RU

Последние новости

01:45"Сабаҳ" ва Умарали Раҳмоналиев Европа лигаси саралашида муваффақиятсизликка учради  0 01:22"Галатасарой" Осимхенни сотиб олишга яқин турибди  1 00:54Кристиан Вьери: "Челси" АПЛ ғолиби бўлади"  1 00:31Шайхлар Винисиусни "нишонга олди" ва рекорд сумма тўлашга тайёр  6 00:13"Интер"нинг Лукман учун таклифи "Аталанта"га маъқул келмади  0 23:43"Бунёдкор" назорат ўйинида "Абдиш Ата" билан дуранг қайд этди  0 23:15"Истанбул Башакшеҳир" назорат ўйинида ғалаба қозонди, Элдор Шомуродовдан ассист  3 22:47"Сурхон" Дмитрий Плетнёвнинг кетганини эълон қилди  3 22:24"Манчестер Сити" рекорд трансферни эълон қилди  6 22:04"Реал"да зиддият: Перес ва Алонсо ўртасидаги илк қарама-қаршиликлар юзага чиқди   9 21:26Консейсаунинг "Ювентус"даги келажаги аниқ бўлди  1 21:05"Реал" Алабадан қутулмоқчи  2 20:53"Айнтрахт" Экитикени "Ливерпуль" таклиф қилган суммага сотмади  3 20:40Пол Мерсон Мадуэкенинг "Арсенал"га ўтишини бемаънилик деб баҳолади  1 20:13Ироқлик футболчи мухлислар билан хайрлашди ва Тошкент томон йўлга чиқди  3

Топ-трансферлар вақти. "Арсенал" ва "Ливерпуль" "тезлигига" пулдан муаммоси йўқ "Ньюкасл" ҳам дош беролмаяпти Новости

Топ-трансферлар вақти. "Арсенал" ва "Ливерпуль" "тезлигига" пулдан муаммоси йўқ "Ньюкасл" ҳам дош беролмаяпти

Ньюкасл-апон-Тайн шаҳри жамоаси Исакка ўринбосар изламоқда – бу муҳим сигнал.

Трансфер ойнаси вақти доим қизиқарли ўтади. Бироқ бу сафарги ёз айниқса қизиқ бўлиши ва йирик келишувларни тақдим этаётгани (этиши) билан тарихда қоладиган кўринади.


"Канонирлар" соядан чиқмоқчи

Охирги икки мавсум "Арсенал" учун айниқса оғир ўтди. "Канонирлар" титул учун курашга қўшилгач, клуб эгалари трансферларга пул аямаяпти. Бироқ амалга оширилган харидлар соврин олиб келмади. 2023/24-йилги мавсумда Англия чемпионини миллиметрлар аниқлаб берди, ўтган мавсум эса шунчаки даҳшат. Босслар Артетанинг меҳнати ва уларнинг сарф-харажатлари самарасини кўришни хоҳлашмоқда. Шу сабабли янги мавсум олдидан трансфер бозорида фаол бўлишни давом эттиришади.

"Арсенал" ярим ҳимоячи сотиб олиб улгурди. Эътиборлиси, уни "Ман Сити" жароҳат олган "Олтин тўп" соҳиби Родрига ўринбосар сифатида кўраётганди – Субименди Микель Мерино билан "Сосьедад"да бирга ўйнаган, энди улар Лондонда яна учрашди. Иккинчи дарвозабон сифатида Кепа билан шартнома имзоланди, захирадан ўйинни кучайтириш учун Кристиан Норгор сотиб олинди – лондонликлар нафақат топ-ижрочилар, балки захира учун ўйинчилар харид қилмоқда.

Бу билан трансферлар тугагани йўқ. Яна икки трансфер устида иш олиб борилмоқда – ва улардан бири чинакамига шов-шувли бўлиши кутилмоқда. "Арсенал" "Челси"дан Нони Мадуэкени сотиб оладиган бўлиб турибди. Охирги маълумотларга кўра, томонлар 50 млн фунт эвазига келишувни имзолашади. Захирани кучайтириш учун яна бир трансфер расмийлаштириш арафасида – гап "Валенсия" марказий ҳимоячиси Кристиан Москера ҳақида кетмоқда.

Бироқ асосийси – лондонликлар ниҳоят маразий ҳужумчи учун катта пул сарфлаб, топ-форвард олиб келмоқчи. Иккита вариант Беньямин Шешко ва Виктор Гёкереш эди. "Канонирлар" иккинчиси трансферини деярли ҳал қилишди. "Спортинг" етакчиси учун 63,5 млн евро олади, яна 10 млн пул бонус бўлиши мумкин. Яқин кунларда бу ҳақида расман эълон қилишлари кутилмоқда.

Бундан кўринадики лондонликлар ротация учун футболчилар сифатини оширишга уриниб кўришди (Жоржиньо, Тирни, Парти билан хайрлашиб, уларнинг ўрнига янги футболчиларни олиб келишди) ва муаммоли нуқталар учун топ-ижрочилар билан шартнома имзолашди. Кўриниб турибдики, соврин учун иштиёқ янада кучайган.


"Ливерпуль" рақобатчисининг фаоллигига реакция билдирди

Мерсисайдликлар "Арсенал" кучлироқ рақибга айланаётганини инкор қила олмайди. Узоқ кутилган титул хурсандчилигини унутиб, янги мавсумга тайёргарлик кўриш лозим. Устига-устак ҳозирги "Ливерпул"нинг муаммолари йўқ, деб бўлмайди. "Қизиллар" "Ман Сити" инқирози ва "канонирлар" ҳали чинакамига чемпионлик учун кураша оладиган даражага етмаган мавсумда ғолиб бўлишди – қолган мусобақалар Лига Кубоги ва ЕЧЛ бой берилди.

Жамоага захира ўриндиғи узунлиги етишмаяпти – қизиғи, энди ҳар икки рақиб таркибини сезиларли равишда кучайтириб олди ва етакчиликни шунчаки совға қилиб қўймайди. Бу вазиятда "Ливерпуль" трансферларга қўл урмаслиги мумкин эмасди. Биринчи йирик харид амалга оширилди – "Байер"дан ёш иқтидор Флориан Вирц сотиб олинди. Бу аслида катта ютуқ. Чунки Флорианга "Сити" ва "Реал" ҳам қизиқиш билдираётганди. Қизиғи, айнан мадридликлар одатда "қизиллар" истаган ўйинчиларни илиб кетарди. Бу сафар вазият буни акси бўлди – муҳим сигнал.

Қўшимчасига "Реал"га йўл олган Трент Александер-Арнольдга яна ўша "Байер"дан ўринбосар топилди - Жереми Фримпонг.

Ҳозирнинг ўзида мерсисайдликлар ёзни самарали ўтказди дея оламиз. Вирц – узоқ йиллар лойиҳанинг юзи бўла оладиган футболчи. У бор экан "Ливерпуль" плеймейкер излаши шарт бўлмайди. Фримпонг эса ТААнинг йўқлигини билдирмасликка ҳаракат қилади. Ва бу ҳали ҳаммаси эмас.


"Ливерпуль" ҳам форвард трансферини тайёрламоқда

"Ливерпул"га ҳам ҳужумчи керак. Ўтган мавсум бошқа футболчилар ҳисобига муаммони нисбатан ёпишнинг имкони бўлди. 2022 йил "Бенфика"дан айнан шу мақсадда Дарвин Нуньес сотиб олинганди – аммо катта пулга харид қилинган уругвайлик вазиятлардан фойдаланиш даражаси ҳақида ортиқча гапга ҳожат йўқ. Диогу Жота бу позицияни анча сифатли тарзда ёпа олаётганди, аммо яқинда юз берган воқеа португалияликнинг оиласини боқувчисиз, мерсисайдликларни эса – ўйинчисисиз қолдирди.

Дарвин Нуньеснинг кейинги манзили "Наполи" бўлиши мумкин, шундай экан инглизлар ҳужумчи олиши жуда зарур. Қўшимчасига, рақобатчилар бунинг учун катта маблағ сарфлашга тайёр турганида. Жамоа идеал вариант топди – Александер Исак. "Ньюкасл"нинг швециялик ҳужумчиси АПЛ юлдузларидан бири ҳисобланади. Универсал футболчи "Ньюкасл" яна ЕЧЛга қайтишида муҳим роль ўйнади. Катта кўламдаги ишни бажара оладиган Александер тўпсиз ҳам фойдали бўла олади. Слотга бундай футболчи маъқул келиши турган гап.

Швецияликнинг сотиб олиниши "Ливерпуль" таркибини кучайтирибгина қолмай, "Арсенал" "томорқасига отилган тош" ҳам бўлиб хизмат қилади. "Канонирлар" қишда Исакни сотиб олишни жуда исташди, лекин "Ньюкасл"ни кўндириб бўлмади. Кейинроқ ўрнатилган астрономик нарх эса лондонликларни иккилантириб қўйди. Ҳозир эса "Ливерпуль" ишга киришди ва узоқ чўзиб ўтирмай келишувни расмийлаштирса... Чиройли тарих яратилган бўларди.

Аммо "Ньюкасл"нинг бу масаладаги позицияси деярли ўзгармаган. "Қизиллар" швециялик учун 100 млн фунт ва бонуслар таклиф қилишга тайёр эди, натижада, умумий харажатлар Вирц трансфериникидан ҳам ошарди. Александернинг трансферида Нуньеснинг сотувидан тушган пуллар ҳам йўналтирилиши режалаштирилган. "Ньюкасл" ҳозир ҳам ҳужумчиси учун 150 млн фунт сўрамоқда.


Исак "Ньюкасл"дан кетиши ҳақиқатга яқин

Бу воқеа шунчаки амалга ошмаган тарих сифатида қолиб кетиши мумкин эди. Бироқ вазият аслида жиддийроқлигига бир ишора бор – "Ньюкасл" жиддий тарзда Исакка ўринбосар излашмоқда ва битта вариант ҳам топиб қўйишган. Клуб Уго Экитикени кўз остига олиб қўйди. Уго ПСЖдаги омадсизликдан кейин "Айнтрахт"да фаолиятини қайта тиклашни уддалади. Франкфурт клуби франциялик орқали 80 млн евро ишлаб олади. "Ньюкасл" бу каби катта маблағни шунчаки сарфлаяптими? Демак, жамоага ҳужумчи ҳозир, шу ерда керак ва нарх борасида ортиқча савдолашишни исташмаяпти. Яна бир муҳим жиҳат, ротация ўйинчиси учун бундай сумма сарфланмаса керак.

Энди умумий картинани кўз олдингизга келтиринг. Исак – топ-клубга айланмоқчи бўлган "Ньюкасл"нинг лойиҳаси етакчиси. Шайхлар футболчини қўйиб юборишни исташмаганди, бу борада ҳаттоки "Арсенал"нинг қизиқиш ва уринишлари ҳам вазиятни ўзгартира олмади. Ёзда "тўпотарлар" бошқа йўл топишди ва иккита бошқа йирик харидни амалга оширишди. Шу жойда пойгага "Ливерпуль" қўшилди 100+ млн фунтга ярим ҳимоячи харид қилди ва яна битта шундай трансферни тайёрламоқда. Слот жамоаси ишга шунчалик жиддий киришганки, "Ньюкасл" бунга қаршилик қила олмаяпти. Титанлар тўқнашувини ёдга солиб юбормоқда.

Англияда мавсумлар оралиғи анча қизиқ ўтмоқда. Бунда нафақат "Арсенал" ва "Ливерпуль" пойгаси, балки соврин учун яна бир номзод "Ман Сити" ундан узоқроқ туришга қарор қилгани эътиборга лойиқ. "Шаҳарликлар" Вирц ёки Исак учун курашда қатнашишни истамади. Гвардиола ва тизим йўлга қўйилган лойиҳа – "Сити"ни шу ҳолатда ҳам хавфли рақибга айлантиради. Агарда "Арсенал" ва "Ливерпуль" ўзаро пойга билан бўлиб, хатога йўл қўйса, "Манчестер Сити" бундан фойдаланиб кетади.

Хорижий сайтлар асосида Омонжон Тўхтамирзаев тайёрлади

Рейтинг: +5   

Комментарии

   
18 июл 01:58:18
Dilshod Bozorboyev
150 million juda qimmat, bu pulga birorta hujumchi arzimaydi
   
17 июл 22:36:42
barselona7
Ответ на комментарий пользователя Azamatjon Gulomov
Isak lautarodan kam emas
Балки аммо Лаутаро ҳам Исаакдан кам эмас. Лекин Исаак 150 миллион ҳам эмас.
   
17 июл 22:09:03
Azamatjon Gulomov
Ответ на комментарий пользователя barselona7
Ҳаммаси яхшику аммо Исак 150 миллионлик ҳужумчи эмас. Ундан кўра арзонроққа Интерни кўндирса бўлади Лаутарони олиш керак.
Isak lautarodan kam emas
   
17 июл 19:51:32
barselona7
Ҳаммаси яхшику аммо Исак 150 миллионлик ҳужумчи эмас. Ундан кўра арзонроққа Интерни кўндирса бўлади Лаутарони олиш керак.
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика