Трамп ЖЧ-2026 ўтказиладиган шаҳарларни ўзгартириши мумкин
26 сен 2025 15:34
Новости
Трамп ЖЧ-2026 ўтказиладиган шаҳарларни ўзгартириши мумкин
АҚШ президенти Дональд Трамп 2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиши режалаштирилган Америка шаҳарларини хавфли деб ҳисобласа, уларни ўзгартириш имкониятини илгари сурди.
"Сиэтл ва Сан-Францискони нима қилаётганини билмайдиган ақлдан озган чап қанот одамлари бошқаради. Биз Чикаго, Мемфис ва бошқа шаҳарларга борамиз. У ерлар хавфсиз бўлади. Агар у ерларни хавфли деб қарор қилсам, учрашувларни бошқа шаҳарга кўчирамиз", – деди Трамп.
АҚШ президенти турнир олдидан бундай чоралар кўрилмаслигига умид билдирди.
"The Athletic" нашрининг ёзишича, Трамп ўйинларни бирон бир шаҳардан кўчириш ваколатига эга эмас, бироқ у ФИФА президенти Жанни Инфантино билан тўғридан-тўғри алоқада.
Футбол бўйича ЖЧ 2026 йилнинг 11 июндан 19 июлига қадар учта давлатда: АҚШ, Канада ва Мекцикада бўлиб ўтади. Американинг 11 шаҳри турнирга мезбонлик қилиши режалаштирилган.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Комментарии