Тошкентдаги янги аренада очилиш маросимига бағишланган турнир бўлиб ўтди
09 янв 2017 13:26
Новости
Тошкентдаги янги аренада очилиш маросимига бағишланган турнир бўлиб ўтди
UCFGA энди ўз аренасига эга бўлди. 7-8 январь кунлари ассоциациянинг янги аренаси очилиш маросими бўлиб ўтди. Ташкилот президенти Азизбек Паттаховнинг сай-ҳаракатлари ўз самарасини берди.
20дан ортиқ PS4 (PlayStation 4) консолига ва катта экранга эга бўлган арена очилиш маросимида юртимизнинг таниқли инсонлари ҳам иштирок этди.
Рэпер Шаҳриёр ҳамда режисёр ҳамда актёр Муҳаммадали Искандаров ўзларини FIFA17 ўйинида синаб кўришди.
Ассоциация 7-8-9-10 явнарь кунлари барча FIFA17 мухлисларини ўзини ушбу ўйинда синаб кўриш учун акция эълон қилиб, ҳаммани аренага таклиф қилган эди. 7-8 январда очилиш маросими ҳамда ташкилот президенти Азизбек Паттаховнинг туғилган кунига аталган "Birthday Cup in UZ Arena" турнири бўлиб ўтди.
Киберфутболчилар ассоциация президенти Азизбек Паттаховни туғилган куни билан алоҳида табриклашди.
Барча ғолиб ва совриндорларга PS4 консолининг жостиклари совға қилинди.
Комментарии