RU

Последние новости

10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  0 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  5 09:00Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 08:30"Интер Майами" йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Месси эса пеналтидан фойдалана олмади  7 08:01Суперлига. Бугун "Олимпия" стадиони Суперлига баҳсига мезбонлик қилади  1 07:35АПЛ. "Челси" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди.  5 03:08Акмал Рустамов: "Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар иккала жамоа ўйнади"  4 02:50Баҳром Ҳайдаров: "Қизилқум"дек жамоани мағлуб этганимиздан хурсанд бўлдим"  2 01:55Суперлига. Ўзбек "Эл Классико"сида "Пахтакор" ғалаба қозонди, "Қўқон-1912" эса ўз майдонида "Қизилқум"ни енгди  2 01:27Камолиддин Тожиев: "Пахтакор"га қарши барча рақиблар 200%га ўйнайди"  8 00:41Левченко: "Пахтакор" нима қилди? Фақат ҳимояланди-ку"  31 00:34Бундеслига. "Бавария" "Гамбург" дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди, мюнхенликлар дастлабки 4 та тўпни 29 дақиқа ичида киритишди  0 00:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Бешиктош" "Истанбул Башакшехир"ни мағлуб этди, Шомуродов янги клубидаги дебют голини урди!   40 23:27АПЛ. "Тоттенхэм" Лондон дербисида "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0

Туркия компанияси Ўзбекистон Суперкубоги-2019 бош ҳомийси бўлади Новости

Туркия компанияси Ўзбекистон Суперкубоги-2019 бош ҳомийси бўлади

Янги футбол мавсуми старт олишига саноқли кунлар қолди.

Мавсум Ўзбекистон Суперкубоги учун ўтказиладиган ўйин билан очиб берилади.

Мамлакат чемпиони "Локомотив" ҳамда Ўзбекистон кубогининг амалдаги соҳиби АГМК жамоалари ўртасида кечадиган Суперкубок ўйинига Туркиянинг KOC Elektrik AS компанияси бош ҳомий бўлади.

Ушбу компания Ўзбекистон бозорига футбол орқали кириш нияти бор эканини билдирди. Мамлакат Суперлигаси ҳомийлиги учун асосий номзод бор эканидан келиб чиқиб, ПФЛ KOC Elektrik AS учун Суперкубок ўйинини таклиф қилди.

Компания вакиллари 2019 йилги мавсум давомида миллий чемпионатимиз учрашувлари ташкилотчилиги, шунингдек, Суперлига бренди оммалашувини ўрганиб боради. Агар барчаси кўнгилдагидек кетса, ушбу компания билан ҳамкорлик 2020 йилдан бошлаб янада каттароқ масштабда давом этиши мумкин.

Ўзбекистон Суперкубоги-2019 ўйини 23 февраль куни бўлиб ўтади. Беллашув пойтахтдаги "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтади. Ўйин 16:00 да старт олади ва "Спорт" телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирда намойиш этилади. Аввалроқ учрашув 15:00 га тайин қилинганди. Янги келишувдан кейин Профессионал футбол лигаси мухлислар кўнглини олиш учун концерт дастурини ҳам режалаштирди ҳамда "Спорт" билан келишиб, учрашувни 16:00 га кўчирди.

Рейтинг: +41   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика