RU

Последние новости

01:48"Ман Сити" Гвардиола билан узоқ йиллик шартнома имзоламоқчи  2 01:16Италия А Сериясида мавсум ўйинчиси аниқланди  1 00:45МЮ Англия кубоги финалида "Манчестер Сити"ни мағлуб қилса, тен Хаг жамоада қоладими?  4 00:25Флик "Барселона" билан 2026 йилга қадар шартнома имзолайди. Тез орада бу расман эълон қилинади  21 00:00"Истиқлол" "Нассажи"ни енга олмади ва чемпионат якунланишига икки тур қолганда пешқадамликни бой берди. Машарипов тўлиқ ўйин ўтказди  2 23:51Александр Хомяков: "Дастлабки турлардаги яхши натижалар сабаб, барча биздан мунтазам ғалаба кутмоқда"  9 23:34Эрон. "Персеполис" "Истиқлол Ҳузистон"га қарши фантастик камбэк қайд этди. Ўрунов ғалаба голини урди ва жамоасини биринчи ўринга олиб чиқди!  18 23:12Тимур Кападзе: "Дуранг адолатли натижа бўлди. Айрим футболчилар жамоамизни ёзда тарк этиши мумкин"  3 23:03Муҳсин Низомиддинов: "Бухоро" билан дуранг ўйнаш осон иш эмас"  2 22:42Веско Стешевич: "Менимча, "Навбаҳор" гол урган вазиятда ўйин қоидаси бузилганди"  9 22:25Улуғбек Бакаев: "Ўйин дуранг натижага мос ўтди"  4 22:21Самвел Бабаян: "Бугун ғалабага ўйнамадик. Натижа адолатли бўлди"  29 22:08"Шанба кунидан бошлаб стадиондаги мухлислар сони биттага кўпаяди" – Хави "Барселона" мухлислари билан хайрлашди  9 21:42Суперлига. "Олимпик" – "Андижон" (0:0). Highlights  8 21:25Суперлига. "Олимпик" ва "Андижон" нурсиз дурангга имзо чекди  43

Тошкентда талабалар ўртасида Students Cup мусобақаси ўтказилади Новости

Тошкентда талабалар ўртасида Students Cup мусобақаси ўтказилади

Теги :  Students Cup
2022 йилда илк бор ташкил этилган мини-футбол мусобақаси талаба ёшлар томонидан илиқ қарши олиниб, ҳар бир учрашув ўзига хос байрамга айланиб кетганди.

Орадан икки йил ўтиб Coca-cola мазкур лойиҳани тиклашга қарор қилди.

Students Cup Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 ноябрдаги “Юриш, югуриш, мини-футбол, бадминтон, стритбол ва Workout спорт турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5282-сон Қарори ҳамда 2023 йил 7 апрелдаги “Оммавий ва профессионал футболни ҳар томонлама ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-115-сонли Қарорига асосан ҳаваскорлар футболини оммавийлаштириш, ёшларнинг футболга қизиқишини ошириш, тарғибот ишларини янада кучайтириш, уларнинг футбол билан шуғулланиши учун шарт-шароит яратиш, олий таълим муассасалари талабаларини мини футбол мусобақасига жалб қилиш мақсадида ташкил этилади.

ПФЛ томонидан илгари сурилган ташаббус Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Ички ишлар вазирлиги томонидан тўла қўллаб-қувватланди. Биз бу борадаги ёрдами учун ҳар икки ташкилот вазирлари Конгратбай Шарипов ва Пўлат Бобожоновдан миннатдормиз", - деб ёзади ПФЛ матбуот хизмати. 

Айни вақтда Ўзбекистон футбол ассоциацияси олий таълим муассасалари ўртасида ИИИ босқичли Талабалар лигаси мусобақасини ўтказиб келмоқда. Students Cup Талабалар лигаси каби даврий мусобақа ҳисобланмайди. У кубок шаклида ўтказилади ва бир неча кун ичида ғолиб жамоа аниқланади. ПФЛ Coca-cola билан ҳамкорликда бошқа лойиҳаларни ҳам амалга ошираётганидан келиб чиқиб, Students Cup пойтахт ва Тошкент вилояти олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ташкил этилади.

Бугун — 4-апрел санасида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси мутахассислари иштирокида Students Cup мусобақасини ташкил этиш юзасидан учрашув бўлиб ўтади. Мусобақа билан боғлиқ тафсилотлар Лига саҳифаларида ёритиб борилади.

Мусобақада иштирок этишни мақсад қилган жамоа олий таълим муассасаси ректори томонидан тасдиқланган талабномани Ташкилий қўмитага (info@pfl.uz) тақдим этиши лозим. Талабноманинг намунавий шакли ҳамда мусобақа Низоми Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан тегишли олий таълим муассасаларига тақдим этилади", - деб ёзилган ПФЛ расмий сайтида. 

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика