RU

Последние новости

02:03Лига 1. "Ланс" Абдуқодир Ҳусановсиз ҳам ғалаба қозонди  1 01:51УЕФА Евро-2024 қайдномасини 26 нафар ўйинчигача оширди  0 01:40Жасур Жалолиддинов: "Рақибдан кучлироқ эдик"  4 01:26Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман"  15 01:13БАА. Ҳожимат Эркинов "Ал Ваҳда" сафида ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди!  3 00:35Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 00:08Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  60 23:49Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди  61 23:31"Ланс" Абдуқодир Ҳусановни тез орада бошланадиган "Лорьян"га қарши ўйин қайдномасига киритмади  17 23:19Япония – Ўзбекистон ўйинида қандай статистика қайд этилди?  27 23:01U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди!  27 22:51Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди. Испанияга қарши ўйнаймиз  58 22:40Винисиус ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  7 22:38U-23 Осиё кубоги. Япония чемпион! Олимпиадага чиқиб бўлган Ўзбекистон пенальтидан гол ура олмади  531 21:23Про лига. "Қўқон-1912" ва "Машъал"да ғалаба. "Бухоро" "Арал" билан дуранг ўйнади  1

Трансфер ойнаси. Муаммоси бор клубларга 12 мартдан кейин ЎзПФЛ ҳам ёрдам бера олмайди Новости

Трансфер ойнаси. Муаммоси бор клубларга 12 мартдан кейин ЎзПФЛ ҳам ёрдам бера олмайди

Айни дамда трансфер ойнаси очиқ ва у 12 мартга қадар давом этади. Клублар мавсум олдидан ўз таркибларини янги футболчилар билан тўлдириб боришмоқда.

Клублар ЎзПФЛга керакли ҳужжатларни топшириб улгурдими? Мусобақалар ўтказиш бўлими бошлиғи Сардор Қудратуллаевнинг тақдим этган маълумотларга кўра, баъзи клублар ҳужжатларни расмийлаштириш масаласида кечикмоқда.

“Айтиш лозимки, бу йилдан бошлаб клублар MyLeague орқали электрон рўйхатга олинмоқда. Ҳозирга қадар “Насаф”, “Қизилқум”, “Бунёдкор”, “Сўғдиёна” ва "Андижон" клублари билан боғлиқ кичик муаммолар мавжуд. Улар мазкур муаммоларни бартараф этиш учун ҳаракат қилишмоқда. Мазкур клублар ўзлари учун белгиланган муддатларга улгурмаган бўлсалар-да, биз уларга қўлдан келганича ёрдам бермоқдамиз. Аммо 12 мартдан кейин уларга ЎзПФЛ ёрдам бера олмайди. Умид қиламизки, клублар мавсум стартига қадар барча камчиликларни бартараф этиб улгуришади”, — деб айтиб ўтди С.Қудратуллаев.

Шунингдек, “Насаф”, “Сўғдиёна”, “Навбаҳор”, “Бунёдкор”, “Сурхон” каби клубларда қарздорликлар мавжуд.

Маълумот учун, шу йилнинг 5 февраль куни ЎФА Футболчилар мақоми ва ўтиши бўйича қўмита 7 та футбол клубига нисбатан легионер футболчиларни рўйхатдан ўтказиш учун тақиқ қўйганди. Улар орасидан “Насаф”, “Бунёдкор” ва “Қўқон-1912” футбол клублари легионерлар билан боғлиқ муаммони ҳал этди. “Сўғдиёна”, “Сурхон”, “Оқтепа” ва “Бухоро” клубларига нисбатан тақиқ эса ўз кучида турибди.

Рейтинг: -8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика