RU

Последние новости

00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  0 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  0 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  2 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  4 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:23ЖЧ-2026 саралаши. Болгария - Испания, Словакия - Германия ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  4 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  6 22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  4 21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  1 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  14 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз майдонида Уэльсга имкониятни бой берди  14 20:40"Насаф" назорат ўйинида "Шўртан"га икки марта ютқазди  2 20:20МЮ "Атлетико" футболчисини ижарага олмоқчи бўлган, аммо рад жавобини олган  0 19:52Саудия Арабистони клублари "Челси"нинг икки футболчисига қизиқиш билдирмоқда  1

Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигаси футболчиларининг янги нархларини эълон қилди Новости

Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигаси футболчиларининг янги нархларини эълон қилди

Дунёга машҳур футбол портали Transfermarkt.de Ўзбекистон чемпионатида ўйнаётган футболчиларнинг янги нархларини эълон қилди.

Унга кўра "Насаф" тўпурари Ҳусайин Норчаевнинг нархи энг кўп кўтарилган - 225 000 евро ва унинг ҳозирги нархи 450 000 еврога етган. "Пахтакор" вакили Диёр Холматовнинг трансфер нархи эса 200 000 еврога ўсган.

"Пахтакор" чап қанот ҳимоячиси ИброҳимҲалил Йўлдошевнинг нархи 150 000га кўтарилган. Акром Комилов, Шерзод Насруллаев, Лука Чермель, Муроджон Раҳматов, Зафар Акромов, Шокир Йўлдошев ва Равшан Ягудиннинг нархларига яна 150 000 евро қўшилган.



Трансфер нархи энг кўп пасайганлар орасида "Пахтакор" посбони Элдорбек Суюнов биринчи ўринда. Унинг трансфер нархи 200 000 еврога камайди ва энди 500 000 еврога тенг. Драган Чераннинг нархи 150 000 еврога камайди. Ҳожиакбар Алижонов, Сардор Рашидов, Жасур Жалолиддинов, Игорь Голбан, Мурод Холмуҳаммедов, Санжар Қодирқулов, Евгений Чумак ва Кахи Махарадзенинг нархлари 100 000га камайди.




Янгиланишдан кейин бир йўла тўрт ўйинчи Суперлигамизнинг энг қиммат футболчилар бўлиб турибди. Булар Сардор Собирхўжаев, Йован Жокич, Нурилло Тўхтасинов ва Ҳожиакбар Алижонов. Уларнинг ҳозирги трансфер нархи 800 000 еврога тенг.

Сардор Рашидов 750 000 евро билан кейинги ўринда турибди. Шоҳруз Норхонов, Азизбек Турғунбоев, Темурхўжа Абдухолиқов ва Фарруҳ Сайфиев портал томонидан 700 000 еврога баҳоланган. Егор Кримец 650 000 еврога тенг.

Барча ўзгаришлар билан қуйидаги ҲАВОЛА орқали танишиш мумкин. 




Championat.asia "Transfermarkt" портали билан ҳамкорлик келишувига эришди        

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика