RU

Последние новости

08:10МЛС. "Интер Майами" иродали ғалаба қозонди. Месси гол урди, Алба 89-дақиқада ҳал қилувчи голга ассистентлик қилди  0 07:53Sofascore. Шомуродов кечаги баҳсда қандай баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:25А Серия. "Ювентус" ва "Лацио" йирик ҳисобда мағлуб бўлди. "Интер" эса сафарда ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  1 05:25Алиқулов расман терма жамоамизнинг март ойидаги ўйинларида ёрдам бера олмайди. Унинг ўрнига ким чақирилгани маълум  27 03:57Иван Бошкович: "Ўз мухлисларимиз қаршисида мағлуб бўлиш аламли, мен кўпроғини кутгандим"  4 03:36"Манчестер Юнайтед"нинг "Орзулар театри": "Олд Траффорд" тарихи (мутолаа учун)  1 03:20Сергей Лушан: "Ўйиннинг сўнгги қисмида фаоллашишимиз тактика билан боғлиқ ҳолат эди"  7 03:04АПЛ. "Манчестер Юнайтед" аутсайдерни йирик ҳисобда мағлуб этди  9 03:02Ла Лига. "Барселона" "Атлетико"ни даҳшатли камбэк эвазига мағлуб этди  185 01:39Педру Морейра: "Бизнинг ўйин услубимизни яхшироқ тушунадиган футболчиларга кўпроқ имконият берамиз"  7 00:31Иско АПЛга йўл олиши мумкин  5 23:48Журналист Элиас: "Бюджети 1,1 млрд евро бўлган "Реал" устози Анчелотти 72 соатлик танаффуссиз ўйиндан шикоят қилди. Бюджети 200 млн евродан кам бўлган "Бетис" ҳозиргача 11та шундай ўйин ўтказди"  18 23:33Миржалол Қосимов: "Рақибимиз баҳсни уч нафар марказий ҳимоячи билан бошлашимизни кутмаган эди"  12 23:31Англия лига кубоги. "Ньюкасл" финалда "Ливерпуль"ни мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди  32 22:36Эрон Про лигаси. "Истиқлол" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди, Машарипов тўлиқ ҳаракат қилди  1

Трансферлар: Мата "Бавария"да, Хави АҚШда?! Новости

Трансферлар: Мата "Бавария"да, Хави АҚШда?!

Championat.asia сизни Европа матбуотида чиқаётган трансфер хабарлари билан таништиришда давом этади.
Эътиборингизга бугун тонгда кўхна қитъа матбуотида пайдо бўлган хабарларни тақдим этамиз.

"Шальке" Виллаш Боашни олиб келмоқчи

Англиянинг The Telegraph нашри ёзишича, Андре Виллаш Боаш Гелзенкирхеннинг "Шальке" жамоаси бош мураббийи этиб тайинланиши мумкин экан. "Шальке" анчадан буён португалиялик мутахассис билан тил топишиш учун ҳаракат қилиб келмоқда. Лекин музокаралар ҳеч ҳам якуний босқичга ўтаётгани йўқ. Шу боисдан гелзенкрихенликлар жамоанинг амалдаги бош мураббийи Йенс Келлер билан алаоқани узишмаяпти. Агар Виллаш Боаш "Шальке" таклифига розилик билдирса, Йенс Келлерга чиқиш эшиклари кўрсатилади. Бунинг учун эса португалиялик мутахассис кўнглига йўл топиш талаб этилади. Аммо "Шальке" раҳбарияти ҳозирча буни уддалай олаётгани йўқ.

"Бавария" Матага таклиф билан чиқмоқчи

Daily Mirror тарқатган хабарга кўра Мюнхеннинг "Бавария" клуби "Челси" ярим ҳимоячиси Хуан Матани ўз таркибига қўшиб олмоқчи. Пеп Гвардиола жамоага олиб келмоқчи бўлган ўйинчилар рўйхатида энг юқоридан жой олган испаниялик футболчининг трансфер нархи ҳозирда 24 миллион еврони ташкил қилади. Мюнхенликлар ярим ҳимоячи учун ушбу суммани беришга тайёр туришибди. Аммо  "Бавария" Матани қўлга киртиш учун ёзгача кутишга мажбур. Боиси "Челси" уни мавсум якунигача қўйиб юбормоқчи эмас.  

Хави энди АҚШ да ўйнайдими?
Sky Sport Italia нашри тарқатган сўнгги маълумотларга қараганда "Барселона" ярим ҳимоячиси Хави фаолиятини АҚШ да якунлашни кўзлаб турибди. Футболчига "Нъю Йорк Ред Буллс" жамоаси таклиф билан чиққан. Хави эса бу таклифга рози бўлиш арафасида. Фақат келишув Жаҳон Чемпионатидан кейин кучга киради. Мундиал якунига етгач, футболчи "Барса" билан хайрлашади ва океан ортига йўл олади, дейилади хабарда. Унда қайд этилишича, музокаралар якуний босқичга кирган ва томонлар келишув имзолаш арафасида туришибди.

Зохиржон Акрамхонов тайёрлади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика