"Тоттенхэм" "Барселона" ҳимоячисини сотиб олмоқчи
10 апр 2025 19:55
Новости
"Тоттенхэм" "Барселона" ҳимоячисини сотиб олмоқчи
"Тоттенхэм" ёзда "Барселона" ҳимоячиси Эрик Гарсияни қўлга киритишни ният қилган.
Лондонликлар расмий таклиф беришганича йўқ. "Тоттенхэм"дагилар испанияликнинг универсаллиги ва тўп билан яхши муомалада бўлиб, ҳужумларни бошлай олишини қадрлашади.
Футболчига яқин инсонлар ҳам Гарсия фаолиятидаги янги саҳифа очиши мумкинлигини рад этишмаяпти. Эрик "Барселона"да ўзи истаганидек ўйин амалиётига эга бўлмаяпти. Бошқа томондан каталонияликлар раҳбарияти ҳам муносиб сумма таклиф этилган тақдирда, футболчи билан хайрлашишга ва шу орқали молиявий муаммоларини ҳал қилиб олишга қарши бўлмайди.
Аввалроқ, "Реал Сосьедад" ҳам Гарсияни кузатаётгани хабар қилинганди.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. Кападзе "Навбаҳор"даги дебютида Самарқандда "Динамо"ни енгди
Суперлига. Амалдаги чемпион "Нефтчи" ўз уйида "Машъал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Суперлига. Шаланинг сўнгги дақиқаларда урган голи "Насаф"га ғалаба тақдим этди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Вильярреал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Ямалдан хет-трик
Комментарии