"Тоттенхэм" "Брага" футболчиси билан музокараларни бошлади
05 мая 2022 15:30
Новости
"Тоттенхэм" "Брага" футболчиси билан музокараларни бошлади
"Тоттенхэм" "Брага" ҳимоячиси Давид Кармо билан музокараларни бошлади.
22 ёшли футболчига шунингдек Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳам бефарқ эмас.
Кармо жароҳат сабаб мавсумнинг илк қисмини ўтказиб юборди, аммо қишдан сўнг Португалия клубининг асосий таркибига қайтди. Ҳимоячининг бўйи баланд ва "Тоттенхэм" у ёзги мавсумлар оралиғида ҳимояни кучайтириш учун яхши вариант деб ҳисобламоқда. Кармонинг шартномасида товон пули 40 млн евро этиб кўрсатилган.
Футболчи жорий мавсум Португалия чемпионатида 10та ўйин ўтказди.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
Комментарии