RU

Последние новости

10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0 09:42"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қилгани йўқ  3 09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  2 09:01"Нефтчи" - "Металлург" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 08:39"Барселона" эркаклари қила олмаган ишни аёллар жамоаси амалга оширди  5 08:18МЛС. "Интер Майами"дан йирик ғалаба. Мессида 2+1, Суарес ҳам гол урди  12 07:54Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезия билан ўйинга тайёргарликни бошлади + Ҳусайн Норчаевдан интервью   2 07:30Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди  0 07:09Ўзбекистон кубоги. Бугун "Андижон" - "Насаф", "Динамо" - "Навбаҳор" ва яна 4 та ўйин бор  3 06:50Серия А. "Ювентус" - "Милан" 0:0   0 06:45АПЛ. "Астон Вилла" - "Челси" 2:2   0 06:40АПЛ. "Ньюкасл" - "Шеффилд" 5:1   0 06:35АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Бернли" 1:1   2 06:30АПЛ. "Вест Хэм" - "Ливерпуль" 2:2   1 06:25Бундеслига. "Байер" - "Штутгарт" 2:2   0

Томоша тугади, тарқалинглар Новости

Томоша тугади, тарқалинглар

Оламшумул нимадир кутганмидингиз? Мен эса йўқ.

Шунчаки навбатдаги ўртоқлик ўйинида мағлуб бўлдик. Вақтинча мураббий билан. Легионерларсиз жамоа билан. Топиш қийин бўлган иштиёқ билан.

Термани Амирликларга Ирисметовнинг ўзи олиб кетиши мумкинмиди? Рўзиқул Бердиев “Насаф”да қолавергани яхшироқдек кўринди. Чунки шу ҳафта унинг жамоасини “Пахтакор”га қарши принципиал ўйин кутиб турибди. Чемпионлар Лигаси масаласи ҳал қилинадиган ўйинга тайёргарлик керак. Кетма-кет 10 та ютган ва 9 тасини қуруқ серия билан ўтказган мураббий эса 5 кун давомида терма билан бўлди. Бу вақтда Шота Арвеладзе қўл остидаги легионерлари билан, Сергеев-у Лобановлари билан принципиал ўйинга тайёргарлик кўрди. Бу биринчи масала.

Нега ўйнадик, демоқчи эмасман. Мақсадим оқимга қарши сузиш эмас, ўзим билган принцип бўйича ишлаш. Агар янги раҳбарият миллий термага, ФИФА кунларига эътиборда бўлаётган эрса, нега ҳафа бўлишим керак? Бу яхши, албатта. Бироқ тўлиқ бахт учун бироз камроқ. Қайси маънода дейсизми? Биз тезроқ мураббий топишимиз керак. Агар хорижлик мутахассис ҳозир бўлганида, футболчилар Бердиевнинг вақтинчалик экани ҳақида умуман ўйламай, янги мутахассисга ўзларини кўрсатиш учун ҳам балки бошқача чопишлари мумкин эди. Шунингдек, ўша мураббий 2018 йилнинг режаларини тезроқ ишлаб чиқмаса, биз рақобатчилардан ортда қола бошлашимиз мумкин.


БААга қарши ўйин бизга ҳеч нарса бермайди. У легионерларсиз ва аниқ мақсадли бош мураббийсиз ўйин. У кўпроқ БАА фойдасига хизмат қилади. Чунки Амирлик термаси биздан фарқли равишда ўзига аллқачон мураббий топган бўлиб, Альберто Дзаккеронининг айтгани бўйича ишлашга ўтган. Шунинг учун ҳам БАА 4 кун олдин Гаити билан ўйнади, кейин Ўзбекистонга қарши майдонга тушди.

Рақиблар рельсга тушиб олди. Навбат бизники бўлиши лозим.


Агар бизга ҳам тезроқ мураббий келса, кейинги ФИФА кунларига талаб қўйишни бошлайди. Саудия Болгария ва Португалия билан ўйнади, Эрон Панама, Того, Россия, Венесуэлани кўрдим демаяпти, Япония Бразилияни ўзига мос рақиб деб билмоқда, Жанубий Корея Марокаш, Россия, Колумбия, Сербия билан куч тўплаяпти, Хитой Сербиядан кейин Колумбияни чақирди. Декабрь ойида КХДР, Япония, Хитой ва Жанубий Корея Шарқий Осиё Кубогида тўқнаш келади. Демак, рақиблар рельсга тушиб олди. Навбат бизники бўлиши лозим.

Ҳа, айтганча, мураббий олдига фақат ёшларни чақир, деб талаб қўйиш шарт эмас. Ёшлар имтиёз борлиги учун термага келиши керак эмас, улар шунчаки термага лойиқлигини исботлаши ва ўша бир қария деб билаётганларни соғлом рақобатда ютиб чиқиши керак. Айтмоқчи бўлганим, бунинг учун қарор ёки бошқа нимарса шарт эмас, шунчаки футболни илмий талқин қиладиган тажрибали хорижий мураббий даркор. Ўйлайманки, ЎФФ шундайини мақсад қилгани учун ҳам топишга бироз қийналяпти...


Автор :
Рейтинг: +98   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика