RU

Последние новости

01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  6 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  7 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  0 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  1 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  5 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  12 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  4 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  8 22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  5 21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  1 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  14 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз майдонида Уэльсга имкониятни бой берди  14 20:40"Насаф" назорат ўйинида "Шўртан"га икки марта ютқазди  2 20:20МЮ "Атлетико" футболчисини ижарага олмоқчи бўлган, аммо рад жавобини олган  0

Туркия компанияси "Чиғатой"да сунъий қопламали майдон қуради Новости

Туркия компанияси "Чиғатой"да сунъий қопламали майдон қуради

2017 йилнинг сўнгида Малайзия пойтахти Куала-Лумпурда Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице президенти Умид Аҳмаджонов Осиё Футбол Конфедерацияси президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа билан расмий учрашув ўтказган эди.

Учрашувда мамлакатимизда футболни ривожлантиришга асосланган турли лойиҳалар бўйича ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинган ҳамда ОФК томонидан Ўзбекистонда болалар учун мўлжалланган мини-футбол майдончалари барпо этилиш учун маблағ ажратилишига келишилган эди.

Ушбу келишувга асосан Осиё футбол конфедерацияси томонидан бир қатор қурилиш компаниялари ўртасида махсус тендер ўтказилди. Тендерда спорт иншоотларини барпо қилиш бўйича катта тажрибага эга бўлган Hatko компанияси ғолиб чиқди.
Hatko компанияси мутхассислари бугун пойтаҳтимиз Тошкент шаҳрига етиб келишди. Куннинг биринчи қисмида Ўзбекистон футбол ассоциацияси мутасаддилари ҳамда Hatko компанияси мутхассислари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда “Чиғатой” спорт базасида қуриладиган сунъий қопламали майдоннинг лойиҳаси муҳокама қилинди.

Куннинг иккинчи қисмида муҳокама “Чиғатой” спорт базасида давом этди. Туркия компанияси вакиллари стадион қуриладиган ер майдонини кўздан кечириб, қурилишни бошлаш учун зарур бўладиган чора-тадбирларни белгилаб олишди.


Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика