Томас Мюллерга ўз совринларини топширишди
09 окт 2014 01:22
Новости
Томас Мюллерга ўз совринларини топширишди
Германия терма жамоаси ҳужумчиси Томас Мюллер Жаҳон чемпионатида "Кумуш бутса" ва "Кумуш тўп"ни ютиб олганди.
Жаҳон чемпионатининг энг яхши футболчиси номинациясида иккинчи ўринни қўлга киритган Томас Мюллерга душанба куни "Adidas" компанияси офисида "Кумуш тўп" топширилди. Шунингдек, Мюллер мундиалда энг яхши тўпурарлар пойгасида ҳам иккинчи ўринни олганлиги боис, "Кумуш бутса"га ҳам эгалик қилди.
Комментарии