"Тоттенхэм" “Барселона” кузатиб юрган футболчини “илиб кетди”
03 фев 2024 09:30
Новости
"Тоттенхэм" “Барселона” кузатиб юрган футболчини “илиб кетди”
"Тоттенхэм" 18 ёшли ярим ҳимоячи Лукас Бергвалльни сотиб олганини эълон қилди.
“Шпорлар” швед учун "Юргорден"га 10 миллион евро берган. Шартнома 2029 йилга қадар мўлжалланган. Бироқ ярим ҳимоячи Лондон жамоасига ёзда келиб, қўшилади.
Эслатиб ўтамиз, “Барселона” Лукасни анча вақтдан бери кузатиб келганди. Футболчи Каталония кўчиб ўтиши ҳақида бир неча бор гапирилди. Бироқ сўнгги дақиқаларда Бергвалль фаолиятини Лондонда давом эттиришга қарор қилди.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии