RU

Последние новости

11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  1 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  11 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  6 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  10 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  37 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1

Трансфер бозорида энди буткул бошқа "Рома"ни кўрамиз! Новости

Трансфер бозорида энди буткул бошқа "Рома"ни кўрамиз!

Теги :  Рома
Янги спорт директори нима иш қилаётганини яхши билади.

Ҳеч аҳамият бердингизми, сўнгги вақтларда Италия жамоалари юлдуз ўйинчиларини ҳеч кимга сотмай, ўзида олиб қолишга ҳаракат қилмоқда. Ўзингиз мулоҳаза қилиб кўринг: “Интер” Шкриньярга билдирилган барча таклифларни рад этди, Икардини ҳам ўз сафида олиб қолди. “Милан” эса Доннаруммани сотмай, ди ва Лукас Пакета ва Кшиштоф Пентек орқали ҳужум чизиғини анча мустаҳкамлаб олди.

“Ювентус” эса сал бошқачароқ йўл тутади ва унинг қўллаётган стратегияси яққол билиниб туради: улар клубда қолишни истамаган ўйинчини олиб қолмайдилар. Шунингдек, кетадиган ўйинчининг ўрнига доим муносиб вариант излаб топадилар. Шу сабабли ҳам, “бьянконери” йилдан-йилга кучайиб бормоқда. Италия грандлари орасида фақат “Рома” ажралиб туради. Ўтган йили клуб бир нечта етакчиларни сотиб юборди – Алиссон, Наингголан ва Стротман. Шундан сўнг, “бўрилар”нинг ўйинлари сезиларли даражада ёмонлашди. Ундан олдинги йил — Салаҳ ва Рюдигер, аввалроқ эса Пьянич, Романьоли, Бенатия жамоани тарк этган эди.

Қизиғи шундаки, “Рома” етакчи футболчиларини сотиб юбораверишига қарамай, камдан-кам ҳолларда трансферлардан ижобий натижага кўради. Бошқа сўз билан айтганда, етакчилар ўрнига Нзонзи, Пасторе, Бруно Перес, Итурбе каби ўртамиёна футболчилар жамоа сафига қўшилади. Бироқ айнан унчалик қимматга тушмаган футболчилар фойдалироқ трансфер бўлиб чиқмоқда (Рюдигер — 9 миллион, Алиссон – 8, Жеко – в 11).

Эҳтимол, “Рома” ҳақиқатдан ҳам сўнгги йилларда трансфер бозоридаги омадсиз клублардан бирига айланиб қолгандир. Муаммони ҳаттоки, “Севилья” афсонаси Мончи ҳам бартараф этолмади. У Римга келиб, “Ювентус”га муносиб рақиб бўла оладиган жамоа шакллантириши, унинг жамоаси Европа титули учун ҳам курашиши лозим эди. Аммо орадан икки йил ўтиб уни истеъфога чиқаришди. Энди Рим клуби айнан Италия футболини яхши биладиган, тушунадиган инсонни – Жанлука Петракини ишга олди. У футболчи сифатида катта ютуқларга эришмаган, маълум даврда у ҳатто Жон Терри билан бир жамоада тўп тепган. Лекин шу ўтган вақт давомида ўрнатилган алоқалар унга янги лавозимида ас қотиши турган гап.

У бошчлигида “Пиза” Б Серияга қайтди, жамоанинг бош мураббийи эса Жанпьеро Вентура. Ҳа, айтганча, ўша жамоанинг энг муҳим футболчиларидан бири Алессио Черчи эди. Кейинчалик ҳужумчи терма жамоа даражасигача кўтарилади. Петраки профессионал фаолиятида янги даражага кўтарилиши биланоқ, “Пиза” яна С Серияга тушиб кетди.

Қахрамонимизни “Торино”га – ўша вақтда “Кротоне” билан келишилган учрашув ўтказганликда айбланаётган клубга чақиришади. Бундан ташқари клубнинг ишлари у сиз ҳам юришмаётган, жамоа А Сериядан тушиб кетганди. Петраки бир йил фаолияти давомида ойликларга сарфланаётган пул икки баробар камайтирилишга эришди, жамоага эса қуйи дивизионлардан иқтидорли ёшларни жамлаб мавсумни 5-ўринда якунлади, плей-офф финалига қадар етиб борди ва “тоза” голни бекор қилган ҳакам бўлмаганда, ким билади дейсиз, “Брешия”га қарши ўйин қандай якунланарди. 

Жамоа элитага қайтишига 3 йил керак бўлди. Ўшанда “Торино” сафида Камиль Глик, Маттео Дармиан ва Анжело Огбонна кўпчилик топ-клублар эътиборига тушиб улгурганди. Ўшанда клуб 42 учрашувда бор йўғи 28 та гол ўтказиб юборди – Б Сериянинг ўша рекорди ҳамон сақланиб турибди.

Петраки философияси – сифатли футболчини арзон нархга харид қилиш, шу билан бирга у ўйинчи клуб учун тўп тепиш иштиёқида ёниши керак. Айнан у Чиро Иммобиле, Марко Бенасси, Никола Максимович, Алессио Черчи ва кейинроқ “Рома”га ўтиб кетган Бруно Пересни ҳали деярли ҳеч ким танимаган вақтда харид қилиб, кейинроқ қимматга сотишга эришган. Белотти трансферини эса ўқув қўлланмаларга киритиш мумкин – бор йўғи 8 миллион евро эвазига топ-форвард сотиб олиш.

Табиийки, омадсизликлар ҳам бўлмаган эмас. Лекин улар омадли трансферлар билан “ёпилиб” кетган. Мана мисол учун: Огбонна «Юве»га 15 млн эвазига, Иммобиле – 18 млн эвазига, Черчи –15, Дармиан - 18, Заппакостани эса - 25. Ҳали ҳеч ким Петраки ва янги бош мураббий Пауло Фонсека “Рома”ни ЕЧЛ зонасига қайтаришини аниқ деб айтаётгани йўқ. Молиявий томондан сезиларли даражада кучлироқ “Интер”, “Наполи” ва “Милан” билан рақобатлашиш осон бўлмайди. Бироқ янги спорт директори билан “Рома” энди трансфер бозорида омадсиз бўлмайди. Супермаркет – бўлиши мумкин. Лекин “бўрилар” сўнгги йиллардагидек пишиб етилган олмаларни сотган нархида, чириб, яроқсиз бўлиб қолганларини харид қилмаслиги аниқ.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика