Торрес бошидан олган жароҳатидан сўнг машғулотларга қайтди
08 мар 2017 20:45
Новости
Торрес бошидан олган жароҳатидан сўнг машғулотларга қайтди
"Атлетико" ҳужумчиси Фернандо Торрес "Депортиво"га қарши Испания чемпионатининг 25-тур учрашувида бошидан олган жароҳатидан сўнг машғулотларга қайтди.
32 ёшли футболчи "Депортиво" ўйинчиси билан тўқнашувдан сўнг ерга ноқулай тушди. Шифокорлар Торресга 5 дақиқа ёрдам кўрсатишди, шундан сўнг уни замбилда олиб чиқиб кетишди.
Форвард "Депортиво"га қарши баҳсдан сўнг жамоа билан илк машғулотини ўтказди.
Комментарии