Торрейра "Фиорентина"да қолишни хоҳлашини айтди
31 мая 2022 17:17
Новости
Торрейра "Фиорентина"да қолишни хоҳлашини айтди
"Фиорентина"да 2021/22 йилги мавсумни ижарада ўтказган "Арсенал" ярим ҳимоячиси Лукас Торрейра итальян клубида қолмоқчи.
"Фиорентина"да қолишни хоҳлайман, аммо "Арсенал" билан келишувга эришиш керак. Ўзимни Флоренцияда ажойиб ҳис қиляпман", - дейди Торрейра.
"Фиорентина" Торрейрани 2021 йилнинг августида "Арсенал"дан ижарага олган. Уругвайлик 2021/22 йилги мавсум итальян жамоаси таркибида 35та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол ва 2та ассист қайд этди.
Transfermarkt 26 ёшли ярим ҳимоячини 20 миллион еврога баҳоламоқда.
Похожие новости
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Комментарии