Trustbank Cup-2020. Финалчилар маълум
02 дек 2020 18:46
Новости
Trustbank Cup-2020. Финалчилар маълум
Тошкент футбол ассоциацияси томонидан ўтказилаётган Trustbank Cup-2020 мусобақасининг ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди.
1/2 финалдан ўрин олган дастлабки учрашувда "Бунёдкор" ва "Нефтгазмонтаж" жамоалари куч синашди. Қизиқарли ва муросасиз кечган баҳсда "Нефтгазмонтаж" 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди ва мусобақанинг илк финалчиси бўлди.
Иккинчи финалчи номини аниқлаб берган "Локомотив" ҳамда "Оқ-тепа" жамоалари ўртасидаги ўйин ҳам кескин руҳда ўтди. Мазкур беллашувда "Оқ-тепа" жамоасининг қўли баланд келди, ҳисоб 3:0.
Trustbank Cup-2020 финали 5 декабрь куни Тошкент академияси майдонида бўлиб ўтади. Унда "Нефтгазмонтаж" - "Оқ-тепа" жамоалари бош соврин учун кураш олиб боради. Мусобақа ғолиби 14та ҳудуд кубок ғолиблари билан "пулька"да баҳс олиб боради. Кубок "пулька"си ғолиблари якуний ўтиш турнири йўлланмасини қўлга киритади.



Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Комментарии