Томас Тухель: “Ғалати туюлса ҳам, мен жуда хурсанд бўлдим”
12 апр 2023 08:10
Новости
Томас Тухель: “Ғалати туюлса ҳам, мен жуда хурсанд бўлдим”
“Манчестер Сити”дан учралган мағлубиятдан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Томас Тухель ўйин ҳақида фикр билдирди.
“Натижага умуман қўшилмайман — биз яхшироқ бўлган ҳудудларда рақиб бизни жазолади. Бугун бизни қаттиқ жазолашди.
Менга ҳисоб 0:2 бўлгунча жуда яхши ўйнагандек туюлди. Натижа ҳақида гапиришни истамайман. 70-дақиқагача жуда яхши ўйин кўрдим.
Ўйлайманки, биз камида битта гол уришга ҳақли эдик ва 1-2 та ортиқча гол ўтказиб юбордик. Футболчиларимизга бироз ишонч ва тайёргарлик етишмади.
Албатта, натижа биз учун ёмон, лекин бугун жамоамга, йигитларнинг ўйинига бироз ошиқ бўлдим. Ғалати туюлса ҳам, мен жуда хурсанд бўлдим”,-деди Томас.
Комментарии