- Иккинчи бўлим сўнгида "Турон" учинчи голни ҳам ўтказиб юборди.

- Мезбонлар иккинчи голни ҳам киритишга муваффақ бўлишди. Қарши ҳужумда “Рубин”нинг тажрибали легионер футболчилари бир оз устунликка эга бўлишмоқда.

“Рубин” сафида яна бир ҳамюртимиз Рустам Ашурматов ўйинга қўшилди.

- Гол! “Рубин” вакиллари ўйинда ҳисобни очишди. Қарши ҳужумда яхши вазиятга чиқиб борган мезбонлар ҳужумчиси аниқ зарба билан дарвозамизни ишғол қилди.

- “Рубин” вакиллари бурчак зарбаси ижро этишганди, вазият хавфли тус олди, ҳимоя чизиғимиз вакиллари тўпни узоқлаштиришга муваффақ бўлишди.

- Учрашувнинг иккинчи бўлими бошланди!


- Учрашувнинг биринчи бўлими якунига етди, танаффус.

- Жуманқўзев қанотдан ҳужум ташкил этди, тўпни Шоҳмалик томон узатди! Вуууҳ! Комиловнинг жарима майдони ичкарисидан йўллаган зарбаси дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди!

- Абубакир Ашуров қувноқ тарзда “Рубин” ҳужумчиларини ҳимояда “еталади”. Ёш ҳимоячи дастлаб гўё тўпни олдириб қўйгандек кўринди, бироқ бир оздан сўнг вазият тўлиқ ўз назоратида эканини кўрсатди.

- Шоҳмалик Комиловдан зўр узатма! Зўр вазият! Файзуллобек! Эҳ... Тўп ўтганида борми? Жуманқўзиев йўналиши томон узатилган тўпга сўнги паллада ҳимоячи улгуриб қолди!

- Жуманқўзиев! Қандай вазият! Файзуллобек қанотдан зўр ҳужум ташкил этди, бирин-кетин рақибларни ортда қолдирди, бироқ сўнги паллада тўпни ўзидан бир оз узоқлаштириб юборди! Акс холда у дарвозабон билан бирга бир вазиятда қолаётганди.

- Бу вазиятда “Рубин” посбони олдинроққа чиқиб кетганди, зарба аниқ бўлганида ҳисобни очишимиз муқаррар эди.

- Вуууууҳ! Шоҳмалик Комилов қарши ҳужумда тўпни эгаллаб олиб, тўпни дарвозабоннинг устидан ташлаб қўймоқчи эди, бироқ зарбага бир оз аниқлик етишмади.

- Мезбонлар томонидан ташкил этилган ҳужум хавфли чиққанди, жамоамиз посбони Раҳимжон Давронов ўз ўрнида.

- Ўйин бошланди.


Ўйин ёпиқ тарзда ўтказилаётгани сабабли "Турон" клуби матбуот хизмати томонидан берилаётган матнли шарҳни эътиборингизга хавола қиламиз.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика