"Тоттенхэм" ҳимоячиси Эмерсон унга "Атлетико" қизиқиш билдираётгани ҳақида гапирди
08 апр 2022 17:17
Новости
"Тоттенхэм" ҳимоячиси Эмерсон унга "Атлетико" қизиқиш билдираётгани ҳақида гапирди
"Тоттенхэм" ҳимоячиси Эмерсон Роял "Атлетико" томонидан бўлаётган қизиқиш ҳақида гапирди.
"Ҳа, менга "Атлетико" қизиқиш билдираётганидан хабарим бор. Аммо, ҳозирда "Тоттенхэм"да яхши вазиятларни ўтказмоқдаман. Келажакда нима бўлишини билмайман. Бошқа клублар ўйинимни кузатаётгани менга ёқади", - дейди Роял.
Олдинроқ хабар берилганидек, "Атлетико" 22 ёшли ҳимоячини ёзда харид қилиш имкониятини ўрганмоқда. Футболчининг Англия клуби билан шартномаси 2026 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.
Роял 2021/22 йилги мавсум "Тоттенхэм" сафида барча мусобақаларда 36та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 1та ассист қайд этди.
Похожие новости
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Комментарии