RU

Последние новости

16:59Мбаппе Анрига етиб олди  0 16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   0 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  6 15:53Эмилиано Мартинеснинг акаси дарвозабон нима учун "Манчестер Юнайтед"га ўта олмаганини тушунтириб берди  1 15:25Breaking! Зидан Туркия клуби таклифини тинглашга қарор қилди  6 15:07U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистоннинг Канадага қарши таркиби маълум!  1 14:43Флик "Райо Вальекано" билан ўйиндан кейин "Барселона" футболчиларини кийиниш хонасига қамаб қўйди  4 14:15"Барселона" Рэшфордни МЮга қайтариш ҳақида ўйлаб қолди  7 13:46Суарес "Сиэтл" ходимига тупургани учун 6 ўйинга дисквалификация қилинди  10 13:19"Ал Иттиҳод" португалиялик ёш футболчини 30 млн евродан ошиққа харид қилди  2 12:51"Челси" собиқ футболчиси "Гремио"га ўтди  1 12:22Бразилияда ғавғо: "Фламенго" юлдузи пул тикканликда айбланиб дисквалификация қилинди  1 11:54Дональд Трамп Ўзбекистон МТЖга ЖЧда омад ёр бўлишини тилади  9 11:27Кечаги учрашувдан сўнг Жоэль Кожо ўз фикрларини билдириб ўтди  27 10:59ПСЖ бош мураббийи жиддий жароҳат олди  3

Тур мураббийи - Ҳамиджон Актамов Новости

Тур мураббийи - Ҳамиджон Актамов

"Қизилқум" бош мураббийи Ҳамиджон Актамов Суперлиганинг 4-турининг энг яхши мураббийи номига сазовор бўлди.

Жиззахда ўтган "Сўғдиёна"га қарши баҳсда ишончли ўйини орқали мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди. Таркибдаги бир қатор йўқотишларга қарамасдан Актамов ушбу учрашувда жамоасини яхши тайёрлади. Жамоа сардори Эркин Бойдуллаев, ҳужумчи Андрей Сидоровларнинг йўқлиги "Қизилқум" учун катта йўқотиш эди. Шунингдек, ўйин аввалида  Бойдуллаевнинг ўрнида ҳаракатланган Алишер Саноев ҳам кутилмаганда жароҳат олиб майдонни тарк этганди. Аммо ушбу йўқотишларга қарамасдан Актамов керакли ўзгаришларни амалга ошира олди ва якунда муҳим ғалаба билан уйга қайтишга муваффақ бўлди. Мураббий қўл урган ўзгаришлари натижасида беллашувда хет-трик қайд этган турнинг энг яхши футболчиси Элгужа Григалашвили дастлаб ўйинни ҳужумчи ортида бошлаганди. Аммо танаффусдан сўнг Актамов ушбу футболчини Дониёр Усмонов билан ўрнини алмаштирди. Яъни Элгужа Григалашвили иккинчи таймда ҳужумчи ортида эмас, балки ҳужумкор вингер сифатида чап қанотда ўйнади. Бунинг самараси улароқ грузиялик футболчи ўз қанотидан ҳужумларни кескинлаштирди ва рақиб дарвозаси томон уч маротаба йўл топишга муваффақ бўлди.

Шу тариқа Ҳамиджон Актамов Суперлиганинг 4-турининг энг яхши мураббий деб топилди.


Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика