RU

Последние новости

03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  9 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  104 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  1 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  4 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  14 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  3 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  16 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0

Transfermarkt ва Championat.Asia Суперлигада ноябрь ойининг энг яхшиларини аниқлашди Новости

Transfermarkt ва Championat.Asia Суперлигада ноябрь ойининг энг яхшиларини аниқлашди

Иккита сайт ҳамкорлик доирасида ноябрь ойининг энг яхши мураббийи ва энг яхши футболчисини аниқлашди.

Сўровномада Championat.Asia сайти журналистлари, Transfermarkt порталининг рус бўлими ходимлари иштирок этишди. Эксперт сифатида собиқ футболчи Санъат Шихов таклиф этилди.

Овоз бериш натижаларига кўра, Суперлигада ноябрь ойининг энг яхши мураббийи Илёс Қурбонов бўлди. Унинг қўл остида "Металлург" Суперлигани тўғридан-тўғри тарк этиш зонасидан қоча олди. Ноябрь ойидаги 3 та ўйинда жамоа 7 очко тўплади, охирги турда Қаршида амалдаги Ўзбекистон чемпиони "Насаф" таслим этилди. Қурбонов 40% овоз олди, иккинчи ўринни "Навбаҳор" устози Сергей Лушчан (30%) эгаллади.

Суперлигада ноябрь ойининг энг яхши футболчиси деб Жамшид Искандеров тан олинди. Учта ўйинда "Навбаҳор" вакили гол+пас тизимида 4+2 балл тўплади. Наманган клуби Суперлигани бронза медали билан якунлашида унинг ҳиссаси катта бўлди. Искандеров 65% овоз тўплади.


Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика