RU

Последние новости

15:26"Манчестер Юнайтед" Вальверде эвазига "Реал"га ўз футболчисини беришга тайёр  0 14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  0 13:58Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"  0 13:14Фергюсон "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи эканини тан олди  14 12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  4 11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  10 11:20Месси МЛС тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда - 22 та ўйинда 22 та гол  3 10:53Бугун бўлиб ўтадиган "Арсенал" - "Манчестер Сити" баҳси учун жамаоларнинг эҳтимолий таркиби  15 10:27Мареска Санчеснинг 3-дақиқада олган қизили ҳақида гапирди  2 09:55Хаби Алонсо "Реал Мадрид" тарихида фақат икки мураббий эришган муваффақиятни такрорлади  9 09:23"Манчестер Юнайтед" - "Челси" учрашувининг биринчи бўлими АПЛ тарихига кирди  3 08:41"Барселона" Маркус Рэшфорд борасида бир қарорга келди  3 08:07Суперлига. Бугун 22-тур якунланади  6 08:05МЛС. Мессининг иккита голи ва битта голли узатмаси "Интер Майами" жамоасига "Ди Си Юнайтед" устидан ғалаба келтирди  34 07:35Саудия Пролигаси. "Ал Насср"дан йирик ғалаба. Роналдудан дубл  8

“BMB CUP” мусобақасининг ғолиб ва совриндорлари тақдирланди Новости

“BMB CUP” мусобақасининг ғолиб ва совриндорлари тақдирланди

Теги :  BMBBMB CUP
BMB Holding таъсисчиларининг ташаббуси билан ҳаваскорлар ўртасида 2022 йилнинг октябрь ойидан 2023 йилнинг сентябрь ойига қадар, қариийб 9 ой давомида футзал бўйича анъанавий “BMB CUP” турнири ўтказилди.

Турнирда 60 дан ортиқ жамоалар иштирок этиш истагини билдирди. Аввалига саралаш мусобақаси ташкил этилди, ушбу босқичдан муваффақиятли ўтган 16 жамоа асосий турнирда иштирок этди. Асосий турнирда жамоалар жами 30тадан ўйин ўтказишди.



16 сентябрь куни Тошкентдаги Сингапур менеджментни ривожлантириш институти спорт мажмуасида ушбу мусобақанинг сўнгги тур ўйинлари ва тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тақдирлаш маросимида BMB Holding Кузатув Кенгаши раиси Бекзод Маматқулов, ЎФА бош котиби Аваз Максумов, ЎФА Биринчи вице-президентининг маслаҳатчиси Раҳмиддин Зикрияев, ЎФА фахрийлар кенгаши раиси Тўлаган Исоқов, Тошкент шаҳар футбол ассоциацияси раҳбари Азамат Абдураимов ҳам қатнашишди.





BMB CUP мусобақасининг энг яхшилари:
Энг ҳалол ва жонкуяр хакамлар - Никита Афиногенов ва Умид Пўлатов.

“Fair Play” соврини - MFK “Guliston”.



"Ғалабага бўлган ишонч учун" - “Jizzax Nur”.

Турнир ўтказилиши даврида вафот этган ушбу жамоанинг икки футзалчиси Сиддиқов Шахзод ва Абдулахимов Жасурларнинг оила аъзоларига турнир ташкилотчилари номидан моддий ёрдам сифатида 15 млн сўмдан пул топширилди. Бундан ташқари BMB Holding томонидан йил давомида вафот этган футзалчиларнинг оиласига моддий ёрдам бериб борилади. Содир бўлган фожеали автоаварияда тан-жароҳати олган ушбу жамоа аъзоси ИбрагимовДавлатга моддий ёрдам сифатида 10 млн пул топширилди.



“Турнирнинг энг яхши дарвозабони” - Одил Садриддинов ("Истиқлол").




“Энг яхши ёш ўйинчи” - Абдукаримов Тохир (“Феникс”).




“Турнир тўпурари” - Тошпўлатов Сирожжон (“Педагог”) 42та гол.




“Турнирнинг энг яхши ўйинчиси” Маматов Азиз (“BMB”).




Мусобақада учинчи ўринни "Истиқлол" жамоаси эгаллади ва бронза медаллари билан бирга 50 миллион сўм пул мукофотига эга бўлди. 2-ўринни эгаллаган “Феникс” жамоасига кумуш медаллар ва 100 миллион сўм пул мукофоти топширилди. Мусобақа чемпиони бўлган "BMB" жамоасига махсус кубок, олтин медаллар ҳамда 150 миллион сўм пул мукофоти топширилди.






Тантанали тақдирлаш маросимида VIA Marokand гуруҳи ҳамда эстрадамизнинг ёш вакиласи Афруза ўз чиқишлари билан йиғилганларга яхши кайфият бағишлашди.






Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика